II. Ишлатилиши бўйича, яъни пестицид қандай мақсадда қўлланилишига қараб: - 1) акарицидлар - бургаларга қарши ишлатиладиган пестицидлар (ацетофос, фенфенкаитон).
- 2) антисептиклар - материалларни микроорганизмлар томонидан емирилишини олдини олувчи моддалар (фторидлар, рух хлорид, мис хлорид).
- 3) гербицидлар - бегона ўсимликларга қарши қўлланилувчи моддалар (авадекс, ИФК).
- 4) 3ооцидлар - кемирувчиларга қарши ишлатиладиган моддалар (рух фосфиди, барий карбонати, каламуш дори).
- 5) инсектицидлар - зарарли хашоратларни йўқотувчи моддалар (Давидов препарати, гексахлоран, севин, ФОБлар).
- 6) фунгицидлар - зарарли замбурғларга қарши ишлатиладиган моддалар (ТМТД, цирам, цинеб ва бошқалар).
-
- III. Таъсир этиш характерига қараб.
- Пестицидлар хашоратлар, ҳайвон ва зараркунанда ўсимликлар организмига кириш йўли асосида қуйидаги гурухларга бўлинади:
- 1) контакт гуруҳи - ҳашоратларга тўғридан-тўғри тегиб таъсир этувчи моддалар (хлорофос, ДДТ).
- 2) ошқозон-ичак гуруҳи, ҳашоратлар организмга ошқозон ичак системаси орқали ўтадиган моддалар (борат кислотаси, хлорофос).
- 3) системали таъсир этувчи гуруҳ, ўсимликлар томирлари бўйлаб ҳаракатланиб, маълум муддатга уни ҳашоратлар учун заҳарли қилиб қўядиган моддалар (бутифос, фолекс).
- 4) фумигантлар - ҳашорат организмига нафас олиш органлари орқали кириб таъсир этадиган моддалар (SO2, метил бромид).
- IV. Кимёвий классификацияси.
- Пестицидлар кимёвий таркиби ёки кимёвий табиатига қараб, 2 та катта гуруҳга бўлинади:
- 1) ноорганик бирикмалар
- 2) органик бирикмалар:
- а) фосфорорганик заҳарли химикатлар ва доривор моддалар фосфорнинг органик бирикмалари бўлиб, уларга метафос, меркаптофос, карбофос, препарат М-81 ва доривор моддалардан бензотэф, нибуфен ва имифос.
- б) феноксиуксус кислота хосилалари;
- в) карбоминатлар, карбомин ва тиокарбон кислота хосилалари: севин, цирам, цинеб, ТМТД ва бошқалар;
- г) мишяк сақловчи заҳарли химикатлар;
- д) симоб сақловчи заҳарли химикатлар;
- е) мис сақловчи заҳарли химикатлар;
- ж) ўсимликлардан олинган заҳарли химикатлар: анабазин, никотин.
Do'stlaringiz bilan baham: |