- Хлор оч яшил сарғиш рангли, ўткир бўғувчи ҳидли газ. Сувда эрийди, ёнмайди.
- Хлорли оҳак – оқ кукун модда, хлорга хос ҳиди бор. Сувда қисман эрийди. Хлорид кислота таъсирида эркин хлорни ажратиб чиқаради:
- CaClOCl + 2HCl → CaC12 + C12+ Н2О
- СаСlOСl+ НОН→ Са(ОН)2+Сl2
- Хлорамин Б ва Т – оқ ёки бир оз сарғиш кукун моддалар, сувли муҳитда эркин хлор моддасини ҳосил қилади. Улардан доим хлор ҳиди келиб туради:
Ишлатилиши Токсикологик аҳамияти - Организмга кирган хлор моддаси тезликда ўзгаришга учраб, хлор анионига айланади, бу эса суд кимё амалиётида хлорни аниқлаш имкониятини йўқотади:
- C12 + Н2О → НС1 + НС1О
- НС1О органик моддаларни тез қайтаради ва натижада ион ҳолида С1- ҳосил бўлади.
- Одам хлор билан заҳарланганда бўғилади,
- кўз, бурун ва томоғида оғриқ пайдо бўлади.
- йўталади ва қон тупуради.
- Хлорнинг концентрацияси ниҳоятда юқори бўлган тақдирда нафас олиш тўхтаб қолиши ҳам мумкин. Хлорнинг ҳаводаги рухсат этилган миқдори 0,001 мг/л га тенг.
Биообъект таркибида аниқлаш - Хлор ва хлораминлар билан заҳарланиш юз берган тақдирда ашёвий далиллар таркибидаги хлор карбонат ангидрид ёрдамида идишлардаги суюқликка ҳайдалади. Суюқлик одатда калий йодиднинг сувдаги эритмаси билан крахмал аралашмасидан иборат бўлади. Объектда хлор бўлган тақдирда суюқлик зангори рангга бўялади:
- С12 + 2KI → I2 + 2КСl
- НС1О+ 2HI → I2 + НСl +Н2О
Миқдорини аниқлаш. - Бунинг учун ҳайдалаётган газни водород сулфиднинг сувли эритмасидан ўтказилади ва сўнг ҳосил бўлган хлор анионларини аниқланилади.
- Ҳаводаги хлор миқдори, унинг йодни сиқиб чиқариши ёки толуидин моддаси билан ҳосил қиладиган сариқ маҳсулоти орқали олиб борилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |