Ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги тошкент фармацевтика институти фармацевтлар малакасини ошириш ва қайта


 Биологик фаол қўшимчаларни ишлаб чиқишда қўлланиладиган


Download 0.62 Mb.
Pdf ko'rish
bet14/25
Sana23.10.2023
Hajmi0.62 Mb.
#1717231
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   25
Bog'liq
1-1

3. Биологик фаол қўшимчаларни ишлаб чиқишда қўлланиладиган 
доривор ўсимликлар ва озуқа маҳсулотлари, ҳамда уларнинг 
компонентлари 
Маълумки, озуқаларни тайѐрлаш ва қайта ишлаш жараѐнларининг 
технологик 
индустриализацияси 
кўплаб 
эссенциал 
элементларнинг 
денатурациясига олиб келди. Пестицидлар, гормонлар, антибиотиклар ва 
бошқа кимѐвий моддалар, консервантлар, ароматизаторлар, бўѐқлар ҳамда 
қишлоқ хўжалигида, шунингдек тайѐр маҳсулот сифатини яхшилашда 
ишлатиладиган қўшимчалар овқатларнинг таркибий қисмларига айланиб 
бормоқда. 
Ўсимликлардан олинган маҳсулотларни овқатланишда истеъмол 
қилиш бугунги кунда бир қатор миллий хусусиятларга эга. Шарқ 


44 
мамлакатларида ошпазликда мингдан ортиқ номдаги турли ўсимлик 
маҳсулотлари ва компонентларидан фойдаланилади. Ғарбий Европа 
мамлакатларида одатда маълум бўлган ва истеъмол қилинадиган 
ўсимликларнинг фақат 2-3 % қисми овқат тайѐрлашда ишлатилади. 
Ҳозирги пайтда бутун ўсимлик дунѐси учун универсал бўлган 
биологик фаол моддалар (органик кислоталар, фенолли бирикмалар, ошловчи 
моддалар, ферментлар, алколоидлар, гликозидлар, терпеноидлар ва ҳ.к.) 
маълум бўлиб, уларнинг хоссалари ҳам ўрганилган. Аниқланишича, улар 
фақат дори воситалари учун ишлатилмасдан, балки барча ўсимликлар, шу 
жумладан озуқавий ўсимликларнинг ҳам тўлақонли компонентларидир. Улар 
одам организмида физиологик жараѐнларни тартибга солувчи таъсирга эга 
бўлиб, унинг нормал овқатланиши таркибининг ажралмас қисми ҳамдир. Шу 
муносабатда уларнинг исботлаб берилган хоссалари доирасини аниқ 
белгилаб олиш ва муайян реза мевалар, илдизлар, мевалар, баргларнинг одам 
ўз соғлиғига зарар етказмасдан истеъмол қилиши мумкин бўлган оптимал 
дозасини танлаб олиш зарур. 
Ўсимлик компонентларини ўз ичига олган БФҚларни яратиш ва ишлаб 
чиқаришда бу борада тўпланган тажрибадан ҳамда даволовчи, даволаш-
муҳофазалаш ва функционал овқатланиш, фитотерапия, биокимѐ соҳасидаги 
маълумотлардан, дунѐ халқларининг овқатланишдаги миллий анъаналари 
бўйича тажрибалардан, турли минтақаларда касалланиш кўрсаткичлари 
бўйича маълумотлардан, касалланишнинг овқатланиш таркиби ва бошқа 
кўплаб омилларга боғлиқлиги ҳақидаги маълумотлардан фойдаланиш 
мақсадга мувофиқ. 
Фармакологик хусусиятлари исботланган ва анчадан бери маълум 
бўлган ўсимликлар тиббиѐтда йиғма дориларда ҳамда фармакопеяга 
киритилган янги гален препаратларни ишлаб чиқаришда қўлланилади. Улар 
одамларнинг овқатланишида анъанавий тарзда фойдаланиб келинмоқда 
ҳамда тўғри қўлланилганда, ҳеч қандай хавф туғдирмайди. 
Озиқ-овқат маҳсулотлари, шу жумладан БФҚларнинг хавфсизлиги ва 
озуқавий қимматига қўйиладиган гигиеник талабларда ўсимликлар рўйхати 
берилган бўлиб, уларнинг кўпчилигига фармакопея мақолалари мавжуд. 
Озуқаларга биологик фаол қўшимчалар сифатида доривор ўсимликларни тоза 
ҳолда - кукунлар, дамламалар, қайнатмалар шаклида, ҳамда улардан турли 
компонентларни ажратиб олган ҳолда ҳам ишлатиш мумкин. 

Download 0.62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   25




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling