29
Шифокорлар учун қўлланма
инфекциялар, салбий янги ҳосилалар, жигар, буйрак, юрак касалликлари,
турли этимологиядаги коматоз ҳолатларда кузатиш мумкин, лекин бу ҳолат-
ларда ТТГ ва эркин Т4 концентрацияси норма доирасида бўлади.
16.8. Кечиктириб бўлмас терапия
Интенсив терапия ва реанимацияни булимида ўтказилади ва энг муҳи-
ми даволашнинг биринчи 24-48 соати асосийҳисибланади.
Даволаш комплекси:
• тиреоид гормонларнинг тўғри
дозасини киритиш;
• глюкокортикостероидларни қўллаш;
• гиповентиляция ва гиперкапния,
оксигенация билан кураш;
•
кома ривожланишига олиб келган, бирга кечувчи касалликларнинг да-
воланишини ўз ичига олади.
16.9. Асоратлар
• Ўткир буйрак усти етишмовчилиги (диагностика қилинмаган, бирга ке-
чувчи сурункали буйрак усти етишмовчилиги бўлган беморларда, шу-
нингдек тиреоид гормонларни юқори дозаларда киритганда кортизол
клиренсининг тўсатдан ортиши оқибатида ривожланиши мумкин).
• Миокард инфаркти (ЮИК мавжуд бўлган беморларда тиреоидли гор-
монларнинг юқори дозаларини тайинлаш натижасида келиб чиқиши
мумкин).
16.10. Кейинги муолажалар.
Беморни кескин ҳолатдан чиқаргандан сўнг тиреоид гормонларни ичга
киритиш терапиясини ўтказиш лозим.
16.11. Кутилиши мумкун булган холат.
Шубҳали, леталлик 20% дан ортиқни ташкил этади, кечиккан диагно-
стика ва даволашда эса - 50% дан ортиқ. Башоратни ёмонлаштирувчи омил-
ларга қуйидагилар киради:
• тана ҳарорати34°Сдан паст;
• ўтказилаётган терапия фонида гипертамиянинг 72 соат ва ундан ортиқ
сақланиши;
• кекса ёш;
•
брадикардия < 44 зарб/дақ;
• сепсис;
•
миокард инфаркти;
• рефрактер гипотония.
Do'stlaringiz bilan baham: