Ўзбекистон республикаси соғликни сақлаш вазирлиги абу али ибн сино номидаги
Download 1.83 Mb. Pdf ko'rish
|
Маржона монографияцияси 2023.1
- Bu sahifa navigatsiya:
- 2.2.5. Микробиологик тадқиқот усуллари
- 2.2.6. Ичак паразитозлариини даволаш
2.2.4. Биокимёвий тадқиқот усуллари Зардобдаги ДВ даражаси РА билан касалланган беморларда ва назорат гуруҳига кирувчи шахсларда аниқланди. Қон зардобидаги ДВ 25 (ОH) умумий концентрatsiяси ИФТ учун сотувда мавжуд бўлган тўпламлардан (DiaSource, Бельгия) фойдаланиб, ишлаб чиқарувчининг протоколига мувофиқ ўлчанди, шу билан бирга таҳлил ичидаги ўртача ўзгариш коэффициенти 4,0% дан паст. ≤20, 21-29, ≥30-150 ва> 150 нг / мл ДВ даражаси мос равишда ДВ танқислиги, ДВ етишмовчилиги, ДВ етарлилиги ва ДВ интоксикatsiяси сифатида қабул қилинди [Holick, 2009]. 53 2.2.5. Микробиологик тадқиқот усуллари Тери микрофлорасини ўрганиш усуллари. Материаллар учта усул билан олинган. 1. Тери юзасида микроколониялар ёки бактериялар тўпланишини ҳисоблаш имконини берувчи из олиш усули. 2. Суртма усули, унда бирикмаларнинг парчаланиши содир бўлади, кейин эса ҳужайралар ҳисоблаб чиқилади. Гемолиз (стафилококк), Сабуро агари (замбуруғлар, хусусан Malassаzеa sp.). Қонли агар (грам-манфий бактериялар) дан фойдаланилди, шунингдек бактерияларнинг биокимёвий хусусиятлари ўрганиб чиқилди [(Noble) Нобл, 1986; Sugita et al., 2003] 2.2.6. Ичак паразитозлариини даволаш Муолажа ҳақида хабардор қилиб, розилик олингандан сўнг, ичак паразитларидан азият чекувчи РА беморлари (n=108) қуйидаги паразитларга қарши муолажалардан бирини олдилар. (1) Enterobius vermicularis юқтирган РА билан касалланган 33 нафар бемор мебендазол олди (икки ҳафтадан кейин такрорланувчи бир марталик доза 100 мг); (2) H. nana юқтирган 20 нафар РА беморлари празиквантел олдилар (4 кундан кейин такрорланувчи бир марталик доза 25 мг / кг); (3) Ascaris lumbricoides билан касалланган 2 нафар РА бемор альбендазол олган (бир марталик доза 400 мг); (4) G. lamblia билан касалланган 39 нафар РА бемор метронидазол олдилар (дори воситасини қабул қилишнинг дозаси ва давомийлиги 10 кун давомида кунига 15-22,5 мг / кг ни ташкил этди); (5) E. vermicularis + G. lamblia аралаш инфекцияси бўлган 14 нафар РА бемори мебендазол билан даволанди (2 ҳафтадан кейин такрорланувчи бир марталик доза 100 мг), сўнгра 3 кундан кейин метронидазол курси бошланган (препаратни қабул қилиш дозаси ва давомийлиги 10 кун давомида кунига 15-22,5 мг / кг ни ташкил этди). Барча беморлар биринчи ташрифда ҳамда 2 ва 6 ҳафтадан кейин тадқиқотчи томонидан текширилди. Зарур бўлганда беморлар телефон орқали шифокор билан боғланишди. Кузатишнинг мақсади маълум вақт оралиғида терининг 54 гипопигментatsiяси ва умумий IgE даражасидаги ўзгаришларни кузатиш, паразитларга қарши жавобни баҳолаш, дори воситаларининг ножўя таъсирини рўйхатга олиш эди. Назорат гуруҳидаги паразитлари бўлган шахслар ҳам паразитларга қарши дори воситаларининг стандарт дозасини олдилар ва муолажа тугагандан сўнг ичак паразитлари бор- йўқлиги текширилди. Download 1.83 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling