Ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги инновацион соғЛИҚни сақлаш миллий палатаси


Гестацион (ҳомиладорлик туфайли келиб чиққан) артериал гипертензия (ГАГ)


Download 1.07 Mb.
Pdf ko'rish
bet9/51
Sana24.12.2022
Hajmi1.07 Mb.
#1050542
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   51
Bog'liq
Ҳомиладорлик даврида артериал гипертензияни

Гестацион (ҳомиладорлик туфайли келиб чиққан) артериал гипертензия (ГАГ) 

ҳомиладорликнинг 20 ҳафталик муддатидан кейин биринчи марта қайд этилган ва 
сезиларли протеинурия (< 0,3 г/л) билан кечмайдиган АҚБнинг кўтарилиши.
25% ҳолатларда ҳомиладорликнинг 34 ҳафталик муддатигача ривожланган ГАГ 
преэклампсия (ПЭ) билан бирга кечади. 
 
Гипертония касаллиги
– АҚБнинг кўтарилиши билан тавсифланадиган бошқа 
касалликлар ёки патологик жараёнлар мавжудлиги билан боғлиқ бўлмаган, кечишининг 
асосий ва мажбурий синдроми АГ бўлган сурункали кечувчи касаллик.
 
Преэклампсия (ПЭ)
– ҳомиладорликнинг 20 ҳафталик муддатидан кейин бир ёки бир 
нечта аъзоларнинг дисфункцияси ва/ёки сезиларли протеинурия билан бирга кечадиган 
артериал гипертензия билан тавсифланадиган, ҳомиладорлик, туғруқ ва туғруқдан 
кейинги даврларни оғирлаштирадиган кўп тизимли патологик ҳолат. Шишлар ПЭнинг 
мажбурий диагностик мезонларига кирмайди.
2В 
Физиологик кечувчи ҳомиладорликда 50-80% аёлларда енгил шишлар кузатилади ва ПЭнинг 
диагностик мезони сифатида фақат шишларни инобатга олиш тавсия этилмайди. 
Генерализацияланган шишларсиз ўтаётган ПЭ, шишлар билан кечаётган ПЭдан кўра она 
ва ҳомила учун хавфлироқлиги тан олинган. Массив, тез ўсиб бораётган шишлар (учинчи 
триместрда ≥ 1 кг/ҳафтасига вазн ортиши), юздаги шишлар оғир преэклампсиянинг 
нохуш прогностик мезонларидан бири ҳисобланади.
 
Ўртача преэклампсия (ПЭ)
– ≥ 0,3 г/кун ёки 4-6 соатлик оралиқ билан олинган 
сийдикнинг иккита порциясида ≥ 0,3 г/л протеинурия билан бирга кечадиган, анамнезда 
АҚБнинг даражасидан қатъий назар ҳомиладорликнинг 20 ҳафталик муддатидан кейин 
сАҚБ 140-159 мм сим. уст. ва/ёки дАҚБ 90-109 мм сим. уст. кўтарилиши билан 
тавсифланадиган ҳомиладорлик, туғруқ ва туғруқдан кейинги даврларининг асорати. 
 

Download 1.07 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   51




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling