Ўзбекистон республикаси соғлиқни сақлаш вазирлиги тиббий таълимни ривожлантириш маркази


Клиник ординаторнинг ўқув амалиётини ташкил этиш тартиби


Download 1.19 Mb.
bet10/27
Sana19.10.2023
Hajmi1.19 Mb.
#1710410
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   27
Bog'liq
Положение по КО ўзб

7.Клиник ординаторнинг ўқув амалиётини ташкил этиш тартиби
7.1. Амалий тайёргарлик соғлиқни сақлаш соҳасида тиббий фаолиятни амалга оширувчи таълим ва илмий ташкилотларнинг таркибий бўлинмалар базасида (кейинги матнда – амалий тайёргарлик базаси деб юритилади) амалга оширилади.
7.2. Таълим муассасаси таълим олувчиларни амалий тайёргарлик ўташ жойлари бўйича мустақил тарзда тақсимлайди. Амалий тайёргарлик клиник ординатори тасдиқланган тақсимлаш (ўқув амалиётини ўташ) жадвалига асосан амалга оширилади. Жадвал раҳбар (кафедра, бўлим, лаболратория ва х.к. мудири) томонидан тасдиқланади.
7.3. Таълим олувчининг амалий тайёргарлиги устидан раҳбарлик таълим муассасаси (кафедра, бўлим, лаборатория ва х.к.) ходимлари орасидан тайинланадиган амалий тайёргарлик ўтаётган муассаса раҳбари томонидан амалага оширилади.
7.4.Давлат ҳукумат органлари ёки маҳаллий ўз-ўзини бошқариш органлари (кейитнги матнда – юборадиган ташкилот деб юритилади) йўналишлари бўйича ўқишга қабул қилинган таълим олувчининг амалий тайёргарлиги юборувчи ташкилотнинг тавсиясига кўра юборувчи ташкилотнинг амалий тайёргарлик базасида амалга оширилиши мумкин.
7.5. Таълим олувчилар томонидан аҳоли пунктидан ташқарида таълим муассасаси жойлашган амалий тайёргарлик базасида ўқув амалий тайёргарликдан ўтиш таълим олувчининг ёзма розилиги билан амалга оширилади.
7.6. Таълим олувчи рад жавоб берганда, ўқув амалиётитайёргарлиги аҳоли пунктида таълим муассасаси жойлашган амалий тайёргарлик базасида, клиникаларда ва клиник базаларида ва бошқа объектларда амалга оширилади.
7.7. Клиникаларда, клиник базаларда ёки амалий тайёргарлик базаларида ўқув амалиёт тайёргарликдан ўтаётган таълим олувчилар клиникаларда, клиник базаларда ёки амалий тайёргарлик базаларида амал қилувчи меҳнатни муҳофаза қилиш қоидалари ва ички меҳнат тартиби қоидаларига риоя қилади.
7.8. Клиник ординатор томонидан “Клиник ординаторнинг ўқув амалиёти бўйича кундалик дафтари” (4-илова) юритилиб, унда жорий ва оралиқ назорат пайтида амалий фаолиятига баҳо қўйилади.
7.9. Маъмурий жиҳатдан таълим олувчи таълим олаётган муассаса раҳбарига бўйсунади. Улар мазкур тоифадаги таълим ва даволаш-профилактика муассаса ходимлари учун ўрнатилган ички тартиб қоидалари, ҳуқуқ ва имтиёзларга амал қилади.

Download 1.19 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   27




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling