Ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирининг буйруғИ
Download 264.33 Kb.
|
Приказ-№-37-по-ООИ
- Bu sahifa navigatsiya:
- Профилактик иммунизация (экспозициядан олдин)
- Эмлашнинг шартли курси
- Эмлашнинг шартсиз (тўлиқ) курси
- Даволаш – профилактика муассасаларида қутуриш касаллигининг олдини олиш бўйича олиб бориладиган чора – тадбирлар
Гуруҳли тишланиш – ҳайвонлар томонидан маълум бир вақт давомида 3 ва ундан ортиқ шахсларни тишланиши;
Антирабик ёрдам - ҳар қандай ҳайвон тишлаши, тирнаши ва тишининг баданга қадалиши ҳамда сўлакланиши натижасида олинган жароҳатлар бўйича тиббий ёрдамга мурожаат қилган фуқароларга кўрсатиладиган биринчи тиббий ёрдам (жароҳатни 20% совунли эритма билан ишлов бериш) ва уларни қутуришга қарши антирабик вакцина,жароҳатнинг жойлашган жойига қараб, кўрсатма бўйича иммуноглобулин билан эмлаш; Даволаш – профилактик иммунизацияси (экспозициядан кейин) – бу эмлаш одамларни ҳайвонлар томонидан тишланиши, тирналиши, тишининг баданга қадалишидан олган жароҳатлар ва сўлакланиши натижасида тиббий ёрдамга мурожаат қилган шахсларни қутуришга қарши эмлаш; Профилактик иммунизация (экспозициядан олдин) – қаровсиз қолган ҳайвонларни тутиш бўлимлари ҳамда ўрмон хўжалиги ишчи-хизматчилари ва овчилар каби, касаллик юқиш хавфи юқори бўлган соҳа мутахассисларини, қутуришга қарши профилактик эмлаш; Эмлашнинг шартли курси – кўринишидан соғлом (“Д” тоифага кирадиган) ҳайвонлар тишлашидан ва бошқа мулоқотлар натижасида жароҳат олган шахсларга қутуришга қарши тайинланадиган эмлаш курси (мурожаат кунига қараб, 1 - 3 та эмлаш тайинланиши); Эмлашнинг шартсиз (тўлиқ) курси - қутуриш касаллиги лаборатория усулида тасдиқланган (“А” тоифадаги), қутуриш касаллигининг клиник белгилари намоён бўлган (“В” тоифадаги), қаровсиз бўлган ҳайвонлар, шунингдек, ёввойи (“С” тоифадаги) ҳайвонлар томонидан тишланганда ва бошқа мулоқотлар натижасида жабрланган шахсларга тайинланадиган эмлаш курси. Даволаш – профилактика муассасаларида қутуриш касаллигининг олдини олиш бўйича олиб бориладиган чора – тадбирлар Даволаш – профилактика муассасалари томонидан қутуриш касаллигининг олдини олиш бўйича олиб бориладиган чора – тадбирлар қуйидагилардан иборат: - ҳайвонлардан жароҳат олганларни аниқлаш, уларга антирабик ёрдам кўрсатиш, шартсиз антирабик ёрдам олган шахсларни диспансер назоратига олиш ва аҳоли ўртасида қутуриш касаллигини олдини олиш бўйича санитария – тарғибот ишларини ўтказиш; - даволаш – профилактика муассасаларида (поликлиника, ҚВП, ҚУШ “тез тиббий ёрдам хизмати”, тиббий-санитария қисми ва бошқалар) ҳайвонлардан жароҳат олган шахсларни аниқлайди, уларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатиб, жабрланганларга антирабик ёрдам олиш учун ҳудудий ТТБ (ШТБ) травматология (хирургия) бўлими ёки пунктига юборади. Ҳайвонлар тишлаши, тирнаши ва сўлаклаши бўйича мурожаат қилган шахслар, шунингдек, қутуриш касаллигидан ўлган ҳайвон ёки одам мурдасини ёриш жараёнида жароҳат олганларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатади. Тишланиш юз берганда, жароҳат етказган ҳайвон тўғрисида жабрланган шахсдан, суриштирилиб тегишли маълумотлар олинади. Тиббиёт ходимлари томонидан ҳайвон тишлашидан жабрланиб, мурожаат этган шахсдан бошқа тишланган, тирналган ва сўлакланган одамлар ҳамда уларни тиббий ёрдамга мурожаат этганлиги ҳақида, шунингдек тишланиш тафсилоти суриштирилади. Жароҳат олганлар аниқланганда, дастлаб телефон орқали, сўнгра шошилинч хабарнома (058/ҳ) тўлдирилиб, ўрнатилган тартибда, ҳудудий ДСЭНМга етказилади. Шошилинч хабарномада, жароҳат етказган ҳайвон тоифаси тўғрисидаги маълумот (“Д” – эгаси маълум бўлган ҳайвонлар, “С” – қаровсиз қолган ҳайвонлар, “В” – қутуриш касаллигининг клиник белгилари намоён бўлган ҳайвонлар, “А” – қутуриш лаборатория усулида тасдиқланган ҳайвонлар) қайд этилиши шарт. Download 264.33 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling