Ўзбекистон республикаси соғлиқни сақлаш вазирлиги тиббий таълимни ривожлантириш маркази
III. Дастурнинг ахборот ва услубий таъминоти
Download 1.19 Mb.
|
Положение по КО ўзб
- Bu sahifa navigatsiya:
- Бўлимлар ва мавзулар Жаъми Соатлар тақсимоти
- V. Семинар машғулотларининг мазмуни
- VI. Амалий кўникмалар рўйхати VII. Ўқув ва ишлаб чиқариш амалиёти VIII. Билим (амалий кўникмалар)ни баҳолаш мезонлари IX. Мустақил ишни баҳолаш мезонлари
- X. Асосий ва қўшимча адабиётлар, ахборот ресурслар (интернет сайтлар) рўйхати Ишчи ўқув режа ва ишчи ўқув дастурни расмийлаштиришга қўйилган талаблар
III. Дастурнинг ахборот ва услубий таъминоти
IV.Маъруза, семинар бўлимлари ва мавзуларнинг номи, ўқув юклама ҳажми. Ишчи ўкув режа
V. Семинар машғулотларининг мазмуни 5.1.Асосий қисм (қисқача назарий ҳажм) 5.2. билиши, фойдалана олиши ва бажара олиши лозим. 5.3. Таълим муассасанинг ва таълимга жалб қилинган муассасаларнинг моддий-техник таъминоти 5.4. Мазкур мавзу бўйича мустақил таълим олиш учун мавзулар рўйхати 5.5. Мустқил ишнинг шакллари ва турлари VI. Амалий кўникмалар рўйхати VII. Ўқув ва ишлаб чиқариш амалиёти VIII. Билим (амалий кўникмалар)ни баҳолаш мезонлари IX. Мустақил ишни баҳолаш мезонлари X. Асосий ва қўшимча адабиётлар, ахборот ресурслар (интернет сайтлар) рўйхати Ишчи ўқув режа ва ишчи ўқув дастурни расмийлаштиришга қўйилган талаблар 1. Ихтисослик бўйича бирхиллашган ўқув режасига асосан мазкур йўналиш бўйича клиник ординаторасида мутахассисни тайёрлайдиган муассасада мустақил тарзда ишчи ўқув режаси ишлаб чиқилади. Ишчи ўқув режасини тегишли мутахассисни тайёрловчи кафедра/бўлими ишлаб чиқади. Ишчи ўқув режаси клиник ординаторасида мутахассисни тайёрлаш бўйича маъсул бўлган муасаса раҳбари тасдиқлайди. 2. Ишчи ўқув режасини тузганда блоклар ва фанларнинг нисбати бирхиллашган ўқув режасида кўрсатилган миқдордан ошмаслиги лозим. Бунда муассасанинг моддий-техника базасининг ҳолати, буюртмачининг талаблари, таълим олувчиларнинг тайёргарлик даражаси ва хоҳишларига қараб блок ва фанлар ичида (номи ва соатларда)камида 15-20 % ўзгартиришларни мумкин. 3. Ишчи ўқув режаси мазкур ихтисослик бўйича тиббий соҳада сўнги тенденциялар ва ютуқларга мувофиқ ҳамда муассасанинг мустақил тайёрлаш кўрсаткичлри ва мутахассисни тайёрлаш сифати бўйича ташқи тақризлар (текширув ва буюртмачининг талаблари)ни ҳисобга олган ҳолда камида 5-10 % ўзгартиришларни киритган ҳолда ҳар йили қайта кўриб чиқилади ва қайта тасдиқланади. 4. Таълим олувчи ишчи ўқув режасига асосан раҳбар билан биргаликда шахсий ишлар режасини тузиб чиқади. Таълим олувчининг шахсий ишлар режаси тегишли муассасаниг ўқув ишлари бўйича раҳбар томонидан тасдиқланади. 5. Ишчи ўқув режаси мутахассисни тайёрлаш бўйича батафсил маълумотларни акс эттиради ва таълим олувчи ва таълим берувчининг ишини меъёрлаштиради. 6. Ишчи дастурининг мақсади – якуний мақсадга эришиш – режалаштириш, ташкил этиш ва таълим жараёнини бошқариш бўйича шароитларни яратиш йўли билан мутахассис томонидн билим ва кўникмаларни ўзлаштириш. 7. Ишчи дастурининг асосий вазифалари: Таълим олувчида зарур ҳажмдаги билим ва кўникмалар ҳамда умуммаънавий ва касбий компетенцияларнинг шаклланиши учун етарли бўлган маълумотларни ўзида қамраб олиш; Мавзу тури ва номи бўйича ўқув соатларини тақсимланган ҳолда ўқув материалининг таркиби ва мазмунини батафсил акс эттириш; - Ишчи ўқув дастури мустақил таълим ва иш аудиториясида ва аудиториядан ташқарида амалга оширилаётганлигини ҳисобга олган ҳолда мазкур таълим турининг ҳажми, шакли, уни баҳолаш турлари ва мезонларини кўрсатган ҳолда Клиник ординаторнинг мустақил таълими ва мустақил ишини батафсил акс эттириш; - мазкур ихтисослик бўйича билим ва кўникмаларни баҳолаш тури, шакли ва мезонларини акс эттиришдан иборат; 7. Ишчи дастур қуйидаги талабларга жавоб бериши лозим: - “Мутахассислик бўйича тиббиёт кадрларни клиник ординатурада қайта тайёрлаш касбий тайёргарлик даражасига қўйилган талаблар”га, .... мутахассиснинг малакавий тавсифномаси ва ихтисослиги”га ва ўқув дастурда кўзда тутилган таълим олучи томонидан ўзлаштириш учун зарур бўлган талабларга мос бўлиши; - Таълим олиш учун бўлим (модул)лар ва мавзуларнинг кетма-кетлигини ёритиб бериши; - Ўқув юкламасининг тури ва хилини белгилаб бериши; - Соғлиқни сақлаш соҳасида сўнги тенденциялар ҳамда фан, техника ва технологияларнинг ютуқларини акс эттирилиши; - таълимда инновацион ёндошувларни таъминлаши (интерфаол технолориялар ва инновацион услубиётларни қўллаши) лозим 8. Ишчи ўқув дастури мавжуд моддий-техник базаси ва ўқув, ўқув-услубий адабиётлардан келиб чиққан ҳолда ишлаб чиқилади. 9. Ишчи ўқув дастури таълим муассаса кафедраси (бўлим, лаборатория ва х.к.) да муҳокама қилинади, клиник ординаторларини тайёрлаш бўйича маъсул бўлган бўлим томонидан кўриб чиқилади ва илмий ишлар бўйича проректор (директорнинг ўринбосари) томонидан тасдиқланади. Download 1.19 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling