Ўзбекистон Республикаси Соғликни Сақлаш Вазирлиги Республика Ихтисослаштирилган Эндокринология
Download 2.39 Mb. Pdf ko'rish
|
қалқонсимон без касалликлари бўйича
- Bu sahifa navigatsiya:
- Шифокорлар учун қўлланма 1.5.Классификациси
1.4 Касалланиш хавфи:
Тугунли буқоқ қуйидаги патологик ўзгаришларга олиб келиши мумкин: 1. Баъзи холатларда тугунли хосилалар ҚБнинг хавфли ўсмаларига ай- ланиши мумкин (2-5%), Хавфли ўсмалар ичида енг кўп учрайдигани юқори қиёсланувчи саратон (90%дан ортиқ) хисобланади (папилляр, фолликуляр) 2. Баъзи холатларда ҚБ катталашиши бошка аъзоларни сиқиб қўяди ёки косметик нуксонлар юзага келтиради. 3. Кўпчилик холатларда тугун хосил бўлгандан кегин, йиллар ўтиши би- лан ҚБ функционал автономияси ва тиреотоксикоз (асосан озиқ овқатда йод етишмайдиган худудларда) хосил бўлади. Шулардан келиб чиқкан холда, тугунли буқоқни ташхислаш ва кейинги кузатувлар қуйидагилар: қалқонсимон без хавфли ўсмаларини, бошқа аъ- золар сиқилиши аъломатларини, косметик нухсонларни ва даволанмаган функционал автономияни аниқлаш лозим. 63 Шифокорлар учун қўлланма 1.5.Классификациси ВОЗ бўйича пальпация орқали аниқланадиган ҚБ катталашиши даражалари (2001й)): • 0-даража — буқоқ йўқ (хар бир бўлак текширилганда катта бармоқнинг дистал фалангасидан катта бўлмаслиги лозим). • 1-даража — ушлаб кўрилганда буқоқ сезилади, лекин бўйин нормал холатда турганда сезилмайди. Бу холат тугунга таъллуқли, лекин ҚБ катталашмайди. • 2-даража — бўйин нормал холатда турганда буқоқ сезилади. Ўлчами бўйича классификацияси, Николаев таклифи билан (1955й): • 1-даража – ҚБ сезилмайди, фақат пальпацияда аниқланади; • 2-даража – ҚБ аниқланади, айниқса ютинганда; • 3-даража – ҚБ чегаралари катталашган («йуғон бўйин»); • 4-даража – буқоқ яққол сезилади, бқйин шакли ўзгарган; • 5-даража – ҚБ ўлчами жуда юқори даражада катталашган. Бунинг нати- жасида у атрофидаги аъзоларни сиқиб қўйган. Халқаро цитологик классификацияси (Bethesda Thyroid Classification, 2009): • I категория –малумотсиз тахлил(Қон, қуюқ коллоид,кистоз суюқлик); • II категория – яхши хосилали ўсма (коллоид ва аденоматоз тугунлар,су- рункали аутоиммун тиреоидит, нимўткир тиреоидит); • III категория – сабаби аниқланмаган ( тахмин қилинган ўсмани тахлил қилишда қийинчилик юзага келганда); • IV категория – фолликулярнеоплазия; • V категория – ёмон сифатли ўсмага шубха (папилляр саратон,медулляр саратон, метастазли карцинома, лимфомага шубха); • VI категория – ёмон сифатли ўсма(папилляр, паст қиёсланадиган, ме- дуллярный, анапластик саратонлар). Download 2.39 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling