62
Калконсимон без касалликлари буйича клиник протоколлар
ТУГУНЛИ БУҚОҚНИНГ
диагностикаси ва даволаш бўйича клиник тавсиялар
1.1 Классификация - МКБ-10 бўйича
Бошқа турли захарсиз буқоқ (E04)
Е04.1 –Захарсиз тугунли буқоқ.
Е04.2 –Захарсиз кўп тугунли буқоқ.
E04.8 – Бошқа аниқланган захарсиз буқоқ
E04.9 – Аниқланмаган захарсиз буқоқ
1.2 Тушунча:
Тугунли буқоқ – Пальпация ва инструментал текширувлар натижасида
аниқланадиган, қалқонсимон безнинг (ҚБ) морфологик ўзгаришларининг
йиғиндисидир (кўп холларда - ултратовуш текширувида – УТТ) . «Кўп ту-
гунли буқоқ» атамаси қачонки ҚБда икки ёки ундан ортик тугун бўлганида
ишлатилади.
1.3 Эпидемиологияси:
Эндемик буқоқ – ҚБ касалликлари ичида энг кўп тарқалгани хисобла-
ниб, эркакларга нисбатан аёллар 4-5 марта кўп касалланади. Дунё миқёсида
200 млн инсон шу касаллик билан оғриган. Охирги 10 йил ичида эндемик
буқоқ билан оғриган болалар сони 6% га ошган, хозирги кунда бу касаллик
умумий эндокрин касалликларнинг 25%ни ташкил қилади.
2007 йил Ўзбекистон Республикасида ўтказилган оммавий йод етиш-
мовчилигига қарши профилактикада бу кўрсаткич 41% ни ташкил қилган.
2013 йил РИЭИАТ Марказида ўтказилган илмий текширишда 1491 ахоли-
дан 34 тасида (2.31%) ушбу касаллик аниқланган.
Do'stlaringiz bilan baham: