Ўзбекистон республикаси соғлиқни сақлаш вазирлиги тиббий таълимни ривожлантириш маркази


Клиник ординаторнинг мустақил ишини ташкил этиш


Download 1.19 Mb.
bet8/27
Sana19.10.2023
Hajmi1.19 Mb.
#1710410
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   27
Bog'liq
Положение по КО ўзб

5.Клиник ординаторнинг мустақил ишини ташкил этиш
5.1. Мустақил иш қуйидаги кўринишда амалга оширилади:
- тренажёр, муляж, симуляцион хоналарда амалий кўникмаларни мустақил тарзда такомиллаштириш;
- клиник базаларда навбатчи шифокор билан бирга қўшимча тунги навбатчилиги;
- беморларни профилактика кўрикдан ўтказиш, диспансеризациялаш ва патронажда мустақил тарзда иштирок этиш;
- аҳоли ўртасида санитария- ташвиқот ишларини мустақил тарзда олиб бориш;
- ўргатиладиган симуляцион клиник компьютер дастурлари билан ишлаш;
- адабиёт билан мустақил ишлаш йўли биланайрим билимларни ўзлаштириш;
- берилган мавзу бўйича реферат ва тақдимотни тайёрлаш;
- тезис ва мақолалларни тайёрлаш;
- клиник ва муаммога қаратилган вазиятли масалалар, кейслар ва х.к.га асосланган ечимлар устидан ишлаш.
- график органайзерлар, кроссвордлар, вазиятли масала, кейсларва х.к. ни ишлаб чиқиш ва ечиш;
- видеороликлар,тақдимотларни тайёрлаш ва уларни ишлаш жараёнида қўллаш.
5.2. Мустақил ишларни бажарилиши клиник ординаторнинг ярим йиллик (йиллик) ҳисоботларида кўрсатилиши лозим.
6. Клиник ординаторни ярим йиллик (йиллик) ва якуний аттестация ўтказиш тартиби
6.1. Ярим йиллик (йиллик) аттестациядан ўтказиш тартиби
6.1.1.Ўқув режаси ва ўқув дастурига мувофиқ ҳолда ярим йиллик аттестация ҳар бир семестрнинг охирида, йиллик аттестация эса клиник ординаторнинг биринчи ўқув йили охирида ўтказилади.
6.1.2.Клиник ординаторларни ярим йиллик ва йиллик аттестациясимахсус комиссия томонидан ўтказилади. Ярим йиллик ва йиллик аттестациядан ўтказиш бўйича комиссиянинг таркиби ва раиси мутахассисларни тайёрловчи муассаса раҳбарининг бўйруғи билан тасдиқланади.

      1. Аттестация комиссиясининг таркиби мутахассисларни тайёрланаётган ихтисослиги йўналишларини ҳисобга олган ҳолда соғлиқни сақлаш ташкилотчилари (кадрларнинг буюртмачиси ҳисобланган муассаса раҳбарлари) иштирокида етакчи олим ва мутахассислар (йўналиши бўйича камида 3та нафар) орасидан шаклланиши лозим. Комиссия раиси лавозимига илмий ишлар бўйича проректор (директорнинг ўринбосари) тайинланади.

      2. Ўтказиш муддати тасдиқланган ўқув режаларига мувофиқ ҳолда таълим муассаса Кенгашининг қарори билан тасдиқланади.

6.1.5.Ярим йиллик ва йиллик аттестацияни ўтказиш тартиби ва муддати таълим олувчига аттестация бошлангунга қадар камида 2 ҳафта олдин ҳабардор қилинади.

      1. Аттестация комиссиясининг сифатли ва объектив ишлаши учун шароитларни яратиш мақсадида ярим йиллик (йиллик) аттестация бошлангунга қадар кафедра (бўлим, лаборатория ва х.к.)да саволлар рўйхати ва тестлар базасини (ижтимоий-иқтисодий фанлар, касбий тайёргарлик фанлари бўйича), амалий кўникмалар рўйхатини, аттестацияга киритилган вазиятли масалаларни ўз ичига олган имтиҳон билетларини тайёрлаш ва тасдиқлаш лозим. Бунда билетларнинг сони аттестациядан ўтадиганлар сонидан камида икки баробар кўпроқ бўлиши лозим.

      2. Ярим йиллик (йиллик) аттестацияга айни дамда тасдиқланган ўқув ва шахсий режаларга мувофиқ ҳолда таълим олиш курсларидан тўлиқ ўтган клиник ординаторларига рухсат берилади. Аттестация тавсифига асосан таълим олиш жойи (кафедра, бўлим, лаборатория ва х.к.)да клиник ординаторлари учун муассаса раҳбари (ёки илмий ишлар бўйича проректори) томонидан тасдиқланган аттестацияга рухсат бериш тўғрисида бўйруқ тайёрланади (таълим олувчининг Ф.И.Ш. кўрсатган ҳолда).

6.1.8. Таълим олиш жойи (кафедра, бўлим, лаборатория ва х.к.)даги аттестация ярим йиллик ва йиллик аттестациядан олдин ўтказилиб, унинг натижаларига кўраклиник ординаторига барча фаолият турларини ва амалий кўникмаларни ўзлаштириш даражаси ҳамда клиник ординатори томонидан амалга оширилган ишлар бўйича ҳисоботи муҳокама қилинганлиги, олиб борилган ишларни маъқулланганлиги ва ярим йиллик (йиллик) аттестациядан ўтишга тавсия берилганлиги тўғрисида кафедра (бўлим, лаборатория ва х.к.) йиғилишидан кўчирмани акс эттирувчи батафсил тавсифи берилади.
6.1.9.Таълим олувчилар аттестация комиссиясига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
- кафедра (бўлим, лаборатория ва х.к.) мудири томонидан тасдиқланган олиб борилган ишлар бўйича ҳисобот;
- клиник ординаторнинг шахсий ишлар режаси;
- ихтисослик бўйича амалий кўникмалар ўзлаштирилганлигини акс эттирувчи кундалик дафтар;
- туташ ихтисосликлардан ўтиш бўйича синов варақлари;
- кафедра (бўлим, лаборатория ва х.к.) мудиридан назарий ва амалий билимлар даражасини кўрсатган ҳолда таълим олувчига берилган тавсифномаси;
- клиник ординатори томонидан амалга оширилган ишлар бўйича ҳисоботи муҳокама қилинганлиги, олиб борилган ишлари маъқулланганлиги ва ярим йиллик (йиллик) аттестациядан ўтишга тавсия берилганлиги тўғрисида кафедра (бўлим, лаборатория ва х.к.) йиғилишидан кўчирма.
6.1.10. Клиник ординаторларини ярим йиллик (йиллик) аттестациядан ўтказиш иккита босқични ўз ичига олади:
Биринчи босқич - тест имтиҳонларини ўтказиш йўли билан назарий тайёргарлик даражасини текшириш (у умумий баллдан 30 %ни ташкил этади). Бунда тестлар таълим дастурининг таълим олишнинг мазкур даврида ўзлаштирлилиши лозим бўлган (мазкур таълим олиш босқичига мос бўлган асосий ихтисослик, туташ ихтисосликларнинг мавзулари, бўлим ёки блоклари, асосий ихтисослик фанлари, туташ ихтисослик фанлари ҳамда факультатив (қўшимча фанлар) бўйича) саволлардан таркиб топиши лозим. Ихтисосликлар ва фанлар бўйича саволлар сонининг фоиз нисбати уларнинг аҳамиятлиги ва таълим олиш соатларнинг сони билан белгиланади. Тестлар базаси аттестациядан аттсестациягача камида 10 % янгиланиб бориши лозим.
- амалий кўникмаларни ўзлаштириш даражасини аниқлаш (у умумий баллдан 70%ни ташкил этади). Ушбу баҳолаш тури кафедрада ва таълим олиш даври доирасида ўзлаштириш учун кўзда тутилган ҳар бир кўникмани ўзлаштириш сони ва даражаси кўринишида баённома тарзда амалга оширилади. Шу баённома асосида аттестация комиссия аъзолари аттестацион баллни аниқлайди.
Ярим йиллик (йиллик) аттестация босқичларининг ҳар бирини баҳолаш мезонлари ҳар бир таълим муассасаси томонидан ишлаб чиқилади ва “Клиник ординатурада таълимни ташкил этиш тартиби”да батафсил ёритиб берилади.
6.1.11.Аттестация натижалари битирувчига шу куни аттестация комиссияси йиғилиши томонидан ўрнатилган тартибда баённома расмийлаштирилган ва тасдиқлангандан кейин эълон қилинади.
6.1.12. Аттестация синов босқичлариданбирини топширмаган битирувчи кейинги босқичга ўтмайди. Қайта топшириш масаласи бўйича қарор аттестация комиссияси томондан индивидуал тарзда (қайта топшириш муддатларини белгиланган ҳолда) қабул қилинади. Қайта топшириш учун фақатгина бир марта рухсат этилади.
6.1.13. Аттестация натижаларига кўра билим ва кўникмаларни рейтинг назоратини ҳисобга олган ҳолда клиник ординаторларини кейинги семестр, курсга ўтказиш ёки Клиник ординатурадан ҳайдаш тўғрисида қарор қабул қилади.
6.1.14.Ярим йиллик (йиллик) аттестациядан ўтмаган шахслар мазкур семестр (йил) учун тасдиқланган ўқув ва шахсий режасига мувофиқ ҳолда таълим курсини ўзлаштирмаганлиги учун ҳайдалади ва уларга нисбатан муассаса раҳбари томонидан тасдиқланган ҳайдаш тўғрисидаги бўйруқ тайёрланади.
6.1.15. Кафедра (бўлим, лаборатория ва х.к.) ходимлари аттестация ҳужжатларини тайёрлаш ва клиник ординаторларини ярим йиллик (йиллик) аттестациядан ўтказиш бўйича жавобгарликни ўз зиммасига олади.
6.1.17. Клиник ординаторларини таълим олиш жараёнида якуний (ярим йиллик ва йиллик) аттестациядан ўтказиш 100 баллик, тўпланадиган тизим бўйича амалга оширилади. Якуний баҳолаш қуйидаги кўрсаткичлардан келиб чиққан ҳолда шаклланади:

  • жорий ва оралиқ назорат – 30 % (коэффициент 0,3);

  • аттестациянинг амалий билим ва кўникмалар назорати - 50% (коэффициент 0,5);

  • аттестациянинг тест назорати - 20 % (коэффициент 0,2).


Download 1.19 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   27




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling