Ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирининг буйруғИ
Бемордан эпиданамнез йиғишда қуйидагиларга эътибор қаратилиши керак
Download 264.33 Kb.
|
Приказ-№-37-по-ООИ
Бемордан эпиданамнез йиғишда қуйидагиларга эътибор қаратилиши керак:
– касалликнинг яширин даврида эндемик ҳудудларда бўлиши (табиат қучоғида дам олиш, балиқ ови ва бошқалар); – мавсумийлик (апрел-октябр ); – касалликни юқиш хавфи юқори бўлган касб эгалари (чўпон, молбоқар, сут соғувчи, қассоб, ветеринария ва тиббиёт ходимлари, ҳамда фаолияти чўл ҳудудлари билан боғлиқ бўлган бошқа касб эгалари); – кана чаққанлиги, кана билан мулоқотда бўлганлиги (ҳайвонлардаги ёки ўзидаги канани олганлиги); – мол сўйганлиги ёки мол сўйишда иштирок этганлиги; – ҚКГИ касаллигига гумон қилинган беморлардан қон олганлиги, инъекциялар қилганлиги; – ҚКГИ касаллигига гумон қилинган беморнинг парвариши билан шуғулланганлиги ва ҳ.к. Бемор ва унинг қариндошлари билан суҳбат ўтказилади, тиббий ҳужжатлари (йўлланма, касаллик тарихи) ўрганилади. Эпидемиологик картага беморнинг фамилияси, исми, шарифи, ёши, яшаш манзили, иш жойи ва мансаби, касал бўлган ва геморрагик белгилар бошланган вақти, клиник ва эпидемиологик анамнез ёзилади. Бемордан каналар билан мулоқотда бўлганлиги (кананинг чақиши, канани кийимида ёки баданида кўрганлиги, ўзидан ёки ҳайвонлардан қўли билан олиши, ўлдириши) суриштирилади. Касаллик қишлоқ аҳолиси орасида аниқланганда, қуйидагиларга эътибор қаратиш керак: шахсий хўжалигида уй ҳайвонларининг мавжудлиги, қаерда боқилиши (молхонада, томорқада, яйловда), молхонани ким тозалаши, сут соғиш – соғмаслиги, молда, молхонада каналарни кўрганлиги, каналарга қарши препаратлар ишлатилганлиги, шахсий молларнинг жунини қирққанлиги ва вақти, қишлоқдан ташқарида қачон ва қанча вақт бўлганлиги, қандай иш билан шуғулланганлиги (мол боқиш, пичан ўриш, деҳқончилик ишлари ва бошқалар). Бемор қўй жуни қирқимига, қўзилатишга жалб қилинганлиги, қўлқопда ва комбинезонда ишлаганлиги, уйда ёки кушхонада мол сўйишда, гўштини бўлишда қатнашганлиги ва бошқа маълумотлар суриштирилади. Бундай ҳолатларда касалликни бир вақтда, иш жойида юқтириш хавфи бўлганлар: беморга ёрдам берганлар (қон ва қонли чиқиндиларнинг терига тегиши) ва тиббий муолажада қатнашганлар (қон кетишини тўхтатиш, қон қуйиш, лаборант ёки ҳамшира томонидан қон намунасини олиш, инъекциялар) рўйхати ҳам тузилади. Яйлов чорвадорлиги шароитида бемор билан яқин яшовчи чўпонлар у билан мулоқот қилмаган бўлишлари мумкин, аммо ҳудуднинг умумийлигини ҳисобга олиб, уларни ҳам тиббий кузатувга олиш зарур. Касаллик ўчоғида 3% хлорли эритма билан якуний дезинфекция ишлари ўтказилади (1 м2 юзага 3 гр активлаштирилган модда ҳисобида). Беморнинг ички кийимлари 1% ли хлорамин эритмасида зарарсизлантирилиб, сўнгра қайнатилади. Беморнинг ўрин-кўрпа ва тўшаклари камерали усулда зарарсизлантирилади. Камерали усул билан зарарсизлантиришнинг иложи бўлмаганда, анжомларга 3–5 % ли хлорамин ёки 6% ли водород перикиси эритмаси сепилиб, бир неча соатга қопга солиб қўйилади, сўнгра офтобда қуритилади. ҚКГИ касаллиги юзасидан эндемик ҳудудда эпидемиологик суриштирув ишлари олиб борилганда, аҳоли ўртасида чорва молларини боқувчи хонадонлар бўлса, канага қарши чора-тадбирларга алоҳида эътибор қаратиш керак. Каналарга қарши кураш тадбирлари касаллик ўчоғида ветеринария хизмати ходимлари билан биргаликда ўтказилади. Йил бўйи уй ҳайвонлари боқиладиган оғилхоналарда профилактик мақсадда 4 марта зарарсизлантириш ишларини олиб бориш зарур (март - апрел, май - июн, июл - август, сентябр - октябр ойларида). Оғилхоналар ва ҳайвонларнинг сайр қиладиган майдонлари 2% ли фтолафос дитиони суспензия ва эмульсияси билан, 1% ли дикрезил эфири эмульсияси билан (10м2 юзага 2 литр ҳисобида), 2–3% ли креолин эритмаси билан, 3–5% ли кселонафт эмульсияси билан, 3-хлорметофоснинг 2% ли сувли эмульсияси билан зарарсизлантирилиши лозим. Ҳайвонларни каналардан тозалаш (каналарга қарши зарарсизлантириш) ишлари март ойидан бошлаб ноябрь ойигача давом этади, бунда ҳар 10 кунда дезинсекцияловчи воситаларнинг қўллаш бўйича Йўриқномаси асосида олиб борилади. Каналарни ҳимояланмаган қўллар билан ушлаш мумкин эмас. Каналарни теришда, албатта, резина қўлқоплардан фойдаланиш керак. Терилган каналар уларга ҳалокатли таъсир қиладиган суюқликларга (керосин, дизел ёқилғиси, заҳарли химикатлар) солиниши лозим. Каналар терилганидан сўнг, қўллар совун билан яхшилаб ювилиши шарт. Каналар сўришидан сақланиш учун мустаҳкам матодан тайёрланган кийимлар кийилади. Шим пойчаси устидан пайпоқ билан ёпилиши, сўнгра этик кийилиши лозим. Иш якунида баданнинг ҳамма жойи канага текширилиши керак. Борди-ю, баданга ёпишиб қон сўраётган кана аниқланса, зинҳор ҳимояланмаган қўл билан уни олиш керак эмас, олдин унинг устига ўсимлик ёғи тўкиб, 10–15 минутдан сўнг, секин аста икки томонга ҳаракат қилдириб, кейин бадандан олиш лозим бўлади. Шунингдек, каналарни чўчитиш учун репеллентлардан ҳам фойдаланиш мумкин. Асосий эътиборни аҳоли орасида санитария-тарғибот ишларига, вируснинг одамга юқиши ва уни ташувчилардан ҳимояланиш йўлларига қаратиш лозим. ҚКГИ касаллиги бўйича эндемик ҳудудларда касалликни юқиш хавфи юқори бўлган аҳоли гуруҳи билан касалликнинг олдини олиш бўйича алоҳида йўриқномалар ўтказиш, ўрта таълим мактабларида, лицей ва коллежларда диктант ўтказилиши яхши самара беради. Касаллик ўчоғида чегаралаш ишлари олиб борилади – болалар ва ўсмирлар чорва молларини боқишга ва дала ишларига жалб қилинмайди, каналарга қарши тадбирлар ўтказилмагунча, чорва моллари аҳоли яшайдиган ҳудудларда боқилмайди. Аҳолининг оммавий дам олиш жойлари ва болаларнинг ёзги оромгоҳлари ҳудудларига молларни ҳайдаш ва боқиш тақиқланади. Болаларнинг ёзги оромгоҳлари ҳудудларида бегона ўтлардан тозалаш ва ободонлаштириш ишлари олиб борилгандан сўнг, фаолият кўрсатиш учун рухсат этилади. Download 264.33 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling