Ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги тошкент фармацевтика институти фармацевтлар малакасини ошириш ва қайта


Download 0.62 Mb.
Pdf ko'rish
bet12/25
Sana23.10.2023
Hajmi0.62 Mb.
#1717231
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   25
Bog'liq
1-1

МАЪРУЗА №2 
 
“ДОРИВОР ЎСИМЛИКЛАР ВА БИОЛОГИК ФАОЛ 
ҚЎШИМЧАЛАРНИНГ ЗАМОНАВИЙ ФАРМАКОТЕРАПИЯДАГИ 
ЎРНИ” 
 
Маъруза режаси: 
 
1. БФҚлар тўғрисида асосий тушунчалар. 
2. Биологик фаол қўшимчаларнинг муомаласи ва унинг замонавий 
бозорининг таҳлили. 
3. Биологик фаол қўшимчаларни ишлаб чиқишда қўлланиладиган 
доривор ўсимликлар ва озуқа маҳсулотлари, ҳамда уларнинг компонентлари. 
4. Биологик фаол қўшимчаларни ишлаб чиқаришнинг ўзига хос 
хусусиятлари 
Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримов ‖Ўрта асрлар шарқ 
алломалари ва мутафаккирларининг тарихий мероси, унинг замонавий 
цивилизация ривожидаги роли ва аҳамияти‖ мавзусидаги Халқаро 
конференциядаги нутқларида ―Биз доимо ғурур ва ифтихор билан эътироф 
этамизки, тиббиѐт тарихида энг машхур бўлган, ―Тиб қонунлари‖ деб аталган 
ўзининг бебаҳо фундаментал асари билан Ибн Сино кейинги бир неча юз 
йиллар учун тиббиѐт фанлари тараққиѐтининг асосий йўналишларини 
олдиндан белгилаб берди, ҳозирги кунда ҳам ўз долзарблигини йўқотмаган 
амалий тиббиѐт ва фармакология соҳаларининг энг муҳим усулларига асос 
солди‖ ва ―Бугун ҳеч бир муболағасиз айтиш мумкин ва буни мен алоҳида 
қайд этмоқчиман, ўрта асрлар шарқ даҳоларининг буюк кашфиѐтларидан 
иборат илмий мероснинг чуқур қатламлари хали тўлиқ ўрганилмаган ва ўз 
тадқиқотчиларини кутмоқда‖ деб таъкидладилар.
Ушбу бой илмий мероснинг улкан илмий ва амалий аҳамияти, уни 
асраб авайлаш, ўрганиш ва ҳозирги замонавий технологияларни қўллаган 
ҳолда оммалаштириш доришунос мутахассислар олдида турган долзарб 
вазифа эканглигини инобатга олиб, илмий ишни бажаришда Ибн Сино ўз 
амалиѐти фаолиятида қўллаб келган ўсимликлардан кенг фойдаланилди. 
Ўзбекистон Республикаси тиббиѐт тизимини ривожланиши ва амалга 
оширилаѐтган ислоҳатларни бизга мерос бўлиб келаѐтган халқ табобатини 


37 
ривожлантириш, доривор ўсимликлар асосида янги дори воситалари ва 
биологик фаол қўшимчалар яратиш муҳим аҳамият касб этади. 
Маълумки, овқатланиш жараѐнини меъѐр бўйича балансланмаганлиги 
муаммосини ҳал қилишнинг самарали усулларидан бири БФҚ ларни етарли 
миқдорда истеъмол қилишдан иборат деб ҳисобланади. 
Одам туғилганидан то ҳаѐтининг сўнгги кунларигача унинг 
организмига таъсир қилувчи асосий атроф-муҳит омилларидан бири 
овқатланишдир. Шунинг учун одамнинг ѐшига, касбий фаолиятига, соғлиғи 
аҳволига муносиб тарзда оқилона ташкил этиладиган овқатланиш аксарият 
касалликларни олдини олишнинг муҳим омили сифатида қаралади. 
Одамлар 
истеъмол 
қиладиган 
озуқа 
организмни 
унда 
синтезланмайдиган, аммо унинг ўсиши, ривожланиши ва нормал фаолият 
юритиши учун зарур бўлган моддалар, яъни алмашинмайдиган 
аминокислоталар, витаминлар, маъданли моддалар ва ҳ.к.ни тўлиқ етказиб 
бериши керак. Шунингдек озуқа моддаларининг организмга етарли миқдорда 
тушиши билан бирга, уларнинг ўзаро бир-бирига нисбати ҳам муҳимдир. 
Масаланинг муҳимлигини чуқур англаган ҳолда, БФҚ хавфсизлиги ва 
озуқавий қимматини таъминлаш, санитария-гигиена талабларини белгилаш 
мақсадида Ўзбекистон Республикасининг Бош санитария врачи томонидан 
2008 йилда ―Озуқага биологик фаол қўшимчалар (БФҚ)ни ишлаб чиқариш ва 
уларнинг айланмасига гигиеник талаблар‖ тасдиқланди. Замонавий 
қонунчилик ва меъѐрий-ҳуқуқий база томонидан БФҚларга қўйиладиган 
барча талабларга риоя этилиши аҳолини хавфсиз ва сифатли БФҚлар билан 
таъминлашнинг муҳим шартидир. Шунинг учун БФҚларни тажриба йўли 
билан ва клиникадан олдин ҳар томонлама ўрганиш ва уларни 
стандартлаштириш усулларига қўйиладиган талабларни такомиллаштириш 
долзарб вазифадир . 
Иқтисодий ривожланган мамлакатлар аҳолиси овқатланишида сўнгги 
ўн йилликда кузатилаѐтган хусусиятлардан саноатда ишлаб чиқарилаѐтган 
озиқ-овқат маҳсулотларининг анча кўп миқдорда истеъмол қилинишидир.
Одатда, бундай маҳсулотларга мураккаб технологик ишлов берилади, бу эса 
улардаги биологик фаол компонентлар: витаминлар, аминокислоталар, 
минерал моддалар ва бошқа муҳим биофаол моддаларнинг жиддий тарзда 
камайиб кетишига олиб келади. 
Меъѐрдаги овқатланишнинг бузилиши ҳужайралар метаболизмидаги 
ўзгаришларга олиб келиши мумкин, бу ўзгаришлар ѐ генетик ҳолатни 
шикастланишига олиб келади, ѐки озуқалардаги ўрни тўлдирилмайдиган 
компонентларнинг етарли миқдорда эмаслиги ѐки хаддан ташқари 
ортиқчалиги билан белгиланади. ЖССТ эксперт комиссияси томонидан олиб 
борилган эпидемиологик тадқиқотлар истеъмол қилинаѐтган озуқа таркиби 
билан бир қатор касалликлар, шу жумладан юрак-томир тизими 
патологиялари ва хавфли ўсмалар юзага келиши ўртасида бевосита ва 
барқарор алоқадорлик мавжудлигини кўрсатди. 


38 
Микронутриентлар тақчиллигини шаклланиши бўйича таҳлил қилинса,
овқатланишни оптималлаштириш бўйича тадбирлар комплексини ишлаб 
чиқиш зарур деб ўйлаймиз, зеро бу озуқавий моддалар тақчиллиги қанчалик 
даражада юзага келишини ҳисобга олган ҳолда қўшимча тарзда озуқа 
таркибларини биологик фаол қўшимчалар билан тўлдиришга ѐрдам беради. 
Овқатланишни оптималлаштириш муаммоси овқатланиш таркибига 
БФҚларни қўшиш орқали ҳал этилиши мумкин, чунки замонавий диетология 
нуқтаи назаридан одам организми истеъмол қилинаѐтган озиқ-овқат 
маҳсулотлари орқали 600дан ортиқ зарур озуқа моддаларини олиши керак 
Юқорида айтилганлардан келиб чиқиб хулоса қилишимиз мумкинки, 
замонавий шароитларда аҳоли истеъмол қилаѐтган анъанавий озиқ-овқат 
маҳсулотлари овқатланиш таркибидаги мавжуд тақчилликларни тўлиқ 
бартараф этиш имконини бермайди. Овқатланишни оптималлаштиришнинг 
оддий ва мақбул усулларидан бири озуқаларда БФҚлар – одам 
организмининг физиологик оптимал фаолиятини таъминлаш учун зарур 
бўлган табиий ѐки унга яқин комплекслардан фойдаланишдир. 
Аксарият ҳолларда БФҚлар табиий манбалардан иборат бўлади ва 
озуқавий қиммати юқори, лекин ўз навбатида овқатланишнинг муҳим 
омилларига – шифобахш ўсимликлар, денгиз маҳсулотлари ва жонли 
тўқималар қисмларидан ташкил топган органик компонентларга киради. 
БФҚларнинг таъсир механизми тўйинтирилган маҳсулотлар таъсири 
билан бир хил, бироқ фарқи фақат шундаки, бунда овқатланишнинг одатий 
тузилмаси бузилмайди. БФҚларни истеъмолга тайинлашда мураккаб 
овқатланиш таркибларини тузиш талаб этилмайди, чунки улар қатъий 
белгиланган йўналишдаги таркибда ишлаб чиқилган бўлади. Улар истеъмол 
қилинадиган озуқанинг сифати ва миқдорига боғлиқ бўлмаган тарзда экзоген 
БФҚларни керакли кафолатланган миқдорда олиш имконини беради. 
БФҚлар қуйидаги мақсадларда фойдаланилади: 
1. Овқатланишни оқилона тарзда ташкил қилиш учун, яъни маълум бир 
сабабларга кўра кам истеъмол қилинаѐтган биологик фаол моддалар 
тақчиллигини имкон қадар тезроқ тўлдириш, шунингдек одамнинг жинси, 
ѐши, энергия сарфи, физиологик эҳтиѐжларидан келиб чиқиб озуқа ва 
энергетик моддаларнинг энг мақбул нисбатини танлаш, зеро бу 
баланслаштирилган овқатланиш замонавий концепциясининг асосий 
тамойилларига жавоб беради ҳамда маҳаллий диетология учун анъанавий 
ҳисобланади. 
2. Овқатланиш таркибининг калориясини камайтириш, тана вазнини 
муқобил назорат қилиш учун. 
3. Беморларнинг озуқа моддаларига бўлган физиологик эҳтиѐжларини 
қониқтириш ҳамда шу билан бирга патологик жараѐн туфайли зарарланган 
метаболик бўғинларга бўлган оғирликни камайтириш. Чунончи, қандли 
диабет билан хасталанган беморлар пархезига фруктозанинг асосий манбаси 
ҳисобланадиган 
ернок 
(топинамбур)ни 
қўшиш 
гипергликемияни 


39 
ривожланиш хавфисиз организмнинг углеводларга бўлган эҳтиѐжини 
қондириш имконини беради. 
4. Организмнинг ноқулай атроф-муҳит омиллари таъсирига 
носпецифик резистентлигини ошириш учун. Ушбу мақсадларда одамгиѐҳ 
(женьшень), электерококк, пушти ранг родиола каби ўсимликлардан 
тайѐрланган моддалар кенг қўлланилади. 
5. Моддалар алмашинуви жараѐнлари бузилишларини ва бу билан 
боғлиқ сурункали касалликларни олдини олиш учун. 
6. Метаболизмни мақсадли ўзгартириш, организмдаги токсик ва ѐт 
моддаларни боғлаш ва тезроқ ундан чиқариш учун (бунга асосан 
адсорбентларни қўллаш орқали эришилади). 
7. Организмнинг иммун тизимини тиклаш, бунга витаминлар, 
маъданли моддалар, ўсимликлардан тайѐрланган биологик фаол моддалар 
экстрактларидан 
тайѐрланган 
бир 
қатор 
БФҚлар 
орқали 
иммуномодуллаштириш таъсири бўйича амалга оширилади. 
8. Сапрофит ичак микрофлораси таркибини тиклаш ва нормал 
фаолиятини йўлга қўйиш учун. Бу мақсадларда одам ичагидаги табиий 
микроорганизмлар асосида яратилган БФҚлардан (бифидобактерин, 
лактобактерин) 
фойдаланилади, 
улар 
ўз 
навбатида 
патоген 
микроорганизмларнинг кўпайишини чеклайди. 
9. Организм функцияларини физиологик чегараларда тартибга солиш 
учун. Таркибида кофеин бўлган маҳсулотлар ва БФҚлар гипотонияда 
артериал босимни барқарорлаштиради, руҳий ва жисмоний ҳолатини 
яхшилайди. 
Шундай қилиб, овқатланиш таркибига биологик фаол моддаларни 
қўшимча киритиш инсон истеъмол қилинадиган озуқа сифатини яхшилаш, 
унинг саломатлигини мустаҳкамлаш, организм фаолиятини функционал 
фаоллик чегарасида тартибга солиш, турли патологик ҳолатларни олдини 
олиш, шунингдек турли касалликларни комплекс тарзда даволаш 
мақсадларига хизмат қилади. 

Download 0.62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   25




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling