Ўзбекистон республикаси соғликни сақлаш вазирлиги абу али ибн сино номидаги
Download 1.83 Mb. Pdf ko'rish
|
Маржона монографияцияси 2023.1
2.2.7. ДАСС-21 анкетаси
ДАСС-21 анкетаси ёрдамида сўровнома 2020-йилда Бухоро Тиббиёт Институти клиникасида ўтказилди. Тадқиқотда тери дисхромияси билан оғриган болаларнинг 82 нафар ота-онаси ёки васийлари иштирок этдилар, улар клиниканинг консултатив- диспансер бўлимининг юқумли касалликлар бўйича мутахассисига мурожаат қилишди. Ота-оналар ва уларнинг фарзандлари маслаҳатлашгандан сўнг телеграм иловаси орқали матнли хабарлар ёрдамида онлайн сўровномага жавоб беришлари сўралди. Анкетани тўлдириш учун ҳеч қандай моддий рағбатлантириш таклиф қилинмади. Сўров аноним бўлиб, иштирокчилардан шахсий ИД рақамини киритиш сўралди. Депрессия, ташвиш ва стресс шкаласи - 21 (ДАСС-21) сўровномаси PA, витилиго ва PV билан касалланган болаларнинг психоемоционал ҳолатини баҳолаш учун ишлатилди [Оеи ТП., ва бошқ. 2013]. ДАСС-21 катталар ва болаларда депрессия, стресс ва ташвишни мустақил ўлчаш имконини берувчи 21 та элементни ўз ичига олади. Тафовут кўрсаткичлари >9, >7 ва >14, мос равишда депрессия, ташвиш ва стресс учун ижобий скринингни кўрсатади. 2.2.8. Муолажа самарадорлигини баҳолаш мезонлари Паразитларга қарши муолажа самарадорлиги мезонлари қуйидагилардан иборат эди: ичак паразитларини йўқ қилиш, зардобдаги умумий IgE даражасини пасайтириш / нормаллаштириш ва муолажа учун клиник жавоб (ГП нинг тўлиқ йўқолиши; ГЖ жадаллиги, ўлчами ва / ёки сонининг камайиши; ГЖ да кўринарли ўзгаришларнинг йўқлиги; муолажа курси тугаганидан кейин 2 ва 6 ҳафта ўтгач, ГЖ ўлчами ва/ёки сонининг ортиши. 55 Венадан олинган 4,0 мл қонга 1 мл 3,8%ли натрий цитрат қўшиб аралаштирилди ва 10 дақиқа давомида 3000 айл/дақ.тезликда центрифугада айлантирилди. Зардоб олиб ташланди ва 1 мл эритроцитар масса 3 мл виталь бўёғи (физиологик эритмада тайёрланган 0,025%ли метилен кўки эритмаси) бўлган эритмали пробиркага солинди. Аралашма аралаштирилиб, хона ҳароратида 10-12 дақиқа давомида инкубatsiяланди. Инкубatsiядан сўнг аралашма 10 дақиқа давомида 3000 айл/дақ.тезликда центрифугада айлантирилди. Устки суюқлик ФЭК кюветасига ўтказилди ва 630 нм тўлқин узунлигида экстинция бирлигида назорат суюқлиги ҳамда устки суюқликнинг оптик зичлиги аниқланди. Ютилган бўёқ миқдори қуйидаги формула ёрдамида ҳисобланди: С х 100 А (%) = 100 – ––––––– , В бу ерда А – ютилган бўёқ миқдори %да; В – назорат суюқлигининг оптик зичлиги (экстинция бирлигида); С – бемор эритроцитлари билан инкубatsiядан сўнг бўёқ эритмасининг оптик зичлиги (экстинция бирлигида). Download 1.83 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling