Ўзбекистон республикаси соғлиқни сақлаш вазирлиги тиббий таълимни ривожлантириш маркази


Ўқув дастурини тузиш (расмийлаштириш)га қўйилган умумий талаблар


Download 1.19 Mb.
bet20/27
Sana19.10.2023
Hajmi1.19 Mb.
#1710410
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   27
Bog'liq
Положение по КО ўзб

2. Ўқув дастурини тузиш (расмийлаштириш)га қўйилган умумий талаблар
2.1. Таълим дастури мутахассисни тайёрлаш бўйича ўқув режаси асосида тузилади.
2.2. Ҳар бир ўқув блоки базавий (мажбурий) қисми ва мутахассисни тайёрлаётган муассаса томонидан белгиланадиган вариатив қисмидан иборат. Вариатив қисми базавий (мажбурий) ихтисосликларнинг мазмунидан келиб чиқадиган билим, амалий кўникма ва компетенцияларни кенгайтириш ва (ёки) чуқурлаштириш имкониятини беради, таълим олувчига муваффақиятли касбий фаолити ва (ёки) қўшимча касбий таълим дастурлари бўйича (барча дипломдан кейинги таълим турлари) таълим олишни давом этиш учун чуқур билим ва кўникмаларни олишга имкон беради.
2.3. Касбий блокнинг базавий (мажбурий) қисми – “Асосий мутахассислик” мазкур мутахассисликнинг барча жиҳатларини (мазкур мутахассисликдаги қонунчилик асосларидан касбий компетенлигигача) чуқур ўрганишни кўзда тутиши лозим.
“Ёндош клиникмутахассислик” блокнинг базавий (мажбурий) қисми мазкур мутахассисликка яқин бўлган мутахассисликларни мажбурий ҳолда ўрганишни кўзда тутиши лозим.
Вариатив қисми педагогик салоҳияти, мазкур муассасанинг моддий-техника базаси ҳамда мазкур давр учун таълим даражаси ва мазмунига қўйилган талабларни ҳисобга олган ҳолда белгиланади.
2.4. Клиник ординатуранинг ўқув дастури, ўқув курслари ишчи дастурлари, фан, амалиёти, бошқа таркибий қисмлар ҳамда баҳолаш ва услубий материалларнинг ўқув режаси, календар ўқув жадвали, ишчи дастурлар кўринишида намоён этган таълимнинг асосий тавсифлари (ҳажм, мазмун, режалаштирилган натижалар), ташкилий-педагогик шароитлар, аттестация шаклларининг мажмуасини ўзида қамраб олади.
2.5. Унификациялаштирилган ўқув режа ва ўқув дастурига асосан муассасанинг моддий-техника базасининг ҳолати ва хизмат кўрсатиладиган беморларнинг контингентидан келиб чиққан ҳолда олий тиббий таълим муассасаларидаги кафедра ўқитувчилари, илмий-тадқиқот институти ва марказлари ходимлари томонидан маъруза, семинарлар ва амалий машғулотлар мавзулар бўйича ажратилган соатлар камида 15-20 % ҳажмда қўшимчава ўзгартиришлар киритилиши мумкин. Бунда машғулотларни олиб бориш, шу жумладан курс мавзулари бўйича таълим олиш технологияси, амалий кўникмаларни ўзлаштириш услубиёти, тарқатма материал, тест саволлари ва вазиятли масалалар бўйича зарур услубий тавсиялар ишлаб чиқилади.
2.6. Унификациялаштирилган ўқув дастури фан, техника, технологияларнинг сўнги ютуқлари, буюртмачининг талабларига мувофиқ ҳолда тузилиши ва тиббий таълим тизимида узлуксизлиги, кетма-кетлик ва изчиликни таъминлаш бўйича талабларга жавоб бериши лозим.
2.7. Унификациялаштирилган ўқув дастури таълим олувчилар томонидан билимларни мустақил тарзда қидириб топиши ва ўзлаштириши учун имкониятларни кўзда тутиши лозим.
2.8. Мустақил ишга ажратилган соатлар ҳажмига яна унинг раҳбари томонидан белгиланадиган бўлимларда жадвал бўйича бир ойда иккита мажбурий бепул тунги (кечки) навбатчилик ҳам киритилган.

Download 1.19 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   27




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling