Ўзбекистон республикаси соғликни сақлаш вазирлиги абу али ибн сино номидаги
§1.5. Ичак протистофаунаси: унинг таркибий
Download 1.83 Mb. Pdf ko'rish
|
Маржона монографияцияси 2023.1
§1.5. Ичак протистофаунаси: унинг таркибий
қисмларининг патологик ҳолатлар ривожланишида тутган ўрни Ичак микробиомасининг бактериал қисмидан фарқли ўлароқ, оддийларининг тузилиши етарлича ўрганилмаган. Ичакнинг зарурий патогенларига Entamoeba histolytica, Giardia lamblia ва Cryptosporidium parvum киради. Ўлимгача олиб келадиган энг жиддий касалликлар E. Histolytica.G. lamblia ва C. parvum сабаб бўлади, организмда ўн икки бармоқли, ингичка ва ён ичакда тарқалади ва улар келтириб чиқарадиган касалликлар анча осон кечади [Hemphill et al, 2019]. Entamoeba coli патоген бўлмаган оддий (ёки патогенлиги номаълум бўлган оддий) сифатида таснифланади. Ўртача ўлчамлари 20-30 мм. Эндоплазма ва эктоплазма чегараланмаган. Дизентерия амёбасини эслатувчи илгариланма ҳаракат фақат жуда юмшоқ ахлатларда кузатилади. Овқат ҳазм қилиш вакуолаларида ютилган бактериялар, замбуруғлар, донадор крахмаллар баъзан цисталар ва бир ҳужайралиларнинг вегетатив шакллари мавжуд бўлади. Цисталар одатда юмалоқ, баъзида овал шаклда бўлади. Диаметри 15-177 микрон, 1 дан 8 гача ядроларга эга бўлади. Entamoeba coli ҳамма жойда учрайди, соғлом ҳамда касал одамларда учрайди. Зарарланганлик даражаси турли ҳудудларда фарқ қилади, у 40% га етиши мумкин [Сергиев В.П. ва ҳаммуаллифлар, 2016]. Entamoeba hartmanni дизентерия амёбасининг оралиқ шаклига жуда ўхшайди, лекин у трофозоитлар ва цисталарнинг кичик ўлчамлари билан фарқланади, мос равишда 8 ва 7,5 мкм. Ядро кичик, ҳаракати дизентерия амёбаси каби фаол. E. hartmani патоген эмас ва ташувчининг тўқималарига кирмайди. Эритроцитлар фагоцитозга учрамайди. Одатда текширилганларнинг 1-3% да топилади. Jodamoeba butschlii - диаметри 8-13 мкм бўлган трофозоитлардир. Ҳаракатда амёба 40 танаси чўзилиб кетади, эндоплазмада кўплаб озиқ-овқат зарралари, бактериялар, замбуруғлар ва бошқалар мавжуд. Цисталар одатда нотўғри шаклга эга, диаметри 5-20 мкм. Ядро цистанинг четида жойлашган бўлади. Цитоплазмада йирик гликоген вакуол мавжуд. Ушбу тур патоген эмас деб ҳисобланади, у текширилганларнинг 2-5% да учрайди. Endolimax nana - инсон йўғон ичак амёбаларининг энг кичиги. Ўртача ҳажми 7 мкм. Цитоплазма дифференциалланмаган, одатда катта миқдорда майда бактерияларни ўз ичига олади, эритроцитлар фагоцитозга учрамайди. Цисталар кўпинча овал шаклда бўлади; ядро ичидаги бўялган препаратларда заиф кўринадиган ядро қобиғига ёндош кучли бўялган эндосомалар яққол кўринади. Кенг тарқалган, патогенлиги исботланмаган [Сергиев В.П. ва ҳаммуаллифлар., 2016]., лекин E. Hartmanni, Takahiro Matsumura et al. (2019) [] билан касалланган одамларнинг ҳолатини таҳлил қилганда, оддий енгил диареяга олиб келиши мумкин деган хулосага келинган. Морфологик жиҳатдан патоген E histolytica билан бир хил бўлган E. dispar патоген бўлмаган бир ҳужайралиларга тегишлидир. Асосий фарқ шундаки, эитроцитларнинг фагоцитози мавжуд эмас [Сергиев В.П. ва ҳаммуаллифлар, 2016]. Бироқ, ҳайвонлар ва одамлар учун E. disparнинг бўлган патогенлик эҳтимолига доир алоҳида хабарлар мавжуд [Kentaro Kato et al., 2017]. Chilomastix mesnili Polymastigotaга тегишли. Трофозитларнинг шакли узунчоқ бўлиб, орқа учида думсимон ўсимтаси бор. Ўртача ҳажми 5-12 мкм. Танасининг олд учида катта ядро жойлашган. Ядро олд қисмида жойлашган блефаропластлар гуруҳидан учта эркин олд қивчинлар ва битта орқада, оғиз бўшлиғида жойлашган қивчинлар чиқиб келади. У қисқарган пайтда тана сиртининг тебраниш ҳаракатлари ҳосил бўлади. Қизил қон ҳужайралари одатда ютилмайди. Ҳужайра цитоплазмасида кўплаб ютилган бактериялар мавжуд. Цисталарнинг шакли ноксимон, қобиқ икки контурли, олд торайган учида ўзига хос, яққол кўринадиган қалинлашув мавжуд. Думалоқ, анча йирик ядро тана томонларининг бирига туташган. Chilomastix mesniliнинг патогенлиги исботланмаган, аммо ахлат намуналарида уларнинг сони дисбиозда ортади. 41 Цитоплазма фарқланмайди. Уларнинг кўпайиши ичак касалликларининг, хусусан, бактериал ичбуруғнинг оғир кечишига сабаб бўлиши мумкин деб тахмин қилинади [Сергиев В.П. ва ҳаммуаллифлар., 2016]. Download 1.83 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling