Ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги инновацион соғЛИҚни сақлаш


С  КК жарроҳлик амалиётидан аввал кристаллоид эритмалар билан инфузион терапияни  бошлаш тавсия этилади.  5С


Download 1.64 Mb.
Pdf ko'rish
bet15/40
Sana22.04.2023
Hajmi1.64 Mb.
#1378423
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   40
Bog'liq
kesar-kesish

5С 
КК жарроҳлик амалиётидан аввал кристаллоид эритмалар билан инфузион терапияни 
бошлаш тавсия этилади. 
5С 
Антиретровирус терапияни қабул қилмаган ОИВ билан касалланган аёлларда 
антиретровирус профилактикасини ўтказиш тавсия этилади. 
5С 
Операция олди тайёргарлик ва КК жарроҳлик амалиёти пайтида хавфсиз тиббий ёрдам 
кўрсатиш масалалари рўйхати ва уларни бажарилиши қайд этилишидан иборат назорат 
рўйхатини тўлдириш тавсия этилади. 
1А 
КК жарроҳлик амалиёти пайтида операцион жароҳат инфекциясини олдини олиш 
мақсадида хлоргексидин спиртли эритмаси билан терига операция олди ишлов бериш 
тавсия этилади. 
КК жарроҳлик амалиёти пайтида операцион жароҳат инфекциясини олдини олиш учун 
хлоргексидин спиртли эритмаси билан терига операция олди ишлов бериш афзал 
ҳисобланади. 
1А 
Операциядан кейинги даврда камроқ оғриқ кузатилиши ва яхшироқ косметик натижа 
бериши туфайли терида кўндаланг кесмадан фойдаланиш тавсия этилади. 
Терининг кесмаси қорин пастки қисмида қўндаланг ёки вертикал (ўрта чизиқ бўйлаб ёки 
парамедиал) бўлиши мумкин. Joel-Cohen бўйича лапаротомияда операциянинг 
давомийлиги ўртача 11,4 дақиқага, операция бошланишидан туғруқгача бўлган вақт 1,9 
дақиқага қисқаришига, операциядан кейинги гипертермия частотаси камайишига ва 
стационарда бўлиш муддати қисқаришига, операциядан кейинги даврда аналгезияга 
(оғриқсизлантиришга) бўлган эҳтиёжни камайишига олиб келади. 
1В 
КК жарроҳлик амалиёти билан туғдиришда тери ва чуқурроқ тўқималарни кесиш учун 
алоҳида скальпельдан фойдаланиш тавсия этилмайди, чунки бу операцион жароҳат 
инфекциясининг келиб чиқиш частотасини камайтирмайди. 
1А 
КК жарроҳлик амалиёти билан туғдиришда сийдик қопини силжитиш тавсия 
этилмайди. 
КК жарроҳлик амалиёти пайтида сийдик қопини силжитиш бачадондаги операцион 
жароҳати соҳаси билан унинг бирлашишига ва стрессли сийдикни тутолмасликнинг 
кейинги ривожланиши билан физиологик ҳаракатчанликнинг бузилишига олиб келиши 
мумкин. 
1А 
КК жарроҳлик амалиёти билан туғдиришда яхшироқ битиши туфайли бачадоннинг 
пастки сегментида кўндаланг кесмадан фойдаланиш тавсия этилади. 



Download 1.64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   40




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling