Ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги тошкент фармацевтика институти токсикологик кимё кафедраси


Download 0.7 Mb.
bet5/7
Sana01.04.2023
Hajmi0.7 Mb.
#1317664
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
12 маъруза фос ва хоп

ХОП ларнинг хусусиятлари

  • Хлорорганик заҳарли кимёвий моддалар жуда барқарор бирикмалар ва табиий шароитда, объектларда жуда узоқ вақт ўзгаришсиз сақланади. Оқибатда ўсимликларни ҳар йили бир хил кимёвий моддалар билан дорилаш сабабли тупроқда, ер остки сувларида йиғила бошлайди ва катта сув ҳавзаларини ҳам заҳарлайди.
  • Заҳарланиш аломатлари: бош оғриши, қувватсизлик, қўл ва оёқ учларини қалтираши, сўлак оқиши ва ёруғликдан сесканиш каби ўзгаришлардан иборат.Марказий нерв ва юрак-қон томир тизимини ишдан чиқиши оқибатида ўлим содир бўлади.
  • Патолого-анатомик текширишда ички аъзолар шиллиқ пардаларида яллиғланишдан бўлак ҳеч қандай белги аниқланмайди. Кимё токсикологик текширув олиб бориш учун мурда ички аъзолари, ҳайвонлар, озиқ-овқат маҳсулотлари олинади.
  • Кимёвий текшириш суд-тергов органларининг кўрсатмаси асосида бажарилади.
  • Гексахлорциклогексан (ГХЦГ)
  • Бу бирикма 8 хил стериоизомерлари аралашмасидан иборат, кўкимтир рангли, мўғор ҳидини эслатувчи бўғувчи ҳидли кристалл модда. Бу модда аралашмаси 90-3090С да суюқланади.
  • Асосий актив таркибга эга изомери Линдан номи билан инсектицид сифатида қўлланилади. Бу модда сувда ёмон эрийди, спиртда, эфирда яхши эрийди. Қиздирилганда қуруқ ҳайдалади, сув буғи билан биргаликда учади.
  • Токсикологик аҳамияти.
  • г- ГХЦГ контакт ва ошқозон-ичак орқали инсектицид ва фумигант сифатида таъсир этади. Экиш учун ажратилган дон уруғларни дорилаш учун г- ГХЦГ ва этилмеркурхлорид аралашмаси ҳолида меркузан; г– ГХЦГ ва гексахлорбензол аралашмаси- гексагамма; г- ГХЦГ, Гексаметилтиурамдисулфид ва трихлорфенолят мис аралашмаси – фентиурам номи билан қўлланилади.
  • ГХЦГ инсектицид сифатида таъсирдан ташқари ўсимликларни ўсишига ҳам ижобий таъсир этади.
  • ГХЦГ каламушларга нисбатан LD50 кўрсатгичи 400 мг/кг бўлгани ҳолда γ-изомери 200 мг/кг га тенг.

Организмга таъсири

  • Заҳарланган одамда кучли бош оғриғи, бош айланиши, умумий ҳолсизлик, чанқаш, оғир ҳолатларда ҳаракатни бошқарувчи нервлар сезувчанлиги йўқолади. Ўлим марказий нерв фаолиятини ва юрак қон томир тизимини ишдан чиқиши сабабли, нафас олишни тўхташи билан содир бўлади.
  • Сурункали заҳарланишда кумуляцияланади.
  • Организмдан секин чиқарилади. Биотрансфармацияси асосан оксидланиш маҳсулотларини конюгатланиши ҳисобига содир бўлади:

Download 0.7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling