Ўзбекистон республикаси соғликни сақлаш вазирлиги абу али ибн сино номидаги


Download 1.83 Mb.
Pdf ko'rish
bet21/42
Sana11.01.2023
Hajmi1.83 Mb.
#1089036
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   42
Bog'liq
Маржона монографияцияси 2023.1

 
2.2.3. Иммунологик ташҳислаш усуллари 
Беш миллилитр периферик вена қони (8-12 соатлик 
очликдан сўнг) назорат гуруҳининг ҳар бир вакилидан ва РА 
беморларидан биринчи ташриф давомида ва даволаниш 
тугаганидан кейин 2 ва 6 ҳафта ўтгач олинди. Қон намуналари 
инсон зардоби - C / А ИФА учун мўлжалланган гель пробиркага 
тўпланган. Зардоб тегишли тарзда олиниб, -20°C да кўпи билан 
30 кун сақланган. Худди шу тарзда витилиго ва Pityriasis 
versicolor билан касалланган беморлардан қон олинган. 
Зардобдаги IgM, IgG, IgA, умумий ўзига хос бўлмаган 
зардобдаги IgE ва цитокинларнинг даражасини аниқлаш. 
Зардобдаги IgM, IgG, IgA (Вектор-Бест ЁАЖ (Новосибирск) ва 
зардобдаги умумий IgE (HUMAN тўплами, Германия, тегишли 
реагентлар тўпламига эга тест тизимлари билан) қаттиқ фазали 
иммун ферментатив таҳлил (ИФТ) усулида аниқланди. Умумий 
IgE 
учун таҳлил ўртасидаги ва ичидаги ўзгариш 
коэффициентлари мос равишда <5,2% ва 6,6% эди. Умумий IgE
нисбатан таҳлилий сезувчанлик 0,5 нг / мл ни ташкил этди. 1-6, 7-
9, 10-12 ва 13-16 ёшдаги болаларда зардобдаги умумий IgE нинг 
нормал даражаси мос равишда <30, <60, <100 ва <150 мкл/мл эди. 
ИЛ-1β, ИЛ-4, ИЛ-6, ИФН-γ, ЎНО-α цитокинларининг 
даражаси Вектор-Бест ЁАЖ (Новосибирск) нинг тегишли реактив 
тўпламлари билан қаттиқ фазали ИФТ ёрдамида ИФТ усулида 
аниқланди.
Мазкур ишда ИЛ-1β, ИЛ-4, ИЛ-6, ИФН-γ, ЎНО-α қон 
зардобида даражасини аниқлаш учун кенг кўламда тарқалган 
қаттиқ фазали иммунофермент усулларидан фойдаланилди. Бу 


52 
берилган тизимда бир нечта антитанадан сараланган тўплам 
ишлатилди. Биринчи антитана сифатида моноклонал антитана 
(мАТ)дан фойдаланилди, у 96 катак планшетларига йиғилади ва 
эритмадан антиген (цитокин) олиш қобилиятига эга. Иккинчи 
антитана сифатида биотинилланган поликлонал антитана (пАТ) 
ишлатилди, у стрептавидин-фермент-субстрат комплексини 
“очади”. Эҳтимол, иккинчи поликлонал антитана ферментлар 
билан бирикканда, антитурли антитана томонидан “очилган” яна 
учта антитана тўпламидан фойдаланиши мумкин. Натижада икки 
ёки уч антитана ва улар ўртасидаги антиген молекуларидан В 
«сэндвич» ҳосил бўлади. Эритманинг оптик зичлиги стандарт 
антиген 
концентарциясидан 
эгри 
чизиқли 
натижани 
таққослаб,натижалар сифатли баҳоланди. Ҳисоблаш учун 
стандарт эгри чизиқли ҳудуд ишлатилди.
Иммунофермент усуллар юқори хосликка эга бўлиб, 
қўлланишда тез (иммунфермент таҳлил қўйиш вақти 5 соатни 
ташкил қилади) бундай тест-тизим учун сезувчанлик даражаси 
0,5 пкг/мл га етади.

Download 1.83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   42




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling