Ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирининг буйруғИ


Download 264.33 Kb.
bet52/53
Sana15.03.2023
Hajmi264.33 Kb.
#1269583
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   53
Bog'liq
Приказ-№-37-по-ООИ

Эпидемиологияси. Оқсим билан касалланган қишлоқ хўжалик ҳайвонлари одамлар учун касалликнинг асосий манбаи ҳисобланади. Касалланган ҳайвонларда клиник белгилар пайдо бўлмасдан олдин вируслар сут, сўлак, ахлат, пешоб орқали ташқи муҳитга ажрала бошлайди.
Одамларга касаллик оқсимга чалинган ҳайвонларнинг хом сути ва сут махсулотларини истеъмол қилиш натижасида юқади. Шунингдек, касаллик мол боқиш ва уни парваришлашда бевосита иштирок этадиган шахслар (чўпонлар, подачилар, сут соғувчилар, ветеринария ходимлари) га мулоқот йўли билан юқади. Бундай ҳолларда оқсим вируси одам организмига тери ва шиллиқ пардалар орқали тушиши мумкин.
Касаллик барча ёшдаги одамларда учраб, асосан бахор ва куз ойларида касбга алоқадор шахслар (ветеринарлар ва лаборатория ходимлари, чорвадорлар, сут ва гўшт тайёрлов комбинат ходимлари, бўрдоқичилик ферма ишчилари) ўртасида қайд этилади. Оқсим касаллиги одамдан одамга юқмайди.
Ўзбекистон шароитида одамларга оқсим касаллиги турли қишлоқ хўжалик ва уй ҳайвонларининг парвариши билан шуғулланувчи шахсларда, шунингдек сут ва сут махсулотлари етарли даражада қайнатилмасдан истеъмол қилинганда юқади. Бундан ташқари, қишлоқ хўжалик ва уй ҳайвонлари устидан ветеринария назоратининг етарли даражада ўрнатилмаганлиги, айниқса чорвачилик фермаларида молларнинг зич жойлашганлиги, ветеринария – санитария ҳолатининг қониқарсизлиги, ҳайвонларнинг оқсим касаллигига қарши эмланмаслиги, ходимларнинг тиббий кўрикдан ўз вақтида ўтмаганлиги ҳам касалликнинг тарқалишига сабаб бўлиши мумкин.
Касаллик эпидемиологиясида вирус ташувчилар катта аҳамиятга эга. Оқсим касаллигидан тузалган 5 – 8 % одамларда вирус ташиб юрувчилик шаклланади. Улар кўринишидан соғлом ҳисоблансада, вирусологик ва серологик текширувлар натижасида вирус ташувчанлик аниқланади.
Вирус ташувчанлик касалликни енгил ўтказган ва тўлиқ даволанмаган беморлар ўртасида юзага келади.
Оқсим касаллигида вирус ташувчанлик 8 – 12 ойгача давом этади. Шунинг учун ҳам ушбу касаллик билан оғриган шахслар 1 йил давомида диспансер кузатувида бўлишлари шарт.

Download 264.33 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   53




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling