Ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирининг буйруғИ
V.Санитария ва эпидемияга қарши (профилактик) чора-тадбирлар
Download 264.33 Kb.
|
Приказ-№-37-по-ООИ
V.Санитария ва эпидемияга қарши (профилактик) чора-тадбирлар
Санитария ва эпидемияга қарши (профилактик) чора - тадбирлар нохуш стационар пунктлар ҳудудидаги одамлар ўртасида ва касалликни юқтириб олиш хавфи юқори бўлган ҳудудларда (қушхоналар, мол бозорлари, терини қайта ишлаш корхоналари) касалликни тарқалишини олдини олиш мақсадида ўтказилади. 5.1. Куйдирги касаллигидан ўлган ҳайвонлар кўмилган жойларда куйдирги касаллигини тарқалиш хавфини олдини олиш ҳудудий ҳокимликлар зиммасига юклатилган. Ҳайвон кўмилган жойларда хавфсизликни таъминлаш мақсадида: - куйдирги касаллигидан ўлган ҳайвонлар кўмилган жойларни санитария ҳолатини меъёрдагидек бўлиши учун биотермик чуқурлар, ҳайвонлар кўмилган эски жойларда қуйидаги ишлар ўтказилади: тасодифан одамлар ва ҳайвонлар кириб қолишини олдини олиш мақсадида, бутун ҳудуд атрофини темир панжара билан ўраш ва ҳудуд ичкарисига “Куйдирги” деб ёзилган огоҳлантирувчи тахтачалар ўрнатиш; - куйдирги касаллигидан ўлган ҳайвонлар кўмилган жойларни чегарасини аниқ белгилаган ҳолда, ушбу ҳудуд тупроғини зарарсизлантириш чоралари кўрилади; - куйдирги касаллигидан ўлган ҳайвонлар кўмилган жойларнинг санитария-ҳимоя ҳудудида хўжалик ишлари (яйловлар барпо этилиши, ер ҳайдалиши, қазилиши, тупроқни кўчириш, жамоат, саноат ва қишлоқ хўжалик объектлари ва иншоотлари қуриш) ўтказилишига йўл қўймаслик устидан назорат олиб борилади. 5.2. Ветеринария назорати олиб бориш учун масъул бўлган Давлат ташкилотлари куйдирги бўйича нохуш стационар пунктлар ва хавфли ҳудудларни рўйхатини тузиб, улар устидан доимий назорат олиб боради. Куйдирги бўйича янги аниқланган нохуш стационар пунктлар мавжуд бўлган рўйхатга белгиланган тартибда қўшиб борилади. Куйдирги бўйича аниқланган барча нохуш стационар пунктлар ва улар ҳудудидаги тупроқ ўчоқлари (ҳайвон қабристони, куйдиргидан ўлган ҳайвон жойи, мажбурий ҳайвон сўйилган ва кўмилган жойлар) ушбу ҳудуд харитасида белгиланади ва тупроқ чегаралари, географик жойлашуви аниқ кўрсатилади. Хаританинг нусхаси эпизоотик ўчоқлар қайд қилинадиган журнал билан бирга сақланади. Куйдирги касаллигидан ўлган ҳайвонлар кўмилган жойларни санитария ҳолатини меъёрдагидек бўлиши учун биотермик чуқурлар ва ҳайвонлар кўмилган эски жойлар устидан назорат ўрнатилади. Аҳоли яшаш пунктларида уй шароитида қорамолларни ветеринария маълумотномасисиз сўйилишига йўл қўймаслик учун ушбу ҳудудларда етарлича кушхона ва сўйиш майдончалари ташкил этилади. 5.3. Нохуш стационар пунктлар устидан лаборатория мониторинги ҳар йили май ойидан октябр ойигача чоракда бир маротаба ўтказилади. Тупроқ намуналари туман (шаҳар) ДСЭНМ бактериология лабораториялари ва ўта хавфли юқумли касалликлар лабораторияларнинг мутахассислари томонидан олинади. 5.4. Ем - ҳашак, очиқ сув ҳавзаларидан, оқава сувлардан намуналардан ва тери хом ашёлари, шунингдек ташқи муҳит объектларидан суртмалар эпидемиологик кўрсатма асосида олинади. 5.5. Куйдирги касаллигидан ўлган ҳайвонлар кўмилган жойларда агромелиоратив, қурилиш, тупроқни қазиш, кўчириш ишларини ўтказиш ветеринария ва санитария-эпидемиология хизмати мутахассислари билан келишилган холда ўтказилади. 5.6. Куйдирги касаллигининг тупроқ ўчоғи атрофида ҳудудга хос хусусиятлар ва бажариладиган ишларни ҳисобга олган ҳолда санитария – ҳимоя ҳудуди белгиланади. 5.7. Куйдирги бўйича нохуш стационар пунктлар ва хавфли ҳудудларда ветеринария, ДСЭНМ хизматлари ҳамда ҳудудий Соғлиқни сақлаш бошқармалари ҳамкорликда касалликни олдини олиш бўйича 5 йилга мўлжалланган чора-тадбирлар режаси тузилади ва унга ҳар йили ўзгартиришлар киритиб, ҳокимликлар томонидан тасдиқлатиб борилади. Download 264.33 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling