Ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги инновацион соғЛИҚни сақлаш


Download 1.64 Mb.
Pdf ko'rish
bet18/40
Sana22.04.2023
Hajmi1.64 Mb.
#1378423
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   40
Bog'liq
kesar-kesish

24 
1А 
КК жарроҳлик амалиётида висцерал ва париетал қорин пардасини шифокорнинг 
ихтиёрига кўра тикиш тавсия этилади. 
Висцерал ва/ёки париетал қорин пардасини тикмасдан қолдириш, асоратлар 
ривожланишига олиб келмайди, бироқ операция давомийлиги қисқариши, оғриқ 
қолдирувчи дори воситаларга бўлган эҳтиёж камайиши, операциядан кейинги даврда 
касалланиш ҳолатлари камайиши ва операциядан кейин стационарда бўлиш давомийлиги 
қисқариши билан бирга келади. Операциядан кейинги битишмалар ҳосил бўлишида қорин 
пардасини (висцерал ва париетал) тикиш ва тикмасдан қолдиришнинг ўртасида фарқ 
аниқланмаган. 
5С 
КК жарроҳлик амалиётида қориннинг тўғри мушакларини шифокорнинг ихтиёрига кўра 
тикиш тавсия этилади ва мажбурий ҳисобланмайди.
Қориннинг тўғри мушакларини тортмасдан тикиш керак, чунки бу оғриқ синдромига олиб 
келиши мумкин. Қориннинг тўғри мушакларини тикиш гемостаз учун қўшимча 
шароитлар яратади. Қорин мушаклари тикилмасдан қолдирилса, табиий равишда 
уларнинг анатомик жойлашиши тикланади ва уларни тортиб тикиш оғриқ синдромига ва 
битишмалар ҳосил бўлишига олиб келиши мумкин. 
КК жарроҳлик амалиётида апоневрозни бир қаторли чок билан тикиш тавсия этилади. 
1А 
КК жарроҳлик амалиётида қалинлиги 2 см ва ундан ортиқ бўлган тери ости ёғ қатламини 
тикиш тавсия этилади. 
Қалинлиги 2 см дан ортиқ бўлган тери ости ёғ қатламини тикиш қорин деворининг 
операцион жароҳатидан юзага келадиган асоратларни, айниқса гематомалар ва серомалар 
ҳосил бўлишини камайтиришга ёрдам беради. Қорин деворини бу усулда тиклаш 
операцион жароҳатнинг четлари очилиб кетишини ва серомалар ҳосил бўлишини 
сезиларли даражада камайтириши билан бирга келади. Тери ости ёғ қатламининг 
қалинлиги 2 см дан кам бўлса, операцион жароҳат инфекциясининг ривожланиш 
частотаси камаймаганлиги сабабли уни тикмасдан қолдириш мумкин бўлади. 
5С 
КК жарроҳлик амалиётида семиз аёлларда (тана вазни индекси (ТВИ) ≥30 кг/м
2
)) тери 
ости ёғ қатламини мунтазам равишда дренажлаш тавсия этилмайди
Тери ости ёғ қатламини мунтазам равишда дренажлаш операция давомийлигини 
узайтиради ва аёлларга қўшимча ноқулайликлар туғдиради, бироқ операцион жароҳат 
инфекциясининг ривожланишини камайтирмайди. 
2В 
Терини тиклашда ҳар қандай усулларни қўллаш тавсия этилади: алоҳида тугунли 
чокларни қўйиш, узлуксиз тери ичи чокини қўйиш, скобалардан фойдаланиш. 
Косметик чок аёллар учун қулай, гарчи терини тиклаш учун кўпроқ вақт керак бўлсада, 
бироқ операцион жароҳат соҳасида инфекцион асоратларнинг ривожланиши камдан-кам 
кузатилади. 

Download 1.64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   40




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling