Ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирининг буйруғИ
Антирабик ёрдам кўрсатадиган травматология (хирургия) бўлимлари ва пунктлари
Download 264.33 Kb.
|
Приказ-№-37-по-ООИ
- Bu sahifa navigatsiya:
- - ҳудудий ДСЭНМларга қуйидаги ахборотлар берилади
Антирабик ёрдам кўрсатадиган травматология (хирургия) бўлимлари ва пунктлари қуйидагиларни амалга оширишлари шарт:
- ҳайвон тишлашидан жабрланиб тиббий ёрдамга мурожаат қилган шахсларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш, ҳудудий ДСЭНМга шошилинч хабарномани дастлаб телефон орқали, сўнгра 12 соат давомида ўрнатилган тартибда юбориш, шунингдек, ветеринария кузатуви олиб бориш учун туман (шаҳар) ветеринария бўлимига тишлаган ҳайвон тўғрисида хабар бериш, стационар шароитида антирабик ёрдамга муҳтож бўлганларни ётқизиш; - қутуришга қарши эмлаш, препаратларнинг қўллаш бўйича йўриқномаси асосида амалга оширилади; - ҳудудий амбулатория-поликлиника муассасаларига эмлашни сабабсиз тўхтатган ва эмлашга келмаётган шахслар тўғрисида хабар берилади; - жароҳат олганлар қутуришга қарши эмлашдан ташқари, йўриқнома бўйича қоқшолга қарши шу вақтнинг ўзида эмланади; - антирабик ёрдам кўрсатиладиган эмлаш хонаси “Ўзбекистон Республикасида юқумли касалликларнинг олдини олишда иммунопрофилактика тадбирларини ташкил қилиб, ўтказиш тўғрисида”ги 0239-07-сонли, Санитария Қоида ва Меъёрлари талабларига жавоб бериши керак, антирабик эмлаш тадбирларини умумий муолажа хоналарида ўтказилиши қатъиян ман этилади; - туман (шаҳар) ветеринария бўлимидан тишлаган ҳайвонни соғлиги ёки ўлган ҳайвонни қутуришга текшириш натижаси тўғрисида олинган маълумотномага асосан антирабик ёрдам курсига аниқлик киритилади; - ҳудудий ДСЭНМларга қуйидаги ахборотлар берилади: а) қутуришга қарши эмлашни тўлиқ олмасдан, бошқа ҳудудларга кўчиб кетган жабрланганлар тўғрисида; б) қутуришга қарши эмлашдан кейин, эмланганларда асоратлар кузатилган ҳолларда; в) антирабик ёрдам курсини тўлиқ олмаган шахслар ҳақида; г) антирабик эмлашдан бош тортган ҳар бир шахс тўғрисида; - антирабик даволаш курсини узлуксиз равишда олиб бориш, имкон қадар бир хил турдаги антирабик вакцина билан давом эттирилади; - антирабик курсни тўлиқ тугатгандан сўнг, жабрланган шахсга бу ҳақида ёзма маълумотнома берилади; - жабрланган шахс бошқа давлат фуқароси бўлса, унда жабрланганнинг жароҳатига ишлов берилиб, врач тавсиясига кўра эмланади ва шу ҳақида маълумот ёзилиб, жабрланган шахсга имзо қуйдирилиб берилади; - қутуришга ва қоқшолга қарши эмлашдан сўнг, кузатилган реакция ва асоратлар ҳисобга олинади ҳамда бу хақда ҳудудий ДСЭНМга маълумот берилади; - антирабик препаратларга бўлган эҳтиёж бўйича ўз вақтида муассаса раҳбарига талабнома киритилади; - тўлиқ антирабик курсни олганлар 1 йил давомида, белгиланган тартибда, яъни эмлаш курси бошлангандан сўнг 3, 6 ва 12-ойларда, диспансер кузатувидан ўтказилади. Агар, кузатув даврида жабрланганларда соматик ва юқумли касалликлар, шунингдек режим қоидалари бузилиши аниқланганда, уларга зудлик билан шифохонада ётиб, даволанишлари кераклиги ҳақида тавсия берилади; - қутуриш касаллигиннинг профилактикаси бўйича санитария–тарғибот ишлари ўтказилади. Download 264.33 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling