Ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги тиббий таълимни ривожлантириш маркази тошкент тиббиёт академияси


Download 136.13 Kb.
Pdf ko'rish
bet9/10
Sana14.05.2023
Hajmi136.13 Kb.
#1462029
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
Қон яратувчи

 
Талоқда қон айланиши 
Талоқ дарвозасидан талоқ артерияси киради. Артерия трабекулалар бўйлаб 
тармоқланади ва бу тармоқлар трабекула артериялари номини олади. Сўнг трабекула 
артерияси трабекуладан қизил пульпага ўтади ва бу ерда пульпа артерияси деб аталади. 
Артерия лимфатик фолликулга кириш олдидан Т- ва В-лимфоцитлар ва плазмоцитлардан 
иборат лимфатик қин билан ўралади. Бу қинларни оқ пульпанинг ўсимтаси деб ҳисоблаш 
мумкин. Артерия лимфатик фолликулнииг чекка қисмидан ўтади ва марказий артерия деб 
аталади. Фолликулдан чиққанидан сўнг марказий артерия ўзаро анастомоз ҳосил қилган бир 


неча тармоқчаларга бўлинади. Булар попуксимон ёки бармоқсимон артериолалардир. 
Попуксимон артериолаларнинг дистал қисмлари йўғонлашиб, эллипссимон ёки гильзали 
артериолалар номини олади. Бу артериолалар эндотелийсида қисқарув хусусиятига эга бўлган 
ипчалар, деворида эса ретикуляр толалар ва мушак ҳужайраларидан иборат муфта жойлашган. 
Бу муфталар вена синусларига қон оқиб боришини бошқаришда ўзига хос сфинктер 
вазифасини 
 
(Junqueira’s Basic Histology text & atlas 13
th
edition 284-бет, 14-22 расм) 
бажаради. Қапиллярларнинг веналарга ўтиши очиқ ва ёпиқ қон айланиш йўллари орқали 
бўлади. Очиқ қон айланишда капиллярлар бевосита пульпанинг ретикуляр тўқимасига очилади. 
Ёпиқ қон айланишда эса капиллярлар бевосита вена синусларига қуйилиб, вена синусларидан 
талоқ вена системаси бошланади. 
Талоқда кўпроқ ёпиқ қон айланиши кузатилиб, бунда қоннинт тез оқиши рўй беради. 
Очиқ қон айланишида эса қоннинг секин оқиши қон ҳужайраларининг макрофаглар билан 
бўлган контактини таъминлайди. 
Вена синуслари ўзига хос тузилишга эга; уларнинг диаметри қон билан тўлишига 
қараб 20 мкм гача бўлади. Синус девори узунчоқ ҳужайралар билан қопланган ва булар 
орасида ҳужайралараро ёриқлар ёки тешиклар бўлади; бу текишлар орқали муайян 
шароитларда эритроцитлар ўтиши мумкин. Синуслар эндотелийси атрофидаги ретикуляр 
тўқима билан чамбарчас боғланган бўлиб, эндотелий ҳужайралари сиртдан ҳалқа 
шаклидаги ретикулин толалари билан ўралган. 
Вена синусларидан қон трабекула веналарига ўтади; бу веналар мушаксиз типдаги 
веналардир. Уларнинг девори трабекуланинг бириктирувчи тўқимасига маҳкам ёпишган 
эндотелий ҳужайралари қаватидан иборат, холос. Трабекула веналари эса ўзаро қўшилиб, 
талоқ венасини ҳосил қилади. Талоқ венаси органнинг дарвозаси соҳасида ташқарига 
чиқади. 

Download 136.13 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling