14
ТМАнинг клиник симптомлари пайдо бўлганда, нозологик ташхисга боғлиқ бўлган кейинги олиб
бориш тактикасини аниқлаш керак.
1А аГУС касаллигини истисно ташхиси деб ҳисоблаш тавсия этилади.
аГУС ташхиси туғдириб олингандан кейин ТМАнинг
персистланувчи симптомлари
мавжудлигига асосланган ҳолда қўйилади ва бошқа ТМАлар, биринчи навбатда ТТП ва
иккиламчи септик ТМАларни истисно этадиган лаборатор текширувлар билан тасдиқланиши
керак.
HELLP-синдроми
– қуйидаги белгиларга асосланган ҳолда аниқланади: қон
зардоби
ва сийдикда эркин гемоглобин аниқланиши (Hemolysis), АсТ, АлТ даражаси ортиши
(Elevated Liver Enzimes) ва тромбоцитопения (Low Platelets).
HELLP-синдроми ПЭнинг
ўлимга олиб келиши мумкин бўлган асорати ҳисобланади (оғир коагулопатия, жигар
некрози ва ёрилиши, мия ичи гематомаси). Ҳозирги вақтда HELLP-синдроми
ҳомиладорлик билан боғлиқ бўлган ТМАнинг алоҳида ҳолатларидан бири
ҳисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: