Ўзбекистон республикаси соғликни сақлаш вазирлиги абу али ибн сино номидаги


Download 1.83 Mb.
Pdf ko'rish
bet16/42
Sana11.01.2023
Hajmi1.83 Mb.
#1089036
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   42
Bog'liq
Маржона монографияцияси 2023.1

Blastocystis sp. Rhizopodaларга тегишли, аммо улар амёба 
эмас. Blastocystis sp. облигат анаэроб бир ҳужайрали организмлар 
бўлиб, одамнинг йўғон ичагида паразитлик қилади. Ахлат 
намуналарида индивидлар танасининг шакли юмалоқ ёки овал, 
баъзида амёбасимон, ўлчамлари диаметри 2 дан 50 мкмгача 
ўзгаради [Сергиев В.П. ва ҳаммуаллифлар., 2016]. 
Blastocystis sp.нинг патогенлиги бугунги кунгача баҳсли 
бўлиб қолмоқда. Audebert et al., 2016 [ ] га кўра, Blastocystis нинг 
қамраб олиши одатда соғлом ичак микробиотасига боғлиқ. 
Blastocystis sp. билан юқори зарарланиш соғлом одамларда 
яллиғланишли ичак касаллиги бўлган беморларга нисбатан 
кўпроқ аниқланган [Scanlan et al., 2014, Petersen et al. 2013, Rossen 
et al., 2015; Coskun et al., 2016]. 
Шу билан бирга, инсон патологиясида Blastocystis sp.нинг 
аҳамияти ҳақидаги нашрлар сони ортиб бормоқда. Blastocystis sp
диарея, безовталанган ичак синдромини [Yakoob et al., 2010; 
Jimenez-Gonzalez et al, 2012] ва эшак еми касаллигини [Verma et 
al., 2013; Casero et al., 2015; Nagel et al,., 2015; Das et al., 2016] 
келтириб чиқаради. Сhandramathi et al. (2012) []Blastocystis sp. 
одамнинг колоректал саратон ҳужайраларининг кўпайишини 
рағбатлантиради ва Toychiev et al. (2018) [] колоректал саратон 
Blastocystis sp. билан касалланиш соғлом одамларга нисбатан 3,6 
баравар юқори ва колоректал саратон Blastocystis sp. билан 
касалланган беморларнинг ва улардан метастазли ва метастаздан 
холи бўлган беморлар нисбати мос равишда 7,0 ва 3,3 ни ташкил 
этганлиги аниқланди, бу эса оддийларнинг канцерогенездаги 
ўрнини тасдиқлайди. 
Blastocystis 
sp. 
антигенлар 
сичқонларнинг 
ичаклари 
эксплантида, сичқонларнинг йўғон ичакларида қўзғатилган 
яллиғланишларда, шунингдек макрофагларда ИЛ-1β, ИЛ-6, ЎНО-
α яллиғланишга қарши цитокинларнинг таъсирланишини 
келтириб чиқаради [Lim M, et al., 2014]. Қуйи турига қараб 
Blastocystis sp. Caco-2 энтероцитлари ҳужайра чизиғининг 
апоптозини сезиларли даражада оширади ва эпителий 


42 
қаршилигини 
ўзгартиришни 
юзага 
келтиради, 
унинг 
ўтказувчанлигини оширади, шу жумладан зич ҳужайралараро 
бирикмаларнинг нобуд бўлиши туфайли эпителий тўсиғининг 
бузилишига олиб келади [Wu et al., 2014 a, b,]. Тажрибавий 
моделларда (сичқонлар) 7-қуйи типдаги аксеник изолат 
кўричакдан кўра йўғон ичак тўқималарига кучлироқ боғланади. 
Blastocystis sp. муцинолитик таъсирга эга. Ёпишқоқлик ва қамраб 
олиш қанчалик яққол бўлса, тўқималар шунчалик жадал равишда 
шикастланган. Сичқонларни илгари юқтирилган ҳайвонларнинг 
ахлатидан ажратилган Blastocystis sp. 7-қуйи турдаги, изолати 
билан такрор инфекциялаш, тўқималар шикастланишининг бир 
хил гистопатологик кўринишини келтириб чиқарди, бу Кохнинг 
инфекцион касалликларни қўзғатувчилар учун фаразига мос 
келади ва шу билан Blastocystis sp.нинг патогенлигини 
тасдиқлайди. [Ajjampur Sitara et al., 2016] 
Пероксиредоксинлар 
патоген 
эукариотлар 
ва 
прокариотларнинг яшаб қолиши ва вирулентлигида муҳим ўрин 
тутадиган оқсиллар эканлиги маълум. Prx1a ва Prx1m 
пероксиредоксинлар Blastocystis hominisда аниқланган [Gretes et 
al, 2012]. Юқоридаги маълумотлар Blastocystis sp.ни ҳеч 
бўлмаганда, агар патоген бўлмасада, баҳсли патогенлиги бўлган 
бир ҳужайралига тегишли дейиш учун асос бўлади. 
Аҳолининг бир ҳужайралилар билан зарарланиши табиий 
шароитларга, 
экологияга, 
саноатлаштириш 
даражасига, 
санитария-гигиена шароитларига ва бошқа омилларга боғлиқ, шу 
сабабли уларнинг патогенлигини баҳолаш учун ушбу 
кўрсаткични солиштириш деярли имконсиз, айниқса бундай 
турдаги тадқиқотларда аҳоли ва турли касалликларга чалинган 
одамларда бир ҳужайралилар билан касалланишнинг қиёсий 
тавсифини олиб бормайди. Шундай қилиб, Тайванда аҳолининг 
инфекция билан зарарланганлик даражаси Blastocystis hominis
17,5%, Эндолимах нана - 4,6%, Entamoeba coli – 3.4%, Giardia 
intestinalis – 0.8% эди. [Assavapongpaiboon B.. et al., 2018] 
Словакияда патоген бўлмаган бир ҳужайралилар билан умумий 
зарарланганлик 2,03%, Entamoeba coli билан зарарланганлик - 
0,80%, 
Endolimax 
nana 
– 0.58%, Blastocystis hominis 
текширилганларнинг 0.65% да аниқланган. [Dudlova et al., 2018]. 
Исфахон 
(Эрон) 
шаҳрида 
яшовчи 
653 
нафар 
аҳоли 


43 
текширилганда Blastocystis hominis 7,36%, Endolimax nana
1,99%, Entamoeba coli - 0,76%, Chilomastix mesnili - 0,61%, 
Iodamoeba butschlii -015% текширилганларда аниқланган. B. 
hominis, E. nana and C. mesnili кўпинча ичи юмшоқ келган 
шахсларда ташҳисланган [Jafari et al., 2014]. 
Шундай қилиб, патоген бўлмаган ва шартли патоген ичак бир 
ҳужайралиларининг инсон патологиясида тузилиши ва тутган 
ўрни, шунингдек, уларнинг ичак микробиотаси фаолияти учун 
аҳамияти ҳозирча яхши ўрганилмаган. 

Download 1.83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   42




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling