Ўзбекистон республикаси соғлиқни сақлаш вазирлиги тиббий таълимни ривожлантириш маркази


Ўзлаштириш бўйича жорий назорат ўтказиш тартиби


Download 1.19 Mb.
bet4/27
Sana19.10.2023
Hajmi1.19 Mb.
#1710410
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   27
Bog'liq
Положение по КО ўзб

2.Ўзлаштириш бўйича жорий назорат ўтказиш тартиби
2.1.Клиник ординатор тегишли ихтисослик бўйича кадрларни тайёрлаш бўйича таълим дастурини виждонан ўзлаштириши, шахсий ўқув режасини бажариши, шу жумладан шахсий ўқув режасида кўзда тутилган ўқув дарсларига қатнашиши, дарсларга мустақил тайёргарлик кўриши, ўқитувчи ходимлари томонидан таълим дастури доирасида берилган вазифаларни бажариши шарт.
2.2. Ўқув жараёнини ташкил этишда ўзлаштиришнинг жорий назорати таълим дастурини ўзлаштириш жараёнини баҳолашни таъминлайди ва фаннинг ишчи дастури, дарс жадвалларига мувофиқ ҳолда семинар туридаги ўқув машғулотлари ёки ўқув амалиётини ўташ пайтида амалга оширилади. Ушбу назорат мунтазам равишда ҳафтада бир марта амалга оширилиши, дастурнинг ўқув мақсадларга эришиш бўйича таълим олувчи фаолиятининг барча томонларини қамраб олиши лозим. Ўзлаштиришнинг жорий назорат шакллари таълим ҳамда шаклланаётган амалий кўникмалар мазмунининг ўзига хослиги билан белгиланади.
2.3.Жорий назорат таълим олувчининг дарс жадвалида кўзда тутилган ўқув машғулотларига қатнашиш назоратини, таълим олувчи томонидан оралиқ назоратгача жорий назорат шаклларини бажариш ҳамда таълим олувчининг фан бўйича ўқув материалини, ярим йиллик ёки йиллик аттестациягача ўқув амалиётини ўзлаштириш даражасини баҳолашни ўз ичига олади.
2.4.Ўзлаштиришнинг жорий назоратини профессор-ўқитувчи лавозимида бўлган, бевосита ўқув гуруҳида таълим бераётган ва (ёки) мутахассислар ўқув амалиётига раҳбарлик қилаётган таълим муассаса (кафедра, бўлим, лаборатория ва х.к.) ходимлари (кейинги матнда – ўқитувчи деб юритилади) амалга оширади.
2.5.Ўзлаштиришнинг жорий назорати ўқитувчи томонидан белгиланган тартибда (мазкур Низомнинг V.Иловаси. 7-шакли) қайдларни киритган ҳолда таълим олувчиларнинг ўзлаштириш ва давомат журналида акс эттирилади. Ўқитувчи таълим олувчининг ўзлаштириш ва давомати ҳисобга олиш журналида киритилган қайдларнинг ҳаққонийлиги, тўғрилиги ва аниқлиги бўйича жавобгарликни ўз зиммасига олади. Таълим олувчининг ўзлаштириш ва давомати журналида акс эттирилган маълумотлар клиник ординаторга нисбатан интизом жазо чораларини қўллаш учун асос ҳисобланади.
2.6.Фан, ўқув амалиёти бўйича белгиланган жорий назорат шакллардан узрли сабабларга кўра ўтмаган клиник ординатори дарс жадвалига мувофиқ ҳолда семинар турдаги ўқув машғулотлари ёки амалиётни ўташ пайтида ушбу назоратдан ўтиш ҳуқуқига эга.
2.7.Давоматни ҳисобга олиш давомат ҳақидаги маълумотларни ўзлаштириш ва давомат журналига киритган ҳолда маъсул раҳбар томонидан амалга оширилади.
2.8.Ўқув машғулотини қолдирган клиник ординатори ўқув машғулотига қатнашишни тиклашнинг биринчи кунида кейинги ўқув машғулотларига қатнашиш ва қолдирган машғулотни ўзлаштириш учун рухсатнома олиш мақсадида машғулотни қолдириш сабабининг узрлилигини тасдиқловчи ҳужжатини тақдим этиши шарт. Машғулотни қолдириш сабабининг узрлилигини тасдиқловчи ҳужжатнинг йўқлиги машғулотни қолдирган куни узрсиз деб ҳисоблаш учун асос сифатида хизмат қилади. Бу ҳолатда таълим муассасасининг раҳбари (кафедра, бўлим, лаборатория мудири ва х.к.) таълим олувчидан машғулотни қолдириш сабабини ёзма тарзда тушинтириб беришни сўрайди, сўнг унинг тавсифи тўғрисида қарор қабул қилади. Агар машғулотни қолдриш сабаби узрли деб ҳисобланса, таълим олувчига кейинги ўқув машғулотларига қатнашиш ва қолдирилган машғулотни ўзлаштириш учун рухсатнома берилади ва унда машғулотни узрли қолдирганлиги ҳақида ёзув қайд этилади.
2.9.Клиник ординаторлари томонидан ўқув машғулотини узрсиз сабабга кўра қолдирганлиги ҳолларида таълим муассасасининг раҳбари (кафедра, бўлим, лаборатория мудири ва х.к.) унга ўқув-меҳнат интизоми бузилишига йўл қўймаслиги бўйича огоҳлантириш беради ва кейинги ўқув машғулотларига қатнашиш ва қолдирган машғулотни ўзлаштириш учун рухсатнома беради (ўзлаштириш муддати индивидуал тарзда белгиланади) ва унда машғулотни узрсиз қолдирганлиги ҳақида ёзув қайд этади. Агар машғулотларни қолдириш ҳолатлари такрорланса (бу таълим олувчилар томонидан ўқув режасини бажаришга тўсқинлик қилади), таълим бўлинмаси (кафедра, бўлим, лаборатория ва х.к.) таълим муассасаси раҳбари (проректор, директорнинг илм-фан бўйича ўринбосари)га қолдирилган машғулотлар ҳажми, клиник ординаторига нисбатан олиб борилган тарбиявий тавсифдаги чораларни ҳамдаклиник ординаторини интизом жавобгарликка тортиш тўғрисида илтимосномасини кўрсатган ҳолда маълумот беради.
2.10. Клиник ординатори умумий ҳолда 72 соат ва жами семестр бўйича 144 соат ўқув машғулотларини узрсиз сабабларга кўра қолдирса, у таълим муассасасидан ҳайдалади .
2.11. Клиник ординатори таълим муассасасидан кафедра (бўлим, лаборатория ва х.к.) томонидан таълим олувчининг касбий лаёқатсизлиги (мутахассислик бўйича билимларни ва амалий кўникмаларни ўзлаштиришга мойилсизлиги) бўйича маълумотларни бериш орқали ҳам ҳайдалиши мумкин. Ушбу ҳолатларда таълим муассасаси раҳбари томонидан махсус ташкил этилган комиссия таълим олувчининг касбий лаёқатсизлиги тўғрисидаги масаласини индивидуал тарзда кўриб чиқади ва қарор қабул қилади. Комиссиянинг қарори асосида таълим муассасаси раҳбари ҳайдаш тўғрисида бўйруқ чиқаради.

Download 1.19 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   27




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling