- Фторидларни махсус безакли ойна буюмларга баъзи бир ёзув, расм тушириш ишларида ҳам ишлатилиши инсон организмини заҳарланишига сабаб бўлиши мумкин. Кимё саноатида табиий қазилмалардан алюминий металини ажратиб олиш ишларида қўшимча водород фторид гази кўп миқдорда ажралади ва у ўз навбатида ҳавони ифлосланишига олиб келади. Фторидлар билан заҳарланганда:
- марказий асаб тизимида қўзғалиш пайдо бўлади,
- ич кетиш
- қусиш ҳолатлари содир бўлади,
- кўз соққасининг ҳаракати кескин ўзгаради.
- Фтор тузларининг инсон организмини заҳарлай оладиган миқдори (летал дозаси) - 10 г атрофидадир.
- Биологик объект таркибидаги фторидларни ажратиб олиш учун текширилувчи объектни ишқор билан аралаштирилади, қуритилади ва сўнг ёқилади. Ҳосил бўлган кулни сувда эритилиб текшириш олиб борилади.
- Ҳаводаги фторидларни аниқлаш учун эса, текширилувчи ҳаво калций гидроксид эритмаси орқали ўтказилади, сўнг эритмани қуритилгач, фтор элементига текшириш олиб борилади
Чинлигини аниқлаш - 1. Текширилувчи биообъект кулини платина ёки ичи парафин билан қопланган тигелга солинади, сўнг унинг муҳитини кислота қўшиб нордонлаштирилади. Тигелнинг оғзини олдиндан тайёрлаб қўйилган соат шиша ойнаси билан тезда беркитилади ва уни кейинги кунгача сақлаб қўйилади. Соат ойнасини тайёрлашда унинг юзасини ҳам парафин билан қопланади ва баъзи бир жойларини учи ўткир бирорта буюм билан шакл чизиб ойна юза қисми очиб қўйилади.
- Реакция натижасида ҳосил бўлган водород фторид гази ойна билан реакцияга киришиб уни емиради, натижада ойнанинг очиқ қисмида силлиқлик йуқолади:
- СаF2 +H2SО4 → CaSО4 + 2НF;
- 4НF +SiО2 → SiF4 +2Н2О;
- 3SiF4 +3Н2О→ Н2SiO3 +2H2SiF6
Чинлигини аниқлаш - 2. Олинган кулнинг бир қисмини пробиркага солиб, унга минерал кислотадан қўшиб нордон муҳит ҳосил қилинади, пробирка ичига шиша таёқчани ҳўллаб тушириш таёқчада осилиб турган сув томчисининг лойқаланишига (кремний кислотанинг ҳосил бўлишига) олиб келади. Бунда реакция юқорида кўрсатилганидек боради.
- Миқдорини аниқлаш. Фторид кислота миқдорини аниқлаш учун икки хил колориметрик усул тавсия этилган:
- 1-усул: темир (III)-роданиднинг қизил қон рангини фторид кислота таъсирида ўчишига асосланган. Бунда темир катиони фторид кислота билан рангсиз комплекс Na3FeF6 ни ҳосил қилади ва натижада ранг концентрацияси фториднинг миқдорига мос равишда камаяди.
- Усулни тўғри олиб боришга ортиқча ишқор моддалар (темирни чўктирувчи), кислоталар (Na3FeF6 ни парчаловчи) ва баъзи бир тузлар (фтор аниони билан шиддатли реакцияга кирувчи) ҳалақит беради.
- Миқдорини аниқлаш.
- 2-усул: цирконализарин усули деб аталиб, бу усул ҳам худди биринчи усулга ўхшаш, қизил рангли модданинг (цирконийнинг ализарин бўёғи билан ҳосил қилган бирикмаси) фторидлар таъсирида рангини ўчишига асослангандир. Эритмада фтор аниони қанчалик кўп бўлса, қизил ранг шунчалик кўп Na2ZrF6 моддасини ҳосил бўлиш ҳисобига камаяди.
Do'stlaringiz bilan baham: |