Ўзбекистон Республикаси Соғликни Сақлаш Вазирлиги Республика Ихтисослаштирилган Эндокринология


Download 2.39 Mb.
Pdf ko'rish
bet51/77
Sana20.09.2023
Hajmi2.39 Mb.
#1682717
TuriПротокол
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   77
Bog'liq
қалқонсимон без касалликлари бўйича

2.4 Инструментал диагностика 
КБ УТТтекшируви тавсия этилади. 
Узи текширувида КБдаги тугуннинг улчамларини, жойлашуви, лимфа-
тугунларнинг холати курсатилиши керак. 
Куйида шубхали УТТ белгилари келтирилган:
• гипоэхоген каттик структура;
• нотекис, ноаник ёки полициклик контур;
• нуктали гиперэхоген хосилалар (микрокальцинатлар);
• хосиланинг буй улчамлари энига нисбатан катталиги.
Махаллий лимфатугунлар назорати УТТ текширувининг мухим диа-
гностик боскичларидан бирибулиб, унда куйидаги белгилар бахоланади:
• Улчам (диаметрни бахолаш мухим. диаметр 6 ммдан ортик булмаган,
II боскич учун эса 7–8мм дан ортик булмаган);
• буйи ва энининг улчамлари нисбати;;
• кистоз узгариш ;
• нуктали гиперэхоген хосилалар (микрокальцинатлар);
• васкуляризация тури;
• лимфотугун эхогенлигининг ошиши.
Микрокальцинатларининг мавжудлиги, кистоз компонент, периферик 
васкуляризация лимфатугунларнинг метазтазланганлигига шубха тугди-
рувчи омил булиб хисобланади.
КБ нинг яхши ва ёмон сифатли усмаларини дифференциал диагностика 
килиш учун ингичка игнали пункцион биопсия утказиш тавсия этилади. 


65
Шифокорлар учун қўлланма
ТАБ диагностикага курсатма:
• 1 см ва ундан ортик улчамдаги КБ нинг хосилалари;
• КБ нинг хавфли усмаларига шубхали гурухлар назоратида турувчи бе-
морларда 1 см ва ундан кичик хосилалар аникланса:
– базал ёки стимулланган калцитонин микдори 100 пг/мл дан ортик булса;
– регионар лимфатугунлар улчами катталашганда;
– анамнезда бош ва буйин сохаси нурланиши булганда;
– оилавий анамнезда КБКУ булганда;
– овоз бойламалари параличида ;
– тасодифан ПЭТ диагностикада аникланган КБ нинг тугунли хосилала-
рида;
– Ёши 20 дан кичик беморларда;
Яхши сифатли тугунли хосилаларнинг улчамларини катталашиши уз-у-
зидан асосан кайта ТАБ диагностикага курсатма була олмайди. 
ТАБ бирламчи морфологик диагностика булиб хисобланади, бирок КБ 
нинг тасдикланган яхши сифатли тугунли хосилаларида динамик кузатув 
усули булиб хисобланмайди.
Яккол шубхали УТТ белгилари булган тугун яхши сифатли цитологик 
хулоса олинган такдирда якин муддатларда ТАБ диагностикани такрорлаш 
тавсия этилади.
Кистоз анэхоген тугунларда унинг улчамларидан катъий назар ТАБ ди-
агностик ахмиятга эга эмас , бирок суюкликнинг эвакуацияси ва косметик 
нуксонни бартараф килиш учун даволаш максадида кулланилиши мумкин. 
Цитологик текширув хулосаси натижасидаги цитологик ташхис шифо-
корга хар бир беморга нисбатан тугри клиник ташхис куйиш ва оптимал 
даво чораларини белгилашга имкон яратиши керак.
Аник цитологик ташхисни уз ичига олмаган цитологик хулосалар ( 
масалар “атипик хужайралар аникланмади”, “усма хакида маълумот йук” 
ва шу кабилар) ноинформатив хисобланади. Бундай холатларда морфолог 
маслахати тавсия этилади. 
Тугунли букок, субклиник ёки манифест тиреотоксикозда ва тиреоток-
сикознинг бошка сабабларини дифференциал диагностика килишда КБ ни 
радиоизотоп сканирлаш усули тавсия этилади.
Катта хажмдаги без ва/ёки кукрак орти жойлашувида трахея компрес-
сияси синдромини бахолаш максадида КТ текшируви тавсия килинади.
Контраст усули билан буйин аъзолари рентгенографияси ва МРТ тек-
шируви кам информатив усул сифатида тавсия этилмайди.

Download 2.39 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   77




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling