Ўзбекистон Республикаси Соғликни Сақлаш Вазирлиги Республика Ихтисослаштирилган Эндокринология


Download 2.39 Mb.
Pdf ko'rish
bet49/77
Sana20.09.2023
Hajmi2.39 Mb.
#1682717
TuriПротокол
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   77
Bog'liq
қалқонсимон без касалликлари бўйича

1.4 Касалланиш хавфи: 
Тугунли буқоқ қуйидаги патологик ўзгаришларга олиб келиши мумкин:
1. Баъзи холатларда тугунли хосилалар ҚБнинг хавфли ўсмаларига ай-
ланиши мумкин (2-5%), Хавфли ўсмалар ичида енг кўп учрайдигани 
юқори қиёсланувчи саратон (90%дан ортиқ) хисобланади (папилляр, 
фолликуляр)
2. Баъзи холатларда ҚБ катталашиши бошка аъзоларни сиқиб қўяди ёки 
косметик нуксонлар юзага келтиради.
3. Кўпчилик холатларда тугун хосил бўлгандан кегин, йиллар ўтиши би-
лан ҚБ функционал автономияси ва тиреотоксикоз (асосан озиқ овқатда 
йод етишмайдиган худудларда) хосил бўлади.
Шулардан келиб чиқкан холда, тугунли буқоқни ташхислаш ва кейинги 
кузатувлар қуйидагилар: қалқонсимон без хавфли ўсмаларини, бошқа аъ-
золар сиқилиши аъломатларини, косметик нухсонларни ва даволанмаган 
функционал автономияни аниқлаш лозим.


63
Шифокорлар учун қўлланма
1.5.Классификациси
ВОЗ бўйича пальпация орқали аниқланадиган ҚБ катталашиши 
даражалари (2001й)):
• 0-даража — буқоқ йўқ (хар бир бўлак текширилганда катта бармоқнинг 
дистал фалангасидан катта бўлмаслиги лозим).
• 1-даража — ушлаб кўрилганда буқоқ сезилади, лекин бўйин нормал 
холатда турганда сезилмайди. Бу холат тугунга таъллуқли, лекин ҚБ 
катталашмайди.
• 2-даража — бўйин нормал холатда турганда буқоқ сезилади.
Ўлчами бўйича классификацияси, Николаев таклифи билан (1955й): 
• 1-даража – ҚБ сезилмайди, фақат пальпацияда аниқланади; 
• 2-даража – ҚБ аниқланади, айниқса ютинганда; 
• 3-даража – ҚБ чегаралари катталашган («йуғон бўйин»); 
• 4-даража – буқоқ яққол сезилади, бқйин шакли ўзгарган; 
• 5-даража – ҚБ ўлчами жуда юқори даражада катталашган. Бунинг нати-
жасида у атрофидаги аъзоларни сиқиб қўйган. 
Халқаро цитологик классификацияси 
(Bethesda Thyroid Classification, 2009):
• I категория –малумотсиз тахлил(Қон, қуюқ коллоид,кистоз суюқлик);
• II категория – яхши хосилали ўсма (коллоид ва аденоматоз тугунлар,су-
рункали аутоиммун тиреоидит, нимўткир тиреоидит);
• III категория – сабаби аниқланмаган ( тахмин қилинган ўсмани тахлил 
қилишда қийинчилик юзага келганда);
• IV категория – фолликулярнеоплазия;
• V категория – ёмон сифатли ўсмага шубха (папилляр саратон,медулляр 
саратон, метастазли карцинома, лимфомага шубха);
• VI категория – ёмон сифатли ўсма(папилляр, паст қиёсланадиган, ме-
дуллярный, анапластик саратонлар).

Download 2.39 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   77




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling