Ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги инновацион соғЛИҚни сақлаш


С Айрим ҳомиланинг ривожланиш аномалияларида (гастрошизис, омфалоцеле, катта  18


Download 1.64 Mb.
Pdf ko'rish
bet12/40
Sana22.04.2023
Hajmi1.64 Mb.
#1378423
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   40
Bog'liq
kesar-kesish

Айрим ҳомиланинг ривожланиш аномалияларида (гастрошизис, омфалоцеле, катта 


18 
ўлчамдаги думғаза-дум тератомаси) режалаштирилган тартибда (III кечиктириб 
бўлмайдиган тоифаси) КК жаррохлик амалиёти билан туғдириш тавсия этилади. 
Бундай ҳолатларда, ҳомилани шикаст етказмасдан чиқариб олиш учун КК жарроҳлик 
амалиёти билан туғдириш талаб этилади. Эмбрионал чурра халтачасининг таркибида 
жигар бўлмаган кичик ва ўрта ўлчамдаги омфалоцеле, шунингдек, кичик ўлчамдаги 
думғаза-дум тератомаларида табиий туғруқ йўллари орқали туғдириш масаласи кўриб 
чиқилиши мумкин. 
5С 
Кучанишни (туғруқнинг иккинчи даврини) инкор қилишни талаб қиладиган соматик 
касалликларда (декомпенсацияланган юрак-қон томир касалликлари, асоратланган 
миопия, кўчириб ўтказилган буйрак ва бошқалар) режалаштирилган тартибда (III 
кечиктириб бўлмайдиган тоифаси) КК жаррохлик амалиёти билан туғдириш тавсия 
этилади. 
Баъзи ҳолларда, тегишли мутахассислар иштирокида бундай масалалар консилиум орқали 
ҳал қилиниши керак. 
Ҳомиладорлик муддатининг 38 ҳафтаю 6 кунигача тиббий кўрсатмаларга мувофиқ 
режали кесар кесиш жарроҳлик амалиёти режалаштирилган барча ҳомиладор 
аёлларга кортикостероидларнинг битта даволаш курси тайинланиши керак.
Қуйидаги ҳолатларда кечиктириб бўлмасдан (II кечиктириб бўлмайдиган тоифаси) 
КК жарроҳлик амалиёти билан туғдириш тавсия этилади.
 
5С 
Муддатига етган ҳомиладорликда қоғаноқ пардасининг муддатидан олдин ёрилиши ва 
режали КК жарроҳлик амалиётини ўтказишга кўрсатмалар бўлса
5С 
Оғир преэклампсия, ҳомиладорлик даври ва туғруқ пайтида НЕLLP-синдромида (табиий 
туғруқ йўллари орқали туғдиришга шароит бўлмаганда)
5С 
Ҳомила дистресси билан бирга кечмайдиган бачадон қисқариш фаолиятининг коррекция 
қилинмайдиган бузилишларида (туғруқ фаолияти сустлиги, туғруқ фаолияти 
дискоординацияси, бачадон бўйни дистоцияси)

Download 1.64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   40




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling