Ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги тиббий таълимни ривожлантириш маркази тошкент тиббиёт академияси


Download 136.13 Kb.
Pdf ko'rish
bet6/10
Sana14.05.2023
Hajmi136.13 Kb.
#1462029
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
Қон яратувчи

 
 
 
Тимуснинг ёшга қараб 
ўзгариши. 
Айрисимон без ёш 
болаларда 
жуда яхши тараққий этган 
бўлади.Туғилгандан 
то 
балоғат ёшига 
етгунча унинг катталиги 
ва оғирлигн 
маълум бир даражада 
сақланиб 
туради. Жинсий балоғат 
ёшига келиб тимуснинг оғирлиги ўртача ҳисобда 37—40 г атрофида бўлади. 25—30 ёшдан 
кейин тимусда акс тараққиёт даври, яъни ёшга кўра инволюцияси бошланади. Бу жараён 
айниқса тимуснинг пўстлоқ зонасида яққол ифодаланади. Бу зонада тимоцитлар сонининг 
камайиб бориши, ретикулоэпителиал ҳужайралар ўрнида ёғ ҳужайраларининг пайдо 
бўлиши ва макрофаглар сонининг кўпайиши кузатилади. Инволюция жараёни мағиз зонада 
ҳам содир бўлади. Бу зонада ҳам юқоридагидек тимоцитларнинг камайиши, 
ретикулоэпителиал ҳужайраларнинг ўрнини ёғ тўқимаси эгаллаши кўринади. Гассал 
таначалари эса анча пайтгача сақланиб қолади. Шуни таъкидлаш керакки, ўта қариган, 
аммо соғ организмда тимуснинг фаолияти нисбатан суст сақланиб қолади. 70—75 ёшларга 
келиб тимуснинг оғирлиги фақат 5—6 г атрофида бўлади. Бунда без паренхимасининг 
асосий қисмини ёғ тўқимаси ташкил этиб, унинг орасида жуда кам миқдорда тимоцитлар 
ва ретикулоэпителиал ҳужайралар учраши мумкин. Камдан-кам ҳолатлардагина тимуснинг 
ёшга нисбатан инволюцияси бўлмаслиги мумкин. Бу ҳолат «статус тимо-лимфатикус» деб 
аталиб, тимусда ва бошқа периферик иммун-ҳимоя органларида лимфоцитлар сонинннг 
ошиб кетиши билан ифодаланади. Кўпинча бу ҳолат буйрак усти безининг пўстлоқ моддаси 
ишлайдиган глюкокортикоид гормонларнинг етишмовчилнги билан бирга кечади. Гарчи 
тимусда лимфоцитлар кўп бўлса-да, уларнинг фаолияти тўлиқ бўлмайди, шунинг учун ҳам 
бундай одамлар микроблар ва заҳарли моддалар таъсирига жуда чидамсиз бўлади. 


Тимуснинг ёшга нисбатан, аста-секин кечадиган акс тараққиётидан ташқари, баъзи 
бир ҳолатларда унинг тез содир бўладиган инволюцияси ҳам учрайди. Бу жараён аксидентал 
(тасодифий) инволюция деб аталиб, турли хил ўта кучли салбий таъсиротлар (оғир
жароҳатлар, заҳарланиш, ҳаддан ташқари очлик, радиация, СПИД вируси ва ҳоказолар) 
натижасида рўй бериши мумкин. Бунда тимусда, айииқса унинг пўстлоқ зонасида
тимоцитларнинг бирданига кўп миқдорда ҳалок булиши (тимоцитолиз ёки лимфоцитолиз) 
ва уларнинг макрофаглар томонидан фагоцитоз қилиниши кузатилади. Натижада, пўстлоқ 
ва мағиз моддалар орасида чегарани ажратиб бўлмайди.
Аксидентал инволюция ўзининг қайта тикланиш имконияти билан ёшга нисбатан 
кечадиган инволюциядан кескин фарқланади. Агар организмга кўрсатилган салбий 
таъсирлар тўхтатилса, тимус ўзининг олдинги ҳолатига қайтиши мумкин. Шу туфайли 
тимусда бўладиган аксидентал инволюцияни кўра билиш ва унинг олдини олиш тиббиёт 
фани учуи муҳим назарий ва амалий аҳамиятга эгади. 

Download 136.13 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling