Ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги тиббий таълимни ривожлантириш маркази тошкент тиббиёт академияси


Download 136.13 Kb.
Pdf ko'rish
bet3/10
Sana14.05.2023
Hajmi136.13 Kb.
#1462029
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
Қон яратувчи

 
Мавзуни асослаш 
Қон яратиш ва иммун ҳимоя аъзолари организм ички муҳитининг доимийлигини 
сақлашда, хужайравий ва гуморал иммунитетни таъминлашда катта роль ўйнайди. Деярли 
барча патологик холатлар қон системасининг бузилиши билан намоён бўлади, бу тиббиётда 
ташхиз қўйишда айниқса жуда му·ҳимдир. Максимовнинг қон яратилишининг унитар 
теориясига биноан барча қон хужайралари ягона бошлангич хужайрадан, яъни ўзак 
хужайрадан келиб чиқади. Унинг кейинчалик турли қон хужайраларига такомиллашиши 
уларни ўраб турган микромухитга ва махсус моддалар- гемопоэтинларга боғлиқ. Бундай 
микромуҳит қон яратувчи ва иммун ҳимоя аъзоларида мавжуд. Уларнинг касалланиши ўз 
навбатида қон хужайраларининг такомиллашувига салбий таъсир кўрсатади. Шунга кўра 
турли йўналишдаги шифокорлар қон яратувчи ва иммун ·ҳимоя аъзоларининг 
гистофизиологик тузилишини билишлари лозим. 
 Фанлараро ва фан ичидаги боғлиқлик 
Қон яратувчи ва иммун ҳимоя аъзолари тузилишининг хусусиятларини билиш 
талабаларнинг анатомия, физиология, биокимё, шунингдек умумий гистология фанларидан 
олган билимларига асосланади. Ушбу билимлар гематология, терапия, хирургия, 
иммунология, онкология каби йўналишларида керак бўлади. 
 
2. Машғулот мазмуни 
Қон яратувчи ва иммун-ҳимоя аъзоларининг асосий вазифаси қоннинг шаклли 
элементларини ҳосил қилиш ва иммунитетни таъминлашдан иборат. Классификацияси. 
Қон яратувчи ва иммун-химоя аъзолари м а р к а з и й ва п е р и ф е р и к аъзоларга 
бўлинади. 
 
 
 
 
 
 
1. Марказий аъзоларга (одамда) қизил суяк к ў м и г и ва а й р и с и м о н без 
(тимус ) киради. Қизил суяк кўмигида ўзак ҳужайралари бўлиб, унда Т-лимфоцитлардан 
ташқари қоннинг барча шаклли элементлари такомиллашади. Бу ерда В- лимфоцитлар 
ҳосил бўлади ва дифференциалланади. Т-лимфоцитлар эса тимусда етилади. Суяк кўмигида 
Т-лимфоцитларга айланувчи кам дифференциаллашган ҳужайралар бўлади. Демак, суяк 
кўмиги одамда В-лимфоцитларнинг такомилини ёки В-лимфоцитопоэзни таъминловчи 
марказий орган ҳисобланса, тимус одамда ва бошқа сут эмизувчиларда Т-лимфоцитлар 
дифференциаллашадиган асосий марказдир. Бу ерда Т-лимфоцитларнинг бошланғич 
ҳужайралари кўпаяди ва Т-лимфоцитларга етилади. Марказий аъзоларда лимфоцитларнинг 
кўпайиши ва дифференциалланиши антигенга боғлиқ бўлмаган ҳолда кечади. 
2. Периферик аъзоларга лимфа тугунларн, талоқ, муртаклар, ҳазм системасида 
Периферик қон яратувчи ва 
иммун-ҳимоя аъзолари 
Тимус 
Талоқ 
Лимфа тугуни 
Нафас, ҳазм, ва 
сийдик-таносил 
аъзоларнинг деворида 
жойлашган лимфатик 
фолликулалар 
Қон яратувчи ва иммун-ҳимоя аъзолари 
Суяк 
кўмиги 
Марказий қон яратувчи ва 
иммун-ҳимоя аъзолари 


алоҳида жойлашган лимфоид фолликуллар ёки Пейер пилакчалари, чувалчангсимон 
ўсимта, нафас ва сийдик чиқарув йўллари. бўйлаб жойлашган лимфоид фолликуллар 
киради. Периферик органларда қон ёки лимфа орқали келувчи Т-ва В-лимфоцитларнинг 
кўпайиши, уларнинг гуморал ва ҳужайравий иммунитет жараёнларида иштирок этувчи 
эффектор ҳужайраларга айланиши кузатилади. 
Тимусдан ташқари, барча аъзоларнинг стромасини бириктирувчи тўқиманинг махсус 
тури бўлган ретикуляр тўқима ташкил этади. Тимуснинг асосини эса эпителиал тўқима 
ҳосил қилади. Қон яратувчи ва иммун-ҳимоя органларининг фаолиятида уларнинг асосини 
(стромасини) ташкил этувчи тўқима ҳужайраари катта аҳамиятга эга. Строма таркибига 
кирувчи ҳужайралар етилаётган қон ҳужайралари учун қулай шароит ёки махсус 
микромуҳит яратиб беради. Микромуҳит яратувчи ҳужайраларга типик ретикуляр
интердигитацияловчи ва дендритли ҳужайралар, макрофаглар, тимусда эса, булардан 
ташқари, ретикулоэпителиал ҳужайралар ҳам киради.
Қон яратувчи ва иммун-ҳимоя аъзоларининг фаолияти нерв, эндокрин системалар 
таъсири остида бош-қарилиб туради. 

Download 136.13 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling