Ўзбекистон республикаси соғликни сақлаш вазирлиги абу али ибн сино номидаги
Паразитологик ташҳислаш усуллари
Download 1.83 Mb. Pdf ko'rish
|
Маржона монографияцияси 2023.1
2.2.2. Паразитологик ташҳислаш усуллари
Асосий ва назорат гуруҳларига, шунингдек таққослаш гуруҳига киритилган шахсларда паразитологик ташҳислаш уч каррали копроскопия усулида ўтказилди. Камида 3 та ахлат намуналари Турдиев консерванти билан алоҳида идишларда йиғилган, улар таркибида 80 мл 0,2% натрий нитрит эритмаси, 10 мл формальдегид, 2 мл глицерин, 8 мл Люгол эритмаси ва 250 мл дистилланган сув мавжуд. Консервант бир йил давомида бир ҳужайралилар цистлари ва гельминт тухумларининг сақланишини таъминлайди. Намуналар тахминан 3-4 кун оралиғида тўпланган, илиқ ахлат бир марта текширилган. Бундан ташқари, паразитларнинг йўқ қилинишини тасдиқлаш учун паразитар касалликларга чалинган РА беморларидан ахлат намуналари даволаниш тугаганидан кейин 2 ва 6 ҳафта ўтгач олинди. Cryptosporidium parvum (C. parvum) ни аниқлаш учун ахлат намуналари микроскопиядан 1 соат олдин алоҳида бўш идишларда йиғилган. Паразитлар аниқланмаган ҳолатларда, паразитларни аниқлаш самарадорлигини тахминан 2 бараварга оширувчи I.S. Ritchii et al. модификatsiяланган концентрatsiялаш усули (1952) [] (эфирни этилацетат билан алмаштириш) қўлланилди. Центрифуга пробиркасига физиологик эритмали 5 мл 10% ли формалин қуйилди, тахминан 1 г ахлат қўшилди, шиша таёқча билан яхшилаб аралаштирилди ва 2 мл этилацетат қўшилди. Пробирка резина тиқин билан ёпилган ва горизонтал ҳолатда 1 дақиқа давомида кучли силкитилди, 1500 айланиш тезлигида 3 дақиқа центрифугаланган. Юқори қисмида ҳосил бўлган тиқин пахта- дока билан олиб ташланди, чўкмани силкитмасдан ва 1,5-2 мл 51 эритма қолдирган ҳолда формалин пипетка билан сўриб олинди. Йирик бўлаклар илмоқ билан олиб ташланди, чўкма фаол силкитилди ва микроскоп остида текширилди. Протозой инфекцияларнинг жадаллиги йод билан бўялган ахлат намуналарида формалин-этил ацетат концентрatsiяси усулини қўллашдан олдин кўриш соҳасидаги бир ҳужайралилар сони бўйича аниқланди, окуляр 10, объектив 40. Бир ҳужайралилар сони камида 10 та кўриш майдонида ҳисоблаб чиқилган. 1-2, 3-4 ва 5-6 мос равишда инфекцияларнинг паст, ўрта ва юқори жадаллиги деб таснифланган. Download 1.83 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling