Ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги самарқанд давлат тиббиёт университети
Грануляцион жароҳатларда аутодермопластика
Download 1.29 Mb.
|
Феруз методичка
Грануляцион жароҳатларда аутодермопластика.Терининг катта кўламда шикастланиши, беморнинг оғир аҳволи ва жиддий ҳамроҳ касалликларнинг мавжудлиги билан некротик тўқималардан озод бўлган кейин ҳосил бўлган грануляцион юзада терини пластикаси қилиш учун кўрсатмалар бўлиб ҳисобланади. Некротик тўқималарни олиб ташлашда уларни иложи борича ажралган қисмигача авайловчи қонсиз ферментатив ва кимёвий некролиздан фойдаланган ҳолда некректомия қилиш тавсия этилади. Куйган қорақўтирни 24% салицил ва 12% сут кислотаси сақловчи 40% салицил/бензой кислота малҳами ёрдамида олиб ташлаш операциядан олдинги тайёргарлик даврини 5-7 кун қисқартиришга имкон беради. Некротик тўқималарни тезроқ ажралишига тананинг реактивлигини оширишга, анемия ва оқсил алмашинувидаги оғир бузилишларини олдини олишга қаратилган умумий даволаш усуллари ёрдам беради. Ушбу чора-тадбирлар ва қорақўтир ажралгандан сўнг боғлам алмаштириш давомида ўтказилган жароҳатга пухта ишлов бериш билан бактериал ифлосланишини камайтириш шикастланишдан кейин 3-4 ҳафта ичида, ёрқин, нам ва тоза грануляцияларда тери трансплантларни кўчириб имконини беради. Жароҳат атрофида ўртача ажраладиган ҳошияли эпителизация ва аниқ чегараси бўлган бир хил, донадор, зич ва қонамайдиган грануляцияларнинг мавжудлиги унинг терини пластика қилиш учун яроқлилигининг яхши кўрсаткичидир. Тери трансплантацияси учун энг қулай қабул қилувчи жой қон томирларига бой ва фиброз элементлар кам бўлган ёш грануляция тўқимаси ҳисобланади, у одатда куйишдан кейин 2,5 дан 5 ҳафтагача бўлган муддатга тўғри келади ва шу билан бирга беморнинг ёшига, чуқур куйиш майдонига ва тананинг преморбид ҳолатига ҳам боғлиқ. Жароҳатларни ўз вақтида пухта тайёрлаш, агар улар маълум патологик характерга ва жароҳат жараёнининг бузилишига эга бўлмаса, терини пластика қилишдан олдин грануляцияларни кесиш заруратини йўқолади. Аммо клиник амалиётда кўпинча грануляцион жароҳатларнинг терини пластика қилишга тайёрлигини аниқлашда қийинчиликлар пайдо бўлади. Заифлашган беморларда жароҳат юзасининг патоген микрофлора билан яққол ифлосланиши одатда грануляциянинг ёмон куриниши, репаратив жараёнларнинг бузилишига ва жароҳатда яллиғланиш белгилари билан мос келади, бу эса ўз навбатида умумий аҳволнинг оғирлашиши ва инфекцияни генерализациясига олиб келади. Бундай шароитда эркин тери пластикаси муваффақиятсиз чиқади ва уни ўтказишга қарши кўрсатмалар мавжуд бўлади. Бундай ҳолларда беморнинг аҳволи клиник яхшиланмагунча ва жароҳатда регенератив жараёнлар кучайгунча кучли умумқувватловчи даволаш ва пухта маҳаллий антибактериал терапия ўтказиш зарур. Жароҳатларни антисептик эритмалар билан ювиш, детергентлар билан гигиеник ванналар, магнитотерапия, ултратовуш, тарқоқ лазер нурланиши, оксигенация ва озон терапиясини маҳаллий қўллаш, “Клинитрон” типидаги кроватда даволаш ва энг ҳаммабоп усуллардан фойдаланиш-антисептик эритмалар билан боғламларни тез-тез алмаштириш жароҳат жараёнини кечишга ижобий таъсир кўрсатади. Download 1.29 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling