Ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги тошкент фармацевтика институти токсикологик кимё кафедраси


II. Ишлатилиши бўйича, яъни пестицид қандай мақсадда қўлланилишига қараб


Download 0.7 Mb.
bet2/7
Sana01.04.2023
Hajmi0.7 Mb.
#1317664
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
12 маъруза фос ва хоп

II. Ишлатилиши бўйича, яъни пестицид қандай мақсадда қўлланилишига қараб:

  • 1) акарицидлар - бургаларга қарши ишлатиладиган пестицидлар (ацетофос, фенфенкаитон).
  • 2) антисептиклар - материалларни микроорганизмлар томонидан емирилишини олдини олувчи моддалар (фторидлар, рух хлорид, мис хлорид).
  • 3) гербицидлар - бегона ўсимликларга қарши қўлланилувчи моддалар (авадекс, ИФК).
  • 4) 3ооцидлар - кемирувчиларга қарши ишлатиладиган моддалар (рух фосфиди, барий карбонати, каламуш дори).
  • 5) инсектицидлар - зарарли хашоратларни йўқотувчи моддалар (Давидов препарати, гексахлоран, севин, ФОБлар).
  • 6) фунгицидлар - зарарли замбурғларга қарши ишлатиладиган моддалар (ТМТД, цирам, цинеб ва бошқалар).
  • III. Таъсир этиш характерига қараб.
  • Пестицидлар хашоратлар, ҳайвон ва зараркунанда ўсимликлар организмига кириш йўли асосида қуйидаги гурухларга бўлинади:
  • 1) контакт гуруҳи - ҳашоратларга тўғридан-тўғри тегиб таъсир этувчи моддалар (хлорофос, ДДТ).
  • 2) ошқозон-ичак гуруҳи, ҳашоратлар организмга ошқозон ичак системаси орқали ўтадиган моддалар (борат кислотаси, хлорофос).
  • 3) системали таъсир этувчи гуруҳ, ўсимликлар томирлари бўйлаб ҳаракатланиб, маълум муддатга уни ҳашоратлар учун заҳарли қилиб қўядиган моддалар (бутифос, фолекс).
  • 4) фумигантлар - ҳашорат организмига нафас олиш органлари орқали кириб таъсир этадиган моддалар (SO2, метил бромид).
  • IV. Кимёвий классификацияси.
  • Пестицидлар кимёвий таркиби ёки кимёвий табиатига қараб, 2 та катта гуруҳга бўлинади:
  • 1) ноорганик бирикмалар
  • 2) органик бирикмалар:
  • а) фосфорорганик заҳарли химикатлар ва доривор моддалар фосфорнинг органик бирикмалари бўлиб, уларга метафос, меркаптофос, карбофос, препарат М-81 ва доривор моддалардан бензотэф, нибуфен ва имифос.
  • б) феноксиуксус кислота хосилалари;
  • в) карбоминатлар, карбомин ва тиокарбон кислота хосилалари: севин, цирам, цинеб, ТМТД ва бошқалар;
  • г) мишяк сақловчи заҳарли химикатлар;
  • д) симоб сақловчи заҳарли химикатлар;
  • е) мис сақловчи заҳарли химикатлар;
  • ж) ўсимликлардан олинган заҳарли химикатлар: анабазин, никотин.

Download 0.7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling