Ўзбекистон республикаси соғлиқни сақлаш вазирлиги тиббий таълимни ривожлантириш маркази
Download 1.19 Mb.
|
Положение по КО ўзб
Манбаларни танлаб олишнинг асосланганлиги:а) фойдаланилган адабиётларни баҳолаш: тадқиқот мавзуси бўйича энг машҳур ишлардан фойдаланилганми (шу жумладан, охирги йилда чоп этилган журнал нашрлари, охирги статистика маълумотлари, ҳабарлар, маълумотномалар ва х.к.).
Расмийлаштиришга қўйилган талабларга амал қилинганлиги: а) фойдаланилган адабиётларга ҳаволалар, адабиётлар рўйхати қай тарзда тўғри расмийлаштирилган; б) саводлиги ва изоҳлаш маданияти (шу жумладан имлога оид, пунтктуацион, стилистик маданияти)нибаҳолаш, атамаларни билиш; в) реферат ҳажмига қўйилган талабларга амал қилиш. Баҳолаш шкаласининг изоҳи: - «100-86%»рефератни ёзиш ва ҳимоялашга қўйилган барча талаблар бажарилган:тадқиқ этилаётган муаммо кўрсатилган ва шахсий қарашлар мантиқан изоҳланган, хулосалар шаклланган, мавзу тўлиқ ёртилган, ҳажмига амал қилинган, ташқи расмийлаштириш талабларига риоя қилинган, қўшимча саволларга тўғри жавоб берилган тақдирда қўйилади. - «85-71%»рефератга ва уни ҳимоялашга қўйилган асосий талаблар бажарилган, аммо бу жараёнда камчиликларга йўл қўйилган: хусусан, материални изоҳлашда камчиликлар мавжуд бўлган; фикрлашда мантиқий кетма-кетлик мавжуд эмаслиги; реферат ҳажмига амал қилинмаган; расмийлаштиришда камчиликлар мавжуд бўлган, ҳимоялаш пайтида берилган қўшимча саволларга берилган жавоб тўлиқ бўлмаган тақдирда қўйилади. - «56-70%»рефератни ёзиш ва ҳимоя қилишга қўйилган талабларни бажаришда сезиларли камчиликлар мавжуд бўлган: хусусан, мавзу қисман ёритилган, реферат мазмунида ёки қўшимча саволларга жавоб берганда амалдаги хатоларга йўл қўйилган; ҳимоя пайтида хулоса мавжуд бўлмаган тақдирда қўйилади. - «0-55%» реферат мавзуси очиб берилмаган, муаммони умуман тушунмаслик ҳолати кузатилган тақдирда қўйилади. 4.1.3.Маъруза, ҳабар, тақдимот- Клиник ординаторнинг мустақил ишнинг маҳсулоти бўлиб, у муайян ўқув-амалий, ўқув-тадқиқот ёки илмий масалани ечиш бўйича олинган натижаларни кўрсатиб бериш бўйича жамоада чиқишни ўзида намоён этади. Маърузани баҳолаш мезонлари: 1. Регламентга риоя қилиш (5–7 дақ.). 2. Мавзуни ёритиш. 3. Мазмунни тўлиқ билиш. 4. Тўпланган назарий материалнинг тўлиқлиги ва янгилиги. 5. Маърузанинг тақдимоти (хона доскаси, чизма, жадвал ва бошқалардан фойдаланиш). 6. Белгиланган изоҳлаш шаклларига амал қилиш, нутқ сўзлаш. 7. Тадқиқ этилаётган масала бўйича қисқача хулоса. 8. Тингловчиларнинг саволларига жавоб бериш. 9. Тақдимот материалининг мазмуни ва уни танлаш. 10. Расмийлаштириш. Баҳолаш шкаласининг изоҳи: Ҳар бир мезон учун максимал 10 %. 4.1.4. Кейс-масала– муаммоли топшириқ бўлиб, унда таълим олувчига мазкур муаммони ечиш учун зарур бўлган реал касбга қаратилган вазиятни англаш таклиф этилади. Клиник ординатор мустақил тарзда мақсадни шакллантиради, ахборотни топади ва йиғади, уни таҳлил қилади, гипотезани илгари суради, муаммони ечиш вариантини топади, хулосаларни шакллантиради, вазиятнинг оптимал ечимини асослаб беради. Баҳолаш шкаласининг изоҳи: – «100-86%» топшириқ бажарилган, хулосалар қилинган ҳолларда қўйилади; – «85-71%» топшириқ бажарилган, аммо мантиқий ёки амалий тавсифдаги битта-иккита кичик ҳаторларга йўл қўйилган, хулосалар қилинган ҳолларда қўйилади; – «56-70%»мантиқий ёки амалий тавсифдаги жиддийҳаторларга йўл қўйилган, хулосаларни шакллантиришга ҳаракат қилинган ҳолларда қўйилади; – «0-55%» топшириқнинг мазмуни тушунмаган ҳолда бажарилган,маҳсулот топшириққа мос бўлмаган ҳолларда қўйилади. 4.1.5. Эссе – Таълим олувчи қўйилган муаммоларнинг моҳиятини ёзма тарзда изоҳлаш, ушбу муаммони тегишли фаннинг концепцияси ва таҳлилий дастакларидан фойдаланган ҳолда мустақил тарзда таҳлил қилиши, қўйилган муаммо бўйича муаллифнинг қарашларини умумлаштирувчи хулосаларни шакллантириш (матнинг 2 бетгача) кўникмаларини баҳолашга имкон берувчи воситадир. Эссега қўйиладиган талаблар: – Эссе бир яҳлит сифатида идрок этилиши ғоя аниқ ва тушунарли бўлиши лозим. – Эссе ортиқча материални ўз ичига олмаслиги, фақатгина муаллифнинг ғоясини ёритиш учун зарур бўлган ахборотдан таркиб топиши лозим. – Эссе саводли композицион тузилмасига эга, таркиб бўйича мантиқан ва аниқ бўлиши лозим. – Эссенинг ҳар бир сатри фақатгина битта асосий ғоядан таркиб топиши лозим. – Эссе муаллиф назарий тушунчалар, атамалар, умумлаштириш, дунё қарашдаги ғояларни билишини ва улардан фойдалана билишини кўрсатиши лозим. – Эссе муаммо бўйича илгари сурилган қарашларнинг ишончли далилларини ўз ичига олиши лозим. Баҳолаш шкаласининг изоҳи: – «100-86%» – «85-71%» топшириқ бажарилган, фикрнинг мазмуни яққол кўринишда ёритилмаган, аммо жавобнинг мазмуни уни тушунганлигидан далолат берадиган, далил келтирган ҳолда шахсий қараш илгари сурилган, хулосалар қилинган ҳолларда қўйилади; – «56-70%»изоҳлашсиз шахсий қарашлар илгари сурилган ёки шахсий қараш илгари сурилмаган, мантиқий ёки амалий тавсифдаги ҳаторларга йўл қўйилган, хулосаларни шакллантиришга ҳаракат қилинган ҳолларда қўйилади; – «0-55%» фикрнинг мазмуни ёритилмаган, жавобнинг мазмуни уни тушунганлиги ҳақида тасаввур бермайдиган, топшириқнинг мазмуни тушунмаган ҳолда бажарилган, маҳсулот топшириққа мос бўлмаган ҳолларда қўйилади. 4.1.6. Тестлар – восита бўлиб, у орқали ўқитувчиклиник ординатори томонидан талаб этилаётган билим, ўқув ва кўникмаларниўзлаштириш даражасини баҳолайди. Тестлар бўлим (модул), фан якунлангандан кейин ўтказилади. Тестлар базаси тестлар базасига қўйилган талабларга мувофиқ ҳолда қатъий текширилган ва ишлаб чиқилган. Ҳажм ва мавзуси бўйича ўқув дастурига мос бўлиши керак. Баҳолаш шкаласининг изоҳи:Балл-рейтинг тизимига мувофиқ ҳолда баҳоланади. 4.1.7.Амалий кўникмаларни қабул қилиш. Амалий кўникмаларКлиник ординаторнинг ўқув дастурида кўзда тутилган амалий кўникмаларни айтиб бериш, тақдим эта олиш ва шарҳлай билиш кўникмалари бўйича баҳоланади. (Масалан, шикоятлар, анамнезларни йиғиш, касаллик бўйича даволаш-ташхис, профилактика ва реабилитацион тадбирлар режасини тузиш. Тиббий ҳужжатларни тўлдриш ва х.к.). Амалий кўникма ва ўқувларини баҳолаш натижалари “ўзлаштирган” ёки “ўзлаштирмаган” деб баҳоланади. Баҳолаш мезонлари: - «Ўзлаштирган» мавзу бўйича ўқув материалнинг тўлиқ назарий ва амалий билимларини кўрсатган, амалий кўникмаларни амалга ошириш усулини билган, амалий кўникмаларни амалга ошириш усули ва техникасининг тўғри кетма-кетлигига амал қилган ҳолда амалга ошира билган, олинган маълумотларни шарҳлай оладиган, қўшимча саволларга мантиқий ва изчиллик билан жавоб берган клиник ординаторига қўйилади. - «Ўзлаштирмаган» амалий кўникмалар бўйича етарли билимларга эга бўлмаган, уларни амалга оширишда қийинчиликка дуч келган, олинган маълумотларни ҳато билан шарҳлай оладиган, амалий кўникмаларни бажариш техникаси ва усули бўйича саволларга берилган жавоблар тўлиқ бўлмаган клиник ординаторига қўйилади. 4.1.8. Суҳбат. Билимлар ихтисосликнинг асосий бўлимлари бўйича баҳоланади. Суҳбат натижалари қуйидаги жадвал бўйича баҳоланади: «100-86%» қабул қилинган тоифасини ҳисобга олган ҳолда ташхисни тўғри кўйган, касалликларнинг клиник намоён бўлиши бўйича тўлиқ билимларга эга бўлган, уларга ташхис қўйиш, даволаш, реабилитация ва профилактика қилиш, маъруза материалдан, асосий ва қўшимча адабиётлардан фойдаланган ҳолда саволларга тўғри жавоб берган клиник ординаторига қўйилади; «71-85%»ташхисни тўғри қўйган, аммо уни асослашда ноаниқликларга йўл қўйган, касалликларнинг клиник намоён бўлиши бўйича яхши билимларга эга, аммо, уларга ташхис қўйиш, даволаш, реабилитация ва профилактика қилиш усулларини билишда кичик камчиликларга эга бўлган, саволларга берилган жавобларида кичик камчиликларга йўл қўйган клиник ординаторига қўйилади; «56-70%» касалликни билган, аммо тоифасига мувофиқ ҳолда ташхис қўя олмаган, фан бўйича юзаки билимларни намойиш этган ҳолда саволларга жавоб берганда жиддий хатоларга йўл қўйган клиник ординаторига қўйилади; «0-55%» ташхисни қўя олмаган ёки нотўғри қўйган, касалликларнинг клиник намоён бўлиши, уларга ташхис қўйиш, даволаш, реабилитация ва профилактика қилиш бўйича кам билимга эга бўлган, билет, вазиятли масала ҳамда аксарият қўшимча саволларга тўғри жавоб бермаган клиник ординаторига қўйилади. 4.1.9. Адабиётларни вактида ва сифатли ўзлаштирилиши, клиник ординаторни клиник шаклланишининг назорати профессор ва доцентлар, хамда клиник ординатор бириктирилган ассистентлар томонидан ўтказиладиган клиник обходларда ва беморларни таҳлил қилганда назорат қилиб борилади. 4.1.10. Амалий кўникмаларни ўзлаштириш клиник ординатор мустақил олиб бораётган беморларда назорат қилинади. Download 1.19 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling