ҚОН ЗАРДОБИ ВА СИЙДИКДА СИЙДИКЧИЛ МИҚДОРИНИ ФЕРМЕНТАТИВ УСУЛ БИЛАН АНИҚЛАШ
Сийдикчил – одам организмидаги оқсиллар алмашинувининг асосий охирги маҳсулотидир. Сийдик билан ажраладиган азотнинг 80-90% сийдикчил ҳисобига тўғри келади. Жигардаги сийдикчил синтезининг биологик роли (сийдикчил ҳосил бўлишининг орнитин цикли) шундаки, аминокислотанинг дезаминланишидан ҳосил бўладиган аммиак нисбатан кам заҳарли бўлган сийдикчил молекулаларига айланади, у эса сийдик билан чиқариб юборилади. Овқат билан кирувчи азот миқдори ва бир суткада чиқариладиган сийдикчил миқдорини билган ҳолда аминокислота ва оқсил алмашинуви ҳолатининг муҳим кўрсаткичи бўлган азот балансини топиш мумкин. Азот баланси қуйидагича бўлиша мумкин:
мусбат азот баланси – болаларда, оғир касалликдан сўнг тузалаётганларда;
манфий азот баланси – оғир касалликларда, шунингдек ўсма касалликларида, оч қолишда ва қариликда;
азот мувозанати – соғлом катта ёшли одамларда (нормал овқатланишда).
Усулнинг таснифи. Ферментатив усул, уреаза сийдикчилни аммиак ва углерод II оксиди ҳосил қилиб парчалайди. Ҳосил бўлган аммиак ишқорий гипохлорит эритмаси билан рангли салицилат реакцияси бўйича аниқланади.
Аммоний ионлари нитропруссид иштирокида фенол ва гипохлорит билан реакцияга киришади. Реакция натижасида индофенол (кўк рангли) ҳосил бўлади, унинг бўялиши аммоний ионлари (ва сийдикчил) концентрациясига тўғри пропорционал.
Ишни жиҳозлаш
Асбоблар
|
Идишлар
|
Реактивлар
|
ФЭК
|
Центрифуга пробиркалари
|
Дистилланган сув
|
Центрифуга
|
Баланд пробиркалар
|
Зардобда ва сийдикда сийдикчилни 200 марта аниқлашда керак бўлган 900 мл ишчи эритма тайёрлаш учун зарур тайёр реактивлар жамланмаси.
Био-ЛА-Тест PLIVA –Lachema a.s.
|
|
2,0 мл ли пипеткалар
|
|
|
0,1 мл ли микропипеткалар
|
|
|
10 мм ли кварц кюветалар
|
|
Do'stlaringiz bilan baham: |