Ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги тошкент фармацевтика институти токсикологик кимё кафедраси


Download 22.48 Kb.
bet5/5
Sana17.06.2023
Hajmi22.48 Kb.
#1523787
1   2   3   4   5
Bog'liq
10 маъруза Алохида усуллар (1)

ЙОД - I2

  • Йод – осон майдаланувчи, мўрт, қорамтир, ялтироқ, оғир кристаллардан иборат модда. Ёқимсиз ҳидга эга, буғлари бинафша тусли. Сувда ёмон эрийди, спиртда ва органик эритувчиларда эса яхши эрийди.

Токсикологик аҳамияти.

  • Йод ҳам доришунослик саноатида кўп моддаларни (йодоформ, сергозин, калий йодид каби) синтезлашда қўлланилади. Бундан ташқари, унинг спиртли эритмалари тиббиётда кучли антисептик модда сифатида ишлатилади – буларнинг ҳаммаси йод элементи токсикологик аҳамиятга эга модда эканлигини кўрсатади. Одам йод моддаси билан заҳарланганда шиллиқ қаватли органларни қичиштиради, қусади. Қусуқда зангори (йодни крахмал тутувчи овқатлар билан берган ранги) бўлакчалар кўринади.

Токсикологик аҳамияти.

  • Организмга киритилган йод тезда оқсил моддалар билан реакцияга киришиб диссоциацияланмайдиган бирикмага айланади. У қалқонсимон безда кўп тўпланади. Ана шундай безларда йод элементини миқдори нормадан анча юқори эканлигини кўрсатади. Йоднинг қалқонсимон бези таркибидаги миқдори одатда бутун организмдаги йоднинг 60% (25 мг атрофида) ташкил этади.

Биологик объект таркибида аниқлаш

  • Биологик объект беморнинг қусуғидан иборат бўлган тақдирда йодни карбонат ангидрид ёрдамида крахмал эритмасига ўтказиб аниқлаш мумкин. Агарда ашёвий далил мурданинг ички органларидан иборат бўлса, уни ишқор билан аралаштирилади ва ёқилади. Ҳосил бўлган кулдан йодни сиқиб чиқариб чинлиги ва миқдори аниқланади.
  • Йодни миқдорий аниқлаш учун эса ажралиб чиққан йодни тўлиқ ҳайдаб бошқа идишга ўтказилади ва натрий тиосулфат эритмаси билан титрланади. Индикатор сифатида крахмал ишлатилади:
  • I2+ 2Nа2S2О3 → 2NaI + Na2S4О6
  • Пешобдаги йодни аниқлашда унинг концентрациясини ошириш мақсадида пешоб бироз буғлатилади сўнг сулфат кислота билан нордонлаштирилгач натрий нитрит эритмасидан қўшиб, хлороформ билан чайқатилади. Бунда хлороформ қавати йодни эритганлиги учун бинафша рангга бўялади.

Download 22.48 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling