Ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги тиббий таълимни ривожлантириш маркази тошкент тиббиёт академияси


Download 136.13 Kb.
Pdf ko'rish
bet8/10
Sana14.05.2023
Hajmi136.13 Kb.
#1462029
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
Қон яратувчи

Тиббиётдаги аҳамияти 
Хар бир махаллий тугун узига чегараланган худуддан лимфа йигади, шунинг 
натижасида усма ҳужайралар лимфа тугунларига келади. Тугунларда олиб кетувчи лимфа 
томирлари оркали қон томирларга утиб, бошка аъзоларга таркалади. Бу холатни метастаз 
деб аталади. 
Инфекция ва антигенли стимуляция махаллий лимфа тугунларни катталашишига 
олиб келади. Бундай тери остидаги сезиларли булган, шишган ва огрикли тугунлар 
яллигланиш белгисидир.Яяллигланган тугунда актив ҳужайра булиниши кузатилаётган 
герминатив марказ ривожланади. Плазматик ҳужайралар ҳужайра популяциясининг 1-
3% ни ташкил килса хам, лимфа тугун стимуляциясида уларнинг сони кескан ошади. 
(Junqueira’s Basic Histology text & atlas 13
th
edition 281-бет) 
ТАЛОҚ 
Талоқ иммун-ҳимоя системасининг периферик аъзоси бўлиб, организмда бир қанча 
муҳим вазифаларни ўтайди: 
1.  Талоқда Т- ва В-лимфоцитларнинг кўпайиши ҳамда уларнинг микромуҳит 
ҳужайралари билан ҳамкорликдаги фаолияти кузатилади.
2. Талоқда ёт заррачалар ушланиб қолиб, макрофаглар томонидан емирилади.
3. Эмбрион тараққиёти давомида талоқда гранулоцитлар, эритроцитлар ва қон 
пластинкалари ҳам ҳосил бўлади.
4. Талоқда яшаш муддатини ўтаган эритроцитлар ва қон пластинкалари емирилади.
5. Талоқда бир қанча биологик актив моддалар ишланиб, улар қизил суяк кўмигида 


кечадиган эритропоэз ва тромбоцитопоэз жараёнларини бошқариб туради.
6. Талоқ - қон депоси. 
Тараққиёти. Талоқ куртаги даставвал эмбрион тараққиётининг 5—6- ҳафтасида 
пайдо бўлади. У ривожланаётган катта чарви ичидаги мезенхима ҳужайраларининг зич 
тўпламидан ҳосил бўла бошлайди. 7—8- ҳафталарга бориб талоқда макрофаглар, 11 —12-
ҳафталарда эса В-лимфоцитлар пайдо бўлади. Эмбрион тараққиётининг 5-ойигача талоқда 
гранулоцитопоэз, эритропоэз ва тромбоцитопоэз жараёнлари фаол кечади. Сўнгра бу 
жараёнлар аста-секин сусаяди, лимфоцитопоэз эса, аксинча, кучаяди. 
Тузилиши. Талоқ тоқ орган, шакли чўзиқ, қонга тўлиб туриши туфайли тўқ қизил 
рангли бўлади. У сиртдан сероз парда ва зич фиброз капсула билан ўралган. Капсуладан 
орган ичига йўғон тўсиқлар трабекулалар ўсиб киради. Секин-аста ингичкалашиб борувчи 
бу трабекулалар талоқни унчалик яхши ифодаланмаган бўлакчаларга бўлади. Капсулада 
айрим силлиқ мушак ҳужайралари бўлади. Талоқда қон томирлар кирадиган жойда капсула 
қалинлашиб аъзонинг дарвозасини ҳосил қилади. 
Талоқ трабекулалари орасида паренхима жойлашиб, унда оқ ва қизил пульпа фарқ 
қилинади. Талоқнинг оқ ва қизил пульпалари асосини ретикуляр ҳужайралар ва ретикулин 
толалардан иборат ретикуляр тўқима ташкил қилади. Органнинг бешдан бир қисмини 
ташкил этувчи оқ пульпа лимфатик фолликулалардан иборат. Орган кесиб кўрилганда оқ 
пульпа тарқоқ жойлашган, оч кулранг, юмалоқ таначалар шаклида кўринади. Уларнинг 
морфологик тузилиши лимфа тугунларининг пўстлоқ моддасида-ги фолликулларга 
ўхшйди. Бу ерда йирик лимфоцитлар ва лимфобластлар жойлашиб, уларнинг кўпчилиги 
митоз бўлинишнинг турли босқичида бўлади. Лимфатик фолликулнинг чекка қисмида 
артерия  жойлашади. Оқ пульпанинг шу эксцентрик жойлашган, лекин марказий артерия 
деб аталувчи томирининг атрофи (периартериал зона) талоқ лимфатик фолликулининг 
тимусга тобе қисми ҳисобланади ва бу ерда Т-лимфоцитлар, макрофаглар ва ИДХ 
жойлашади. 
Талоқнинг ок пульпасида куйидаги зоналар ажратилади: 
1) купайиш маркази; 
2) периартериал зона
3) ёпқич (мантий) зона; 
4) қирғоқ зона. 
Кўпайиш маркази ва ёпқич (мантий) зона асосан В-лимфоцитлардан, В-
лимфобластлардан, плазмоцитлардан, макрофаглардан иборат. Бу зоналар В-зоналар 
бўлиб, бу ерда В-лимфоцитлар учун микромуҳит ҳосил қилувчи ФДХ жойлашади. Қиргоқ 
зона қизил пульпа билан чегарадош бўлиб, унда Т- ва В- лимфоцитлар ва якка макрофаглар 
учрайди. Қиргоқ зонани қирғоқ синусоидал томирлари ўраб туради. 
Қизил пульпа талоқнинг асосий қисмини ташкил этиб, ретикуляр тўқима ва унда 
жойлашган қон ҳужайраларидан иборат. Қизил пульпа синусоид типдаги қон томирларга жуда 
бойдир. Қизил пульпанинг синусоидлар орасида жойлашган қисми пульпар ёки талоқ 
тасмалари деб аталади. Бу тасмаларда В-лимфоцитлар ва улардан ҳосил бўлган плазмоцитлар 
учрайди. 
Қизил пульпанинг ретикуляр стромасида моноцитлардан ҳосил бўлган фагоаитоз 
қилувчи ҳужайралар — макрофаглар (спленоцитлар) ва эритроцитлар жуда кўп бўлади. 

Download 136.13 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling