Реактивлар рўйхати:
1. Кофеин.
2. Натрий бензоати.
3. Натрий ацетати, 3 моль сувли (ч.д.а. ёки х.ч.)
Кофеин реактиви: 5 г кофеин, 7,5 г натрий бензоати, 12,5 г натрий ацетатини 90 мл сувда эритилади, 50 - 60°С гача қиздирилади, яхшилаб аралаштирилади. Совутилгандан сўнг сув билан 1000 мл гача олиб борилади. Эритма 2 ҳафта давомида барқарор.
4. Натрий хлориди (ч.д.а. ёки х.ч.), 154 ммоль/л (изотоник эритма): 0,9 г натрий хлоридини 100 мл ли колбага солиниб, сув билан нишонгача олиб борилади.
5. Концентрланган НС1 (ч.д.а. ёки х.ч.)
6. Сульфанил кислотаси (ч.д.а.)
Эрлихнинг I-диазореактиви (0,5% ли сульфанил кислотаси эритмаси): 5 г сульфанил кислотасини қиздириб турган холда 300 – 400 мл сувда эритилади, 15 мл концентрланган НС1 қўшилади. Агар сульфанил кислотаси тўлиқ эримаса, колба иссиқ сувга қўйилади ва эритма аралаштирилади. Сульфанил кислота тўлиқ эриб кетгач ва эритма совутилгач, эритманинг умумий ҳажми 1 л гача сув билан олиб борилади. Реактив қора шишали идишда сақланганда барқарордир.
Эрлихнинг II-диазореактиви (0,5% ли натрий нитрити эритмаси): натрий нитрити ч.д.а. ёки х.ч., (0,07 моль/л): 0,5 г натрий нитритини 100 мл ли ўлчов колбасига солиб, сув билан нишонгача олиб борилади. Реактив 24 соат давомида барқарор.
Диазоаралашма: Ишни бошлашдан олдин 10 мл I-диазореактив ва 0,3 мл II-диазореактив аралаштирилади.
7. Калибровка чизиғини тузиш учун зарур бўлган билирубин, 800 мг/л, ёки 1368 мкмоль/л. Кристаллик билирубиннинг сотувдаги препаратлари турли қўшимчалар сақлайдики, бу азобирикув реакциясига ҳалал беради. Шунинг учун хлороформда эриган 453 нм да 6,05-104 л ∙ моль-1 ∙ см-1 дан кам бўлмаган моляр экстинкция коэффициентини берувчи юқори даражада тоза билирубин сақловчи Био-Ла-Тест «Билирубин-эталон» термасини ишлатиш тавсия этилади. Билирубин эритмалари барқарор эмас, шунинг учун уларни стабилизатор сифатида оқсил қўшган холда тайёрланади. Билирубиннинг сотувдаги препаратлари глюкурон кислотаси билан боғланмаган.
8. Натрий карбонати, 0,1 моль/л: 10,6 г сувсиз Na2СО3 эритилади ва сув билан 1 л гача олиб борилади.
9. Сирка кислотаси, 4 моль/л: 25 мл муз сирка кислотаси сув билан 100 мл гача олиб борилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |