Ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги самарқанд давлат тиббиёт университети
Бир вақтнинг ўзида ёки кечиктирилган аутодермопластика билан жарроҳлик некрэктомияси
Download 1.29 Mb.
|
Феруз методичка
Бир вақтнинг ўзида ёки кечиктирилган аутодермопластика билан жарроҳлик некрэктомияси.Куйган жароҳатни эрта кесиш, айниқса, чегараланган чуқур куйишларни локализацияси бўғимларда, қўлларда, бармоқларда бўлганда ва фақат қуруқ қорақўтир мавжуд бўлганда ҳоллардагина бажариш зарурдир. Қўл ва бармоқларнинг юқори функционал фаоллиги, уларнинг функцияларининг мураккаблиги туфайли ушбу соҳаларда некротик тўқималарни кесиш тавсия этилади ва бундан ташқари терининг ҳосилалари (IIIА даражали куйишлар) сақланиб қолган ҳолларда ва одатда чандиқланиш билан кечадиган жароҳатларни эпителизацияси мумкин бўлган ҳолларда ҳам ўтказилиш мумкин. Чегараланган чуқур куйишларда беморларни антибактериал шароитда сақланган ҳолатда шикастланишдан кейин биринчи 3-5 кун ичида амалга ошириладиган некрэктомия энг оптимал усул ҳисобланади. Бу вақтга келиб, чуқур куйиш чегараси энг аниқ бўлиб қолади ва беморнинг аҳволи маълум даражада барқарорлашади. Некротомия Оёқ-қўлнинг айлана куйишида термик жараёндан кейин дарҳол ҳосил бўладиган коагуляцион некроз странгуляция хавфини келтириб чиқаради. Қуруқ қобиқ ноэластик бўлганлиги учун интерстициал шиш қон айланишига тўсқинлик қилади, биринчи веноз, кейинчалик эса шиш кўпайиши билан артериал димланиш келиб чиқади. Агар ўз вақтида жароҳлик аралашуви ўтказилмаса оёқ-қўлнинг дистал қисмларининг некрозига сабаб бўлиши мумкин. Танани совут каби ўраб олган қуруқ қобиқ ўпканинг вентиляциясига халақит беради. Куйиш юзасидаги кесмалар некротомия дейилади. Кўрсатмалар ва қарши кўрсатмалар Куйишдан кейинги дастлабки кунларда қуруқ қобиқни (қора қўтирни) олиб ташлаш, яъни некректомия ёки эксцизия имконсиз бўлганда ёки унга қарши кўрсатмалар бўлган барча ҳолатларда некротомия амалга оширилади. Некротомиянинг мақсади оёқ қўллар куйишида уларнинг дистал қисмларининг трофикасини яхшилаш, агарда тананинг деярли ҳамма қисми куйишида эса ўпканинг вентиляциясига ҳалақит берадиган механик тўсиқларни бартараф этиш бўлиб ҳисобланади. Некротомия, шунингдек, бўйиннинг айлана куйишида бўйни томирлари сиқилиш хавфи бўлган учун ҳам ўтказилади. Некротомия учун қарши кўрсатма деярли мавжуд эмас. Жароҳлик аралашуви хавфли эмас, энг ёмон ҳолатда осонгина тузатиладиган косметик нуқсонлар қолиши мумкин. Download 1.29 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling