Ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги тиббий таълимни ривожлантириш маркази тошкент тиббиёт академияси


Download 136.13 Kb.
Pdf ko'rish
bet7/10
Sana14.05.2023
Hajmi136.13 Kb.
#1462029
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
Қон яратувчи

Лимфа тугунлари периферик қон яратувчи ва иммун-ҳимоя аъзоларидан биридир. Лимфа 
тугунлари лимфа томирлари бўйлаб жойлашиб, қуйидаги вазифаларни бажаради: 
1. Лимфа тугунларида Т-ва В- лимфоцитларнинг кўпайиши ва уларниг антигенга мос 
равишда ихтисосланиши кузатилади. Т- ва В-лимфоцитларнинг ўзаро ҳамда 
микромуҳит ҳужайралари билан мулоқотда бўлиши маълум антигенларга қарши 
специфик антителолар ишлаб чиқаришга олиб келади. 
2. Тугунлар оқиб ўтаётган тўқима суюқлигини ёки лимфани барча ёт антигенлардан 
тозалайди.
3. Тугунлар тўқима суюқлиги учун ўзига хос йиғувчи аъзо ёки депо бўлиб 
ҳисобланади.
4. Лимфа тугунларида қон орқали келган моноцитларнинг макрофагларга ва 
итердигитирловчи ҳужайраларга айланиши рўй беради. 
Тараққиёти. Лимфа тугунлари лимфа томирлари йўлларида пайдо бўлади. Тугун 
куртагининг атрофида жойлашган мезенхима ҳужайраларидан тугунни ўраб турувчи 
капсула, ичкарисига ботиб кирувчи трабекулалар ва строманисини ҳосил қилувчи 


ретикуляр тўқима ривожланади. Куртакнинг чеккаларида мезенхима ҳужайралари
бирлашиб қирғоқ синусини, ичкарига қараб йўналган хужайралар эса, оралиқ синусларни 
ҳосил қилади. Тўрсимон строманинг бўшлиқлари 4- ойдан лимфоцитлар билан тўла 
бошлайди. Эмбрион тараққиётининг 6- ойига келиб лимфа тугунлари қон яратувчи ва 
иммун-ҳимоя аъзолари сифатида шаклланади.
Тузилиши. Лимфа тугуни ловиясимон шаклга эга бўлиб, катталиги 0,3-1 см атрофида. 
Унинг қавариқ юзаси орқали олиб келувчи лимфатик томирлар алоҳида-алоҳида ҳолда 
тугун ичига киради. Ботиқ юзаси эса тугун дарвозаси деб аталиб, бу ердан артерия киради 
ва вена ҳамда олиб кетувчи лимфатик томирлар чиқади. Лимфа тугуни сиртидан зич 
бириктирувчи тўқимадан иборат капсула билан қопланган. Капсуладан тугуннинг ичига 
ўзаро анастомозлар ҳосил қилувчи трабекулалар киради.
(Junqueira’s Basic Histology text & atlas 13
th
edition 280-бет, 14-15 расм) 
Тугунда тўқроқ бўялган, чекка жойлашган п ў с т л о қ ва очроқ бўялган м а р к а з и й
м а ғ и з моддаларни ажратиш мумкин. Пўстлоқ модда асосан юмалоқ ва овал тузилмалардан - 
лимфатик фолликулалардан иборатдир. Мағиз модда эса мағиз тасмалари ва улар орасида 
жойлашган синуслардан ташкил топган. Пўстлоқ ва мағиз моддалар чегарасида лимфоцитлар 
тарқоқ ҳолда ётадиган оралиқ ёки пўстлоқ олди зона (рагасогтех) фарқланади. Асосан Т- 
лимфоцитлар жойлашиши туфайли бу соҳа тимусга тобе ёки Т- зона деб аталади. 
Пўстлоқ модда. Лимфоид фолликуллар пўстлоқ модданинг асосий қисмини ташкил 
этади. Улар диаметри 0,5—1 мм атрофидаги юмалоқ ёки овал тузилмалардир. Ҳар бир 
фолликулда унинг ташқи (қопловчи), ўрта (оралиқ) ва марказий қисмлари фаркланади. Ташқи 
ва оралиқ қисмларда асосан майда ва ўрта лимфоцитлар жойлашади. Фолликулнинг марказий 
қисми очроқ бўялиб, г е р м и н а т и в ёки к ў п а й и ш м а р к а з л а р и д е й и л а д и . Бу 
соҳанинг турли антигенлар таъсири остида ўзгариши унинг реактив м а р к а з ҳам деб 
аталишига сабабдир. Фолликуллар таркибига асосан В-лимфоцитлар ва уларнинг ҳосиласи 
ҳисобланган плазматик ҳужайралар киради. Шу туфайли фолликуллар суяк кўмигига тобе ёки 
В-зонага киритилади. Организмга антигенлар тушганда кўпайиш маркази кенгайиб, унда жуда 
кўп микдорда митоз йўли билан бўлинадиган ҳужайралар кузатилади. Аксинча, организмнинг 
нисбатан тинч ҳолатида кўпайиш марказлари кичрайиб, унда якка бўлинаётган лимфобластлар 
ва озгина макрофагларни кўриш мумкин. 
Пўстлоқ олди зонада асосан Т-лимфоцитлар ва ИДХ жойлашади. ИДХ Т-
лимфоц'итларнинг кўпайиши ва ишчи (ёки эффектор) ҳужайраларга дифференциалланишини 
таъминлайди. Паракортекснинг муҳим хусусиятларидан яна бири унда кўп миқдорда 
посткапилляр венулаларнинг бўлишидир. Бу венулалар баланд, деярли цилиндрсимон 


эндотелий ҳу-жайралари борлиги билан ажралиб туради. Бу эндотелий орасидаги ёриқлар 
орқали Т- ва В- лимфоцитларнинг тугун ичига кириши ва ундан чиқиши кузатилади. 
Мағиз модда. Фолликуллардан ва пўстлоқ олди зонадан тугуннинг мағиз моддасига қараб 
м а ғ и з т а с м а л а р йўналади. Бу тасмалар ретикуляр тўқима тўрлари орасида ётган В-
лимфоцитлар, плазматик ҳужайралар ва макрофаглардан ташкил топган бўлади. Уларнинг 
орасида В- лимфоцитлар учун микромуҳит яратувчи дендритли ҳужайралар ҳам учрайди. Мағиз 
тасмаларда асосан В-лимфоцитлар ва улардан ҳосил бўлган плазмоцитлар бўлиши туфайли 
тасмалар суяк кўмигига тобе ёки В- зона деб ҳисобланади. Тасмалар орасида магиз синуслари 
жойлашган. 
Тугундаги лимфа ҳаракати. Тугунга лимфа олиб келувчи томирлар дастлаб ч е к к а ёки 
к а п с у л а ости с и н у с л а р и г а қуйилади. Бу синуслар тугун капсуласи ва фолликуллар 
орасида жойлашган. Уларнинг ташқи деворини ҳосил қилувчи эндотелий ҳужайралари 
базал мембранада ётиб, тузилиши жиҳатдан лимфа томирларининг эндотелий 
ҳужайраларидан деярли фарқланмайди. Синусларнинг фолликулларни қоплаб турувчи 
ички деворида эса эндотелийга ўхшаш яссилашган ретикуляр ҳужайралар бўлиб, уларнинг 
орасида ёриқлар кўринади, лекин базал мембрана бу ерда бўлмайди. Эндотелий 
ҳужайралари орасидаги ёриқлар орқали тугунда ҳосил бўлган янги лимфоцитлар лимфага 
тушиши ёки аксинча, лимфа суюқлигидан тугунга ўтиши мумкин. Лимфа чекка 
синуслардан оралиқ синусларга ёки фолликуллар ва трабекулалар орасида жойлашган 
синусларга ўтади. Улардан лимфа суюқлиги мағиз моддага ўтиб, бу ердаги мағиз тасмалар ва 
трабекулалар орасидаги мағиз синусларга қуйилади. Мағиз синусларидан лимфа суюқлиги 
дарвоза соҳасида жойлашган марказий синусга йиғилади ва тугуннинг дарвозасидан олиб 
кетувчи лимфа томири орқали чиқиб кетади. 
Тугундан ўтиш давомида лимфа суюқлиги ёт антигенлардан тозаланади, янги 
лимфоцитлар ва антителолар билан бойитилади. Лимфа тугунларининг ўзида ёт 
заррачалар ва ўсма ҳужайраларини тутиб қолиш хусусияти уларни турли касалликларда 
ўзгаришга олиб келади. 

Download 136.13 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling