Ўзбекистон республикаси соғлиқни сақлаш вазирлиги тиббий таълимни ривожлантириш маркази


Ўқув режа ва дастурини экспертиза қилиш ва тасдиқлаш


Download 1.19 Mb.
bet21/27
Sana19.10.2023
Hajmi1.19 Mb.
#1710410
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   27
Bog'liq
Положение по КО ўзб

3. Ўқув режа ва дастурини экспертиза қилиш ва тасдиқлаш
3.1. Тиббий ходимларнинг малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш бўйича ўқув режа ва ўқув дстурлари Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланади.
3.2. Таянч услубий марказлари ҳисобланган муассасалар ҳамда олий тиббий таълим муассасалари ходимларитомонидан ишлаб чиқилган Клиник ординатура бўйича ўқув режа ва дастурлари Марказий услубий кенгаши (қўмитаси) томонидан ўрнатилган тартибда кўриб чиқилади ва кўрсатилган муассаса Кенгашига муҳокама қилиш учун юборилади.
3.3. Таълим муассаса Кенгаши Клиник ординатурада мутахассисликлар бўйича тақдим этилган ўқув режа ва дастурларни тасдиқлаш тўғрисида ижобий қарор қабул қилганда Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирлиги Тиббий таълимни ривожлантириш марказига қуйидаги ҳужжатлар юборилади:

  1. Олий тиббий таълим муассасаси ёки базавий услубий маркази раҳбари томонидан имзоланган илова хати;

  2. Илмий ва бошқа тиббий муассасалар томонидан ишлаб чиқилган ўқув режа ва дастурларни тасдиқлаш учун Кенгаш қароридан кўчирма, қарор асосланган ҳамда муассасанинг кадрлар салоҳияти ва моддий-техника базасидан келиб чиққан ҳолда қабул қилиниши лозим;

  3. Ўқув режа ва дастурига ички ва ташқи тақризлар;

  4. Талаб этилган шаклга мувофиқ ҳолда расмийлаштирилган ўқув дастури.

3.4. Тиббий таълимни ривожлантириш марказитасдиқлаш учун юборилган ўқув режа ва дастурларни экспертизасини (техник ва мазмун бўйича) амалга оширувчи экспет комиссияси таркибини белгилайди. Янгидан киритилаётган ихтисосликлар ёки ўқув курслари бўйича ўқув дастурларнинг экспертизаси ҳамда низоли вазиятлар юзага келганда ташқи тақризчи сифатида эксперт-мутахассисни жалб этган ҳолда амалга оширилади. Эксперт комиссияси ижобий хулоса берганда ҳужжатлар тасдиқлаш учун Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирлигига юборилади.
3.5. Ўқув дастурлари Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Тиббий таълим муассасаларининг Мувофиқлаштирувчи методик Кенгаши йиғилишида) тасдиқлагандан кейин Тиббий таълимни ривожлантириш марказида рўйхатга олинади. Ўқув дастурларини рўйхатга олиш махсус журналда (муаллифларни, дастурни ишлаб чиққан муассаса, унинг номи, рўйхатга олиш санаси, изоҳларни кўрсатган ҳолда) амалга оширилади, ўқув дастурнинг титул варағига штамп қўйилади ва унда тегишли маълумотлар ёзилади.
3.6. Ўқув режа ва дастури уларни рўйхатга олиш кунидан эътиборан амалиётга татбиқ этилиши мумкин.
3.7. Ўқув режа ва дастурларнинг эталон вариантлари Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Тиббий таълимни ривожлантириш марказида сақланади.


  1. Download 1.19 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   27




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling