Ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги инновацион соғЛИҚни сақлаш
Download 1.64 Mb. Pdf ko'rish
|
kesar-kesish
- Bu sahifa navigatsiya:
- Кесар кесиш жарроҳлик амалиёти билан туғдиришнинг жарроҳлик техникаси 1А
тавсия этилмайди.
5С Ҳомиланинг нобуд бўлишида (табиий туғруқ йўллари орқали туғдириш КК жарроҳлик амалиёти билан туғдиришга нисбатан юқори хавф туғдирадиган ҳолатлар бундан мустасно) КК жарроҳлик амалиёти билан туғдириш тавсия этилмайди. 5С <24 0 ҳомиладорлик муддатида ҳомила томонидан КК жарроҳлик амалиётини ўтказиш учун кўрсатмалар мавжуд бўлганда (табиий туғруқ йўллари орқали туғдириш КК жарроҳлик амалиёти билан туғдиришга нисбатан юқори хавф туғдирадиган ҳолатлар бундан мустасно) КК жарроҳлик амалиёти билан туғдириш тавсия этилмайди. Янги туғилган чақалоқнинг ҳаёти ва соғлиғи учун нохуш натижа билан якунланиши туфайли аёлнинг ёзма розилигини олиш талаб қилинади. 5С Режали КК жарроҳлик амалиётини ҳомиладорликнинг 39-40 ҳафталик муддатида ўтказиш тавсия этилади. Туғруқ фаолияти бошланишидан аввал КК жарроҳлик амалиёти билан туғилган болаларда респиратор нафас олиш бузилишларининг келиб чиқиш хавфи юқорироқ туради, бироқ ҳомиладорликнинг 39 ҳафталик муддатидан кейин ушбу асоратнинг юзага келиш хавфи сезиларли даражада камаяди. Баъзи кўрсатмалар бирга келишида туғдириш муддати клиник ҳолатга қараб ўзгартирилиши мумкин бўлади. Кесар кесиш жарроҳлик амалиёти билан туғдиришнинг жарроҳлик техникаси 1А КК жарроҳлик амалиётидан аввал сийдик катетерини ўрнатиш ва туклар меъёридан ортиқ ўсиб кетган ҳолда тахминий тери кесмаси соҳасидаги тукларни олиб ташлаш тавсия этилади. Муолажани операция куни бажариш мақсадга мувофиқ ҳисобланади. Депиляция кремидан фойдаланиш ёки тукларни олиб ташлаш мумкин бўлади. 5С КК жарроҳлик амалиётидан аввал операцион хонасида ҳомиланинг жойлашиши, олдинда ётган қисми ва юрак уриш сонини текшириш тавсия этилади. 20 Ҳомиланинг жойлашиши ва олдинда ётган қисми КК жарроҳлик амалиёти билан туғдиришнинг техник хусусиятларига таъсир қилиши мумкин. Операцион хонасида ҳомиланинг юрак уриши аниқланмаслиги туғдириш усулига таъсир қилиши мумкин. 5С Туғруқдан олдин ва эрта туғруқдан кейинги даврларда веноз тромбоэмболик асоратларни олдини олиш мақсадида компрессион трикотаж узун пайпоқларни (чулокларни) кийиш тавсия этилади. 5С Операцион хонасида юзага келиши мумкин бўлган асоратларни ўз вақтида бартараф этиш мақсадида томир ичи инфузияларни бажариш учун томир ичи катетерини ўрнатиш тавсия этилади. 24> Download 1.64 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling