Ўзбекистон республикаси соғлиқни сақлаш вазирлиги тиббий таълимни ривожлантириш маркази
Якуний аттестацияни ўтказиш тартиби
Download 1.19 Mb.
|
Положение по КО ўзб
6.2.Якуний аттестацияни ўтказиш тартиби
6.2.1. Якуний аттестациянинг мақсади клиник ординатура битирувчисининг касбий вазифаларни бажаришга тайёргарлик даражасини ҳамда уларнинг “Мутахассислик бўйича тиббиёт кадрларни клиник ординатурада қайта тайёрлаш касбий тайёргарлик даражасига қўйилган”га ва мутахассиснинг касбий тавсифига мувофиқлиги ўрнатишдан иборат. 6.2.2. Тайёргарлик бўйича шахсий режани тўлиқ ҳажмда бажарилган ва тегишли таълим дастури бўйича аттестациядан муваффақиятли ўтган клиник ординаторларига ихтисослик бўйича якуний аттестациядан ўтиш рухсат берилади. 6.2.3. Клиник ординаторларини якуний аттестациядан ўтказиш махсус комиссия томонидан амалга оширилади. Якуний аттестацияни ўтказиш бўйича комиссия таркиби ва раиси мутахассисни тайёрлайдиган муассаса раҳбарининг бўйруғи билан тасдиқланади. 6.2.4. Якуний аттестациядан ўтказиш бўйича комиссияни раис бошқаради. У битирувчиларга қўйилган талабларнинг яҳлитлигини таъминлайди. 6.2.5. Якуний аттестациядан ўтказиш бўйича комиссия раиси одатда мутахассисни тайёрлаш муассасида ишламайдиган, тегишли ихтисослиги бўйича фан доктори, профессоралар, улар мавжуд бўлмаган ҳолларда – фан номзодлари ёки тиббий кадрларнинг истеъмолчиси ҳисобланган муассасанинг йирик мутахассислар орасидан бўлган шахс тайинланади. Аттестация комиссияси раиси Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланади. 6.2.6. Якуний аттестациядан ўтказиш бўйича комиссиянинг таркиби профессор-ўқитувчилардан ва илмий ходимлардан ҳамда бошқа ташкилотлардан таклиф этилаётган шахслар – амалий соғлиқни сақлаш раҳбарлари ва мутахассислар, бошқа ОТМ ва муассасалардаги етакчи ўқитувчилар ва илмий ходимлардан шаклланади. 6.2.7. Якуний аттестациядан ўтказиш бўйича комиссиянинг таркиби ва фаолият кўрсатиш муддатлари якуний аттестация бошланишига 1 ой қолганда муассаса раҳбари (ректор, директор)нинг бўйруғи билан тасдиқланади. 6.2.8. Якуний аттестациядан ўтказиш бўйича комиссия ўз фаолиятида таълим дастурларига қўйилган тегишли талаблар, мутахассиснинг малакавий тавсифлари, услубий материаллар ҳамда аттестацияни ўтказиш бўйича амалдаги тартиб ва қоидаларга амал қилади. 6.2.9. Аттестация комиссиясининг асосий вазифаларига қуйидагилар киради: -клиник ординатура битирувчиларининг касбий тайёргарлигининг тегишли ихтисослиги бўйича малакавий тавсифларига мувофиқлигини аниқлаш; -якуний аттестация натижалари бўйича битирувчига малакани ва тасдиқланган шаклдаги тегишли ҳужжатни бериш тўғрисида қарор қабул қилиш; -комиссиянинг фаолияти натижалари бўйича таълим олувчиларнинг тайёргарлигини такомиллаштиришга қаратилган тавсияларни ишлаб чиқиш. 6.2.10. Якуний аттестацияга ўқув ва шахсий режаларга мувофиқ ҳолда зарур таълим курсларидан тўлиқ ўтган клиник ординаторларига рухсат берилади ва уларга муассаса раҳбари (ёки илмий ишлар бўйича проректори) томонидан тасдиқланган якуний аттестацияга рухсат бериш тўғрисида бўйруқ тайёрланади (таълим олувчининг Ф.И.Ш. кўрсатган ҳолда). 6.2.11. Таълим олиш муддати якунланганда клиник ординаторларни якуний аттестациядан ўтказиш учун барча ҳужжатларни тайёрлаш тегишли кафедра (бўлим, лаборатория ва х.к.) зиммасига юклатилади. 6.2.12. Клиник ординаторлар аттестация комиссиясига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этгандан кейин якуний аттестацияга рухсат олади. Клиник ординаторнинг шахсий иш режаси. Ихтисослик бўйича амалий кўникмаларни ўзлаштиришни акс эттирувчи кундалик дафтари. Туташ ихтисосликлардан ўтиш бўйича синов варақлари. Назарий ва амалий билимлар даражасини кўрсатган ҳолда таълим олувчига берилган тавсифномаси. Клиник ординатор томонидан амалга оширилган ишлар бўйича ҳисобот муҳокама қилинганлиги, олиб борилган ишларни маъқулланганлиги ва якуний аттестациядан ўтишга тавсия берилганлиги тўғрисида кафедра (бўлим, лаборатория ва х.к.) йиғилишидан кўчирма. 6.2.13. Клиник ординаторларни якуний аттестациядан ўтказиш иккита босқични ўз ичига олади: Биринчи босқич –тест имтиҳонларини ўтказиш йўли билан назарий тайёргарлик даражасини текшириш (у умумий баллдан 30 %ни ташкил этади). Бунда тестлар бутун таълим дастури бўйича (туташ фанлари, асосий ихтисослик фанлари, туташ ихтисослик фанлари ҳамда факультатив (қўшимча фанлар) бўйича) тайёрланган саволлардан таркиб топиши лозим. Ихтисосликлар ва фанлар бўйича саволлар сонининг фоиз нисбати уларнинг аҳамиятлиги ва таълим олиш соатларининг сони билан белгиланади. Иккинчи босқич –клиник имтиҳон бўлиб, у амалий кўникмаларни ўзлаштириш даражасини текшириш, амалий билимларни ва мазкур ихтисослиги бўйича аниқ касбий вазифаларни еча олиш кўникмаларини баҳолашни ўзида намоён этади (у умумий баллдан 70%ни ташкил этади). 6.2.14. Аттестация комиссиясининг сифатли ва объектив ишлаши учун шароитларни яратиш мақсадида якуний аттестация бошлангунга қадар кафедра (бўлим, лаборатория ва х.к.)да саволлар рўйхати ва ижтимоий-иқтисодий фанлар, касбий тайёргарлик фанлари бўйича тестлар базасини, амалий кўникмалар рўйхатини, аттестацияга киритилган вазиятли масалаларни ўз ичига олган имтиҳон билетлар тўпламини тайёрлаш ва тасдиқлаш лозим. Бунда билетларнинг сони аттестациядан ўтадиганлар сонидан камида икки баробар кўпроқ бўлиши лозим. 6.2.15. Якуний аттестация синов босқичларининг ҳар бирини баҳолаш мезонлари ҳар бир таълим муассасаси томонидан ишлаб чиқилган “Клиник ординатурада таълимни ташкил этиш тартиби”да батафсил ёритиб берилади. 6.2.16.Аттестация натижалари битирувчига шу куни аттестация комиссияси йиғилиши томонидан ўрнатилган тартибда баённома расмийлаштирилган ва тасдиқлангандан кейин эълон қилинади. 6.2.17. Клиник ординаторларнинг тайёргарлик даражасини баҳолаш ва якуний аттестация комиссиясининг қарори таълим муассасаси Кенгашида фамилия бўйича овоза қилинади. 6.2.18. Клиник ординаторларни якуний аттестациядан ўтказиш мазкур Низом асосида амалга оширилади ва якуний аттестация бошланишига 1 ой қолганда бу ҳақида таълим олувчи ҳабардор қилинади. Битирувчиларга тайёргарлик кўриш учун зарур бўлган шароитлар яратилади ва тегишли маслаҳатлар кўрсатилади. 6.2.19. Аттестация синов босқичларининг бирини топширмаган битирувчи кейинги босқичга ўтмайди (қайта топшириш мумкин эмас). 6.2.20. Аттестация синовининг якуний босқичини топширмаган битирувчи якуний аттестациядан ўтмаган деб ҳисобланади. 6.2.21. Якуний аттестацияни такрор ўтиш якуний аттестацияни ўтишдан кейин бир йилдан олдин эмас ва уч йилдан кўп эмас вақтда белгиланади. 6.2.22.Якуний аттестациядан такрор ўтиш санаси таълим муассасаси томонидан бир мартадан кўп тайинланиши мумкин эмас. 6.2.23. Якуний аттестация (ёки унинг босқичларининг бири)дан узрли сабабларга (тиббий кўрсатмалар ёки ҳужжатлар билан тасдиқланган бошқа алоҳида ҳолатларга)кўра ўтмаган шахсларга аттестация комиссияси қарори бўйича индивидуал тарзда белгиланадиган муддатларда аттестациядан ўтишга имконият берилади. 6.2.24. Якуний аттестация натижалари бўйича билим ва кўникмалар даражасини назорат қилиш асосида Клиник ординатурани муваффақиятли битирган шахсларга белгиланган намунадаги гувоҳнома берилади. 6.2.25. Аттестация комиссиясининг якуний аттестация натижалари бўйича битирувчиларга гувоҳнома бериш тўғрисидаги қарорлари ёпиқ йиғилишда йиғилишда иштирок этувчи комиссия аъзоларининг оддий кўпчилик овози билан қабул қилинади, овозлар сони тенг бўлган ҳолларда – якуний аттестация комиссия раисининг овози ҳал қилувчи ҳисобланади. 6.2.26. Клиник ординатурадан ҳайдалган таълим олувчилар таълим муассасаси раҳбари (ректор, директор)нинг бўйруғи билан қолган таълим олиш муддатига тикланади. Тиклаш тўғрисидаги қарор ҳар бир алоҳида ҳолатида комиссия томонидан қабул қилинади. 6.2.27. Аттестация комиссиясининг барча қарорлари баённомалар билан расмийлаштирилади. 6.2.28. Аттестация комиссиясининг фаолияти бўйича ҳисобот ва мутахассисларни касбий тайёрлаш сифатини такомиллаштириш бўйича тавсиялар муассаса Кенгашининг йиғилишида эшиттирилади ва Ўзбекистон Республикаси Соқлиқни сақлаш вазирлигига тақдим этилади. 6.2.29. Таълим муассасаси раҳбарининг бўйруғи билан клиник ординаторларига гувоҳномаларни тайёрлаш, тўлдириш, сақлаш ва бериш бўйича маъсул шахс ёки муассаса бўлими тайинланиши лозим. Download 1.19 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling