Ўзбекистон республикаси соғликни сақлаш вазирлиги абу али ибн сино номидаги
§1.4. Инсон микробиотаси ва унинг саломатликни сақлашда
Download 1.83 Mb. Pdf ko'rish
|
Маржона монографияцияси 2023.1
§1.4. Инсон микробиотаси ва унинг саломатликни сақлашда
ҳамда патологик ҳолатларнинг ривожланишида тутган ўрни Сўнгги йилларда инсон микробиотасининг инсон саломатлигини сақлашда ва турли касалликларнинг патофизиологиясида асосий аҳамияти ҳақида аниқ тасаввур шакллантирилди. Триллионлаб микроб ҳужайралари ва вируслар инсон биофаол экотизимининг модификatsiяланадиган фаол элементларини ифодалайди. Бактериялар ва вируслардан 36 ташқари, ичак микробиотасига эукариотлар (оддий замбуруғлар) киради. Микробиотанинг таркибий қисмларини ўрганиш, қисқа вақт ичида микробиома таркибий қисмларини аниқлашнинг маданий усулларидан молекуляр усулларгача ўтиб ривожланди; микроорганизмлар ҳамжамиятлари моддалар алмашинуви маҳсулотларининг шаклланиши ва алмашинуви туфайли мураккаб экологик тузилмалардан иборатдир [Zhernakova et al., 2016; Scanlan, 2017]. Ушбу ҳамжамиятлар улар яшайдиган макроорганизмга сезиларли таъсир кўрсатадиган моддалар алмашинуви тизмаларини келтириб чиқариши мумкин. Ушбу таъсирнинг ўзига хос хусусияти шуки, микробиоманинг инсон биологиясининг ажралмас таркибий қисми сифатида аҳамияти нафақат микробиологлар, балки клиник мутахассислар томонидан ҳам тан олинган [Barton et al., 2019]. Инсон организмида микробиома тарқалишининг асосий жойлари тери, ошқозон-ичак тракти, оғиз бўшлиғи, нафас олиш йўли ва таносил тизимидир. Инсон териси инсоннинг энг катта аъзоси бўлиб, патоген микроорганизмлар учун тўсиқ бўлиб хизмат қилади, шу билан бирга унда кўп миқдордаги комменсаллар яшайди. Инсон ҳаёти давомида кератпноцитлар, иммун ҳужайралари ва тери микробиотаси, тери қопламасининг яхлитлигини ва унинг ҳимоя функцияларини сақлашга қаратилган жараёнларни таъминлаб ўзаро таъсирланади. Ташқи муҳит билан доимий туташиб туришига қарамай, тери микробиомаси асосий тузилишини сақлаб қолади, жумладан Propionibacterium acnes штаммлари, Malassezia туридаги замбуруғлар ва Staphylococcus epidermidis. Липофилли P. acnes ва Malassezia тури ёғ безлари (юз, елка) кўп бўлган тери участкаларида кўпаяди [SanMiguel A, Grice E.A., 2015]. Ушбу микроорганизмлар ёғ безлари таркибидаги триглицеридларни гидролизлаб, кислотали рН қийматларини сақлаб турадиган ёғ кислоталарини ишлаб чиқаради. рН паст қийматлари липофил комменсаллар учун қулайдир ва Staphylococcus aureus ва Staphylococcus pyogenes эҳтимолий патоген штаммлари томонидан терининг қамраб олинишига барҳам беради [Francuzik W et al.,2018]. P. acnes глицеролнинг қисқа занжирли ёғ кислоталари [Wang et al., 2014] ва қисман пропион кислотасига ферментланиши туфайли метициллинга 37 чидамли S. aureus бостирилишига ёрдам беради, бу Escherichia coli ва Candida albicans ўсишига барҳам беради [Noverr MC, Huffnagle GB, 2004]. Тери микробиотаси туғма ва мослашган иммунитет ҳужайралари (дендритик ҳужайралар ва Т- оимфоцитларнинг субпопуляциялари) томонидан назорат қилинади. Кератиноцитлар ҳам Toll - ва Nod – симон рецепторлари таъсирланиши ва микробларга қарши пептидлар ширалари орқали назоратда иштирок этади [SanMiguel A., Grice E.A. 2015]. Ошқозон-ичак йўли (ОИЙ) тахминан 100 триллионлаб бактериялар, жумладан патоген ва патоген бўлмаган (комменсаллар) томонидан қамраб олинган. Микробиотанинг таркиби ошқозон-ичак йўли сегментига, парҳезга, ёшга, жинсга ва бошқа омилларга боғлиқ, аммо ҳар бир инсоннинг микробиотаси ўзига хос бўлса-да, унинг 57-та тури ҳар бир киши учун доимийдир. Устун микроорганизмлар, жумладан, инсон ичакларида мавжуд бўлган турларнинг 90% дан ортиғи Bacteroides ва Firmicutes, шунингдек, Lactobacilli, Proteobacteria, Bifidobacteria ва Streptococci билан ифодаланади [Tojo R. et al., 2014]. Липополисахаридни ўз ичига олган грамм- манфий бактериялар ИЛ-1 ва ИЛ-6 каби яллиғланишга қарши цитокинларга таъсир ўтказиш учун масъул бўлган асосий яллиғланишга қарши штаммлар бўлиб ҳисобланади [de Man et al., 1989]. Охирги тадқиқотлар шуни кўрсатдики, ичак микробиомаси макроорганизм ҳаётий фаолиятининг турли жиҳатларига фаол таъсир қилади: иммун тизими, моддалар алмашинуви, суткалик ритм, озуқа моддаларига реакциялар ва бошқалар [Hacquard S, et al.,2015; Lynch JB, Hsiao EY., 2019]. Бактериал гомеостаздаги номутаносиблик иммун реакциясидаги номутаносиблик билан боғлиқ бўлиб, бу ичакдан ташқари ва ичак яллиғланиш, аллергик ва аутоиммун касалликлари учун этиологик омил бўлиб хизмат қилиши мумкин [Myles et al.,201; Lynch, 2016]. Сут эмизувчиларнинг иммун тизими барча тўқималарда тақдим этилган туғма ва мослашувчан иммунитет мажмуаси бўлиб, у ташқи муҳитнинг эҳтимолий патоген омилларидан ва гомеостаздаги эндоген ўзгаришлардан ҳимоя қилишни таъминлайди [Dethlefsen et al.2007]. 38 Иммун тизимининг муносиб реакцияси нейтрал (патоген бўлмаган) рағбатлантирувчи омилларга толерантликни сақлаб қолиш билан бирга, комменсалларнинг макроорганизм салоҳиятидан ортиқча фойдаланишига тўсқинлик қилади [Macpherson et al.,2007; Chu H, Mazmanian SK 2013]. Ичак микробиомасининг ташқи таъсирлар (антибиотиклар, овқатланиш ёки яшаш географик ҳудудининг ўзгариши, микроорганизмларнинг ўзаро таъсири соҳасидаги оғишлар ёки иммунитет тизимидаги ўзгаришлар) томонидан бузилиши микроорганизмлар - комменсалларнинг тарқалишига, сезгирликнинг ошиши, патоген микроорганизмлар ва аберрант иммун жавобларга олиб келиши мумкин [Zeng et al., 2020]. Инфекцияларни тартибга солиш ва комменсалларни тарқатишдан ташқари, микробиома ва иммун тизими ўртасидаги ўзаро таъсир турли хил юқумли бўлмаган ошқозон-ичак касалликлари, шу жумладан яллиғланишли ичак касалликлари [Zhang M, et al. ,2017], целиакию касаллиги [Valitutti et al., 2019], шунингдек, ичакдан ташқари касалликлар: ревматоидли артрит [Maeda, Takeda, 2019], моддалар алмашинуви синдроми [Belizario et al.,2018], нейродегенератив [Маин, Минтер], ва зарарли касалликлар билан боғлиқ бўлади [Gopalakrishnan et al. 2018]. Аллергия касалликлари билан касалланган одамларнинг ичак микробиомидаги ўзгаришлар ўртасида боғлиқлик аниқланди. Шундай қилиб, озиқ-овқат аллергияси билан касалланган беморларда Escherichia ва Bifidobacterium pseudocatenulatum миқдорининг кўпайиши ва B. breve, B. adolescentis, Faecalibacterium. prausnitzii ва Akkermansia muciniphila миқдорининг камайиши аниқланди. [Fieten et al., 2018]. Шунга қарамай, ичак микробиотасини ўрганишда эришилган ютуқларга қарамай, биринчи навбатда маданий усуллардан молекуляр биология усулларига ўтишда ифодаланган (ичакда яшовчи бир қатор микроорганизмлар ўстирилмайди), айрим турларнинг аллергия қўзғатишда организмдаги аҳамияти ҳақидаги якуний хулоса ҳалигача қилинмаган. Аллергик касалликларни даволашда про-, пре- ва синбиотикларни қўллаш самарадорлигини баҳолаш мунозарали бўлиб қолмоқда. Бактериялардан фарқли микробиота таркибий қисмларини ўрганишга эътибор бериш тавсия этилади [Zhao et al., 2019]. 39 Инсон ичак микробиомасида вирусларнинг ўрни эндигина ўрганила бошланди. Бу кўп жиҳатдан прокариотлар ва вирусларни ўрганиш учун тўғри моделни ишлаб чиқиш зарурати билан боғлиқ қийин муаммо ҳисобланади [Beller, Matthijnssens, 2019]. Download 1.83 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling