10-жадвал
Куйдирги касаллигида дезинфекция тадбирлари
Дезинфекция қилиш объектлари
|
Дезинфекция қилиш услублари
|
1. Касал ҳайвонлардан олинган хомашёлар, маҳсулотлар сақланадиган хона
|
Юзаларга қуйидаги эритмалар 30 дақиқа оралиқда икки марталаб сепилади:
|
таркибида хлор сақловчи препаратларни5%ли эритмаси
|
0,5%ли ювиш воситалари қўшилган 6%ли водород перекиси.
|
2 соат сақлаб турилади.
|
2. Куйдиргидан вафот этган мурда ёрилган хона
|
1-бандда кўрсатилганидек зарарсизлантирилади
|
3. Устки кийим вапойабзаллар
|
Дезинфекция камерага юборилади.
|
4. Ички кийим, чойшаблар
|
0,5%ли ювиш воситалари қўшилган 3%ли водород перекисига ботирилади.
|
5. Ўрин-кўрпа буюмлари: кўрпа, тўшаклар, ёстиқлар
|
Дезинфекция камерасига юборилади.
|
6. Ошхона идиш-товоқлари, чой идиш-товоқлари
|
60 дақиқа давомида 2%ли сода эритмасида қайнатилади ёки 60 дақиқага таркибида хлор сақловчи препаратлар 3%ли эритмасига ботирилади
|
0,5%ли ювиш воситалари қўшилган 6%ли водород перекисига ботирилади.
|
7. Бемор ажратмалари (сийдик, нажас, балғам)
|
Устига 1:5 нисбатда таркибида хлор сақловчи қуруқ препарат сепилади (1 л. ажратмага200 г. препарат)
|
8. Овқат қолдиклари
|
7-бандда кўрсатилганидек зарарсизлантирилади
|
9. Туваклар, сийдикдонлар, тупукдонлар
|
Нажаслардан тозаланганидан сўнг 1 соатга таркибида хлор сақловчи препаратларнинг 10%ли эритмасига ботирилади..
|
10. Боғлов материали, тампонлар ва ш.к.
|
Ёндирилади
|
11. Тозалов ишлари материали (латта)
|
Ёндирилади
|
12. Куйдирги споралари билан зарарланган маҳсулотлар ташилгандан кейинги транспорт
|
Устига 10%лигипохлорит Са эритмаси икки марта сепилади
|
11-жадвал
Do'stlaringiz bilan baham: |