Ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги тиббий таълимни ривожлантириш маркази тошкент тиббиёт академияси
Download 136.13 Kb. Pdf ko'rish
|
Қон яратувчи
- Bu sahifa navigatsiya:
- Фаол суяк кўмигининг синусоид капиллярлари (Junqueira’s Basic Histology text atlas 13 th edition 255-бет, 13-5 расм)
Суяк кўмиги
Вояга етган одамда (Т-лимфоцитлардан бошқа) ҳамма қон шаклли элементлари ҳосил бўлувчи аъзо хисобланади. У ўзак ҳужайраларнинг асосий манбаи ва В- лимфоцитопоэзнинг асосий марказидир (одамда). Қизил суяк кўмиги тана вазнининг 4- 5%ни ташкил қилади ва ясси суякларда ва найсимон суякларнинг эпифизида бўлади. Сариқ суяк кўмиги найсимон суякларнинг диафизларини тўлдириб туради ва ўзида липохромли ёғ ҳужайралари тутади. Қизил иликнинг асосини ретикуляр тўқима ташкил этади, унда гемопоэзнинг турли босқичидаги ҳужайралар жойлашган. Синусоид капиллярлар деворида тешиклар бўлиб (учинчи тип капиллярлар) улар орқали етилган қон шаклли элементлари қонга чиқади. Фаол суяк кўмигининг синусоид капиллярлари (Junqueira’s Basic Histology text & atlas 13 th edition 255-бет, 13-5 расм) Тиббиётдаги аҳамияти Қизил суягининг таркибидаги ўзак хужайралар, шаклли элементлардан ташқари, бошқа бириктирувчи тўқиманинг хужайраларини ҳосил қила олади. Плюропотент хужайралардан, аьзо ва тўқималарнинг ўзак хужайраларини ҳосил қилиш мумкин, беморнинг ўзак хужайраларини кўпайтирилиб,касал жойларига жойлаштирилганда, кўчиб тушиш эҳтимоллиги жуда паст бўлади. Ушбу муолажанинг моҳияти шундаки, узак хужайраларни олиб, уларни маьлум шароитларда кўпайтирилиб, ўстирилади. Олинган тўқима культураларини, зарарланган аьзо билан ўрни алмаштирилади. Ушбу ҳайвонларда олиб борилаётган тажрибалар, илк қадамлар бўлиб, ушбу йўналиш ривожланса, тиббиётда муҳим бурилиш содир бўлади. (Junqueira’s Basic Histology text & atlas 13 th edition 254-бет) Тимус Т-лимфоцитлар ҳосил бўлувчи иммун - ҳимоя марказий аъзоси. Унда Т- лимфоцитлар дифференцировкасини таъминловчи тимик гормонлар, тимопоэтин, тимозин, тималинлар синтезланади. Тимус 4 хафтада III-IV жабра ёриқлари соҳасида эпителийдан ривожланади. Тузилиши. Тимус паренхимасини ретикуло-эпителиоцитлардан тузилган эпителий тўқимаси ташкил этади. Ташқаридан бириктирувчи тўқимали капсула билан қопланган, ундан ажралган трабекулалар тимус паренхимасини тўлиқ бўлмаган бўлакчаларга бўлган. Хар бир бўлакча мия ва пўстлоқ моддадан тузилган, пўстлоқ моддада лимфобласт ва етилаётган Т-лимфоцитлар жуда зич, шунинг учун у тўқроқ бўялади. Тимоцитлар учун микромуҳитни ретикуло-эпителиоцитлар, макрофаглар ва интердигитирловчи ҳужайралар ҳосил қилади. Пўстлоқ модда ретикуло-эпителиоцитларида секретор пуфакчалар бор, уларда тимик гормонлар бўлади. Т-лимфоцитлар учун ретикуло-эпителиоцитлар "энагадир". Ўз ҳужайраларига рецепторлари бор "ёмон" ҳужайралар шу ерда макрофаглар томонидан емирилади. Тимуснинг мия моддасида лимфоцитлар камроқ, шунинг учун оқишроқ бўялади, бу зонанинг ретикулоэпителиоцитлари йирик секретор пуфакчалари, кўп тонофибриллалар ва ҳужайра ичи каналчалари сақлайди. Мия моддасида Гассал таначалари учрайди. Download 136.13 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling